Зикр ва дуолар китоби — приложение на Android
80. Ов?ат еб бўлганда
Duo kitob skachat
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» («Ғофир» сураси, 60-оят).
Мана шу оятда Аллоҳ дуони ибодат, деб атаган. Кимки ундан кибр билан юз ўгирса, Аллоҳнинг ғазабига учрашини эслатиб ўтган. Дуо кўпгина касалликларнинг давосидур. Инсон табиати шундайки, ўзининг қалбидаги дарду ҳасратини энг яқин дўстига тўкиб солиб, ўзининг қайғу-аламини енгиллатгиси келади.
Руҳий касаллик табибларининг таъкидлашича, кўпгина асабий, руҳий аламларнинг тузалиши, шу аламларнинг сабабини бир яқин ёр-дўстга ошкор қилиш билан бўлар экан. Бу нарсани бировга айтмай, яшириб юрилса, дард зиёда бўлар экан. Агар инсон ўз қайғусини парвардигорига айтса-чи, ундан ёрдам сўраса-чи? Албатта, бу вақтда унинг қалби осойишталик билан тўлади, қайғу-аламлари кўтарилади. Чунки иймони унга Аллоҳ сен билан бирга, ундан бир нарсани сўрасанг, албатта, сўраганингни беради, деб турибди. Қуръон бу ҳақда «Бақара» сурасининг 186-оятида шундай дейди: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар».
Ислом талаб қилаётган дуо ҳаммавақт: хурсандчилик вақтида ҳам, хафачилик вақтида ҳам керак. Чунки инсон доимо ўз парвардигорини эслаб, ибодатини қилиб бориши керак. Инсон ўз-ўзидан қийинчилик вақтларида Аллоҳга илтижо қилади, лекин Аллоҳ унинг мушкулини осонлаштириши билан Аллоҳни эсдан чиқариб, ўз қуввати билан ғурурланади. Бу эса ўз навбатида Аллоҳнинг буйруқларидан бўйин товлаш ва фасод ишларни қилишга олиб келади. Бу ҳақда Қуръон шундай дейди: «Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади» («Юнус» сураси, 12-оят).
Шунинг учун ҳам инсон Аллоҳ уни халокатдан қутқариб қолганидан сўнг, унга осий бўлмасдан, балки ўша нарсани Аллоҳнинг тоат-ибодати учун доим эслатма бўлиб турадган қилиб олиши керак. Дуо Исломда руҳий улуғворликннг асосий рамз ҳамдир. Бу улуғворлик мусулмон кишининг жасади учун керакли баъзи бир дунёвий нарсалардан ўзини юқори тутадиган ва камолот чўққиларига чиқадиган қилиб қўяди. Бунинг устига аввал айтиб ўтилганидек, мусулмон киши дуо орқали Аллоҳдан фазл (устунлик), ишларининг осон, мушкулининг енгил бўлишини ва бошқа нарсаларни сўрайди. Қуръони Каримда дуо шаклида жуда ҳам кўп оятлар бор. Бу оятларни ёдлаб олиб дуо қилиб юрилса, Қуръонга мувофиқ дуо қилинган бўлади. Дуо фазилатли иш эканлиги тўғрисида жуда ҳам кўп далиллар келган. Шулардан бир ҳикояни эслатиб ўтиш кифоя бўлса керак:
«Алае Ландберг» исмли самолёт командири билан 9 киши океанга ҳалокат туфайли тушиб кетишганда, ҳамма уларни ҳалок бўлди, деб ўйлаган. Бу ҳақда командир қуйидагича ҳикоя қилади: «Бир амаллаб иккита қутқарув резина балонига жойлашиб олдик. Бизда бир қултум сув ҳам, бир тишлам нон ҳам йўқ эди. Ҳаммамиз даҳшатда эдик. Фақат орқа пулемётчимиз Алғберт Гранандез даҳшатга тушмади, балки ихлос билан ёлбориб, дуо қила бошлади. Бизни тинчлантириб: – «Мен биламан, Аллоҳ менинг дуоимни қабул қилди, бизга тезда ёрдам беради», – деди. Аёвсиз қуёш иссиғида қолдик. Шундай бўлса-да, ичимизда Аллоҳга ёлбориб дуо қилар эдик. Шу ҳолда 3 кун ўтиб, оқшом пайти кичкина оролчага кўзимиз тушди. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа содир бўлди – бизга қараб учта қайиқ сузиб кела бошлади. Ичида яланғоч кишилар бор эди. Кейин билсак, бизнинг халоскоримиз австралиялик туб аҳолилардан бўлиб, қора танли ялонғоч кишилар экан. Улар ўз юртларидан юзлаб мил масофани ўтиб, шу ерга келибдилар. Ўзларининг айтишларича, улар кеча ўлжаларини олиб, юртларига қайтишмоқчи экан, лекин қандайдир сирли туртки уларни ўз қайиқларини мана шу ҳамманинг эсидан чиқиб кетган, ҳеч кимга фойдасиз тарафга буришни раво кўрибди». (Бу воқеа 1944 йил октябр ойида содир бўлган).
