“Золим Истанбул”: Сахар саратонни енгган, депрессиядаги Жерен ва Женк ошиқлари сон-саноқсиз
“Золим Истанбул” сериали кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлгани ёлғон эмас. Инсоний муносабатлар, қадр-қиймат ҳақидаги ушбу ҳикоя телетомошабинларни экран қаршисига михлаб қўйди, десак адашмаймиз. Сериал ижодкорлари актёрлар таркибини жуда яхши танлай олган.
Бош рол ижрочилари томошабинларни қаҳрамонлар билан бирга яшаш, улар билан ғам чекиш, улар билан биргаликда шодланишга ундай олганлар.
Фикрет Кушкон (Огоҳ Карачай)
Фикрет Кушкон 13 ёшлик пайтларида отасидан айрилиб қолади. Оиласи эса Токат шаҳрига кўчиб кетишга мажбур бўлади. Орадан учйил вақт ўтиб бўлғуси ижодкор таҳсил олиш учун Истанбулга қайтиб келади. Актёр икки марта уйланган. Биринчи рафиқаси билан ажрашган, иккинчи рафиқаси билан беш йилдан бери бахтли ҳаёт кечириб келмоқда. Фикрет Кушкон “Энг яхши актёр” сифатида турк кино мукофотини уч марта қўлга киритган.
Мине Тугай (Шениз Карачай)
Актрисанинг шахсий ҳаётига оид маълумотлар кўпемас. Маълум бўлгани, Мине оила қурмаган ва ҳозирча фарзандлари йўқ.
Мине Тугай ёга билан шуғулланади, касбини эса жудаяхши кўради. Актриса бўлиш истаги Минени болаликдан тинч қўймас эди. У коллежда ўқиб юрган вақтларидан бери намойишларда иштирок этарди. Коллежни тамомлаган қиз консерваторияга ўқишга кирди, актёрлик маҳорати факултетини тамомлаб, театр ва кино актрисасига айланди. Ижодкор 2009 йилда энг муваффақиятли актриса дея эътироф этилган.
Дениз Угур (Сахар)
Иқтидорли актриса, сценарийнавис ва гўзал аёл Дениз Угур бир неча ўнлаб филм ҳамда сериалларда суратга тушган, шу билан бирга театрда ҳам фаолият олиб боради. Дениз Угурнинг ҳаёти аянчли ҳодисаларга тўла. Бўлғуси актрисанинг онаси балерина, отаси эса опера хонандаси бўлган. Шу сабабли унинг келгусида актриса бўлиши аниқ эди. Қиз жуда ёш турмушгачиққан, орадан уч йил ўтиб эса ажрашган. Бир неча йилдан кейин турмушга чиққан актриса жуда бахтли яшаётганди, аммо иккинчи эри фожиали тарзда ҳалок бўлади. Учинчи бор турмушга чиқиб, ажрашганида эса эри унинг ўз фарзандлари билан кўришишига тўсқинлик қилади. Тез орада актриса саратон касаллигига чалинади. 2012 йилда муваффақиятли операцияни бошдан кечирган ижодкор айни вақтда ижод билан машғул.
Озан Долунай (Женк Карачай)
Озан Долунай сериалдаги қаҳрамони каби Туркияга АҚШдан таҳсил олиб қайтган. Актёр 1991 йилда дунёга келган, айни вақтда ёши 30 га яқин келиб қолган бўлишига қарамай, оила қуриш ҳақида ўйлаганича йўқ. Аммо, мухлисалари ва ошиқлари сон-саноқ билмайди.
Беркер Гювен (Недим Карачай)
Беркер Гювен 1994 йили Туркиянинг Измир шаҳрида дунёга келган. Актёр “Золим Истанбул” филми билан бир қаторда “Ватаним сенсан” филмида Алексей ролини ижро этган.
Сера Кутлубей (Жемре)
1994 йилда Анқарада дунёга келган Сера Кутлубей илк бор 2016 йилда “Қаҳрабо” филмида ўзининг дебют ролини ижро этган. Актрисанинг келажаги порлоқ экани таҳмин қилинмоқда. Сера актрисалик билан бир қаторда моделлик фаолияти билан ҳам шуғулланади.
Баҳор Шахин (Жерен)
Актриса 1997 йилда Артвинда дунёга келган. Баҳор талабалик йиллариданоқ ўзини даромад билан таъминлаш учун ишлашни бошлаган. Қизнинг ота-онаси 14 ёшлик пайтларида ажрашиб кетган эдилар. Ёш ижодкор мураккаб руҳий ҳолатда эканлигига қарамай, карера қилиш ва кино оламида муваффақиятга эришишни уддалай олди.
Кизикарли маълумотлар
“Золим Истанбул”: Сахар саратонни енгган, депрессиядаги Жерен ва Женк ошиқлари сон-саноқсиз