Шу воқеадан ҳам дуонинг фойдаси қанчалик эканини билиб олса бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Иймон” китобидан
Муқаддима
Барча ҳамд Аллоҳ учундир! Биз У зотга ҳамдлар айтамиз, Ундан мадад тилаймиз, истиғфорлар сўраймиз! Нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ беришини ўтинамиз. Зеро, Аллоҳ ҳидоятга бошлаган инсонни ҳеч ким йўлдан адаштира олмас ва У адаштирган кимсани энди ҳеч ким ҳидоятга етақлай олмайди. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Яна гувохлик бераманки, Муҳаммад алайҳис салом Унинг қули ва расулидир. У зотга, аҳли оилаларига, асҳобларига ва уларга гўзал амаллар билан қиёматга қадар эргашган барча мўминларга Аллоҳнинг кўпдан-кўп салоти-саломи бўлсин.
Аммо баъд: Мен бу мухтасар китобчани ўзимнинг «Зикр, дуо ва китоб ҳамда суннатдан дам солиб – ўқиб даволаш (Қуръон ва Ҳадисдаги зикр-дуолар ва дам солиб-ўқиб даволаш)» номли китобимдан қисқартириб олдим. Енгил бўлиши учун ундан фақат «Зикрлар» бобини мухтасар этдим.
Китобчада зикр матни билан чегараландим. Аслда келган бир ёки икки манбани айтиш билан кифояландим. Саҳобийни билмоқчи ёки қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар аслга мурожаат қилсинлар. Мен Аллоҳ таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан сўрайманки, бу амалимни холис Унинг юзи учун бўлишини насиб этсин Ҳаётимда ҳам, вафот этганимдан сўнг ҳам бу мен учун фойдалар берсин. Уни ўқиган, чоп этган ёки нашр этилишига сабаб бўлган кишилар учун ҳам хайрли-фойдали қилсин! Албатта Аллоҳ субханаҳу ва таоло ҳар нарсага қодир Зотдир. Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилаларига асҳобларига ва то қиёматга қадар уларга чиройли амаллар билан эргашганларга Аллоҳнинг раҳмати ҳамда саломи бўлсин.
Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Каҳтоний 1409 хижрий Сафар ойи.
Зикр ва дуолар китоби — приложение на Android
Разработчик: HAYATI
Категория: Книги и справочники
Средняя оценка приложения: 4,6
Количество оценок: 3695
Цена: Бесплатно
Сайт приложения:
Приложение Зикр ва дуолар китоби от HAYATI на Android от разработчика HAYATI. ЗИКР ВА ДУОЛАР китобиЎзбек тилида араб матнлари билан. Отзывы пользователей. Более 3695 скачиваний
Еще больше приложений тематики «Книги и справочники» вы можете найти в специальном разделе.
Описание приложения
ЗИКР ВА ДУОЛАР китоби
Ўзбек тилида араб матнлари билан.
Имом Нававийнинг ал-Азкор китоблари асосида тайёрланди.
Нашрга: Анвар А?мад тайёрлади
Ушбу китобга Сарвари коинот Му?аммад алай?иссаломдан, у зотнинг ас?обларидан ривоят ?илинган са?и? дуолар жамланган.
Дастурда ?уйидаги дуолар келтирилган:
1. Дуоим ?абул бўлсин десангиз…
2. Тонг ва кеч?урунда
4. Ухлаш учун тўшакка ётганда
5. Безовта бўлиб, ухлай олмаганда
7. Тушида ё?тирмаган нарсани кўрганда
8. Уй?удан уй?онганда
9. Та?орат ?илганда
10. Масжидга кетаётганда
11. Масжидга кираётганда ва ундан чи?аётганда
12. Азон ва и?оматни эшитганда
13. Намоз бошлаганда
14. Намоздаги рукуъда
15. Рукуъдан бош кўтарганда ва тик турганда
16. Сажда пайтида
17. Витрдаги ?унут дуоси
19. Таша??уддан кейинги саловотлар
20. Намоз тугаганда
21. Кийим кийишда
22. Янги кийим кийганда
23. Кийим ечилганда
24. ?ожатхонага кираётганда
25. ?ожатхонадан чи?аётганда
26. Уйдан чи?аётганда
27. Уйга кираётганда
28. Алло? таолонинг гўзал исмлари
29. Истихора ?илганда
30. ?ийинчилик ва ?амгинликда
31. Бирор нарсадан ?ўр??анда
32. ?ам ёки ташвиш етганида
33. ?ийин а?волга тушиб ?олганда
34. Бир ?авмдан ?ўр??анда
35. Султондан ?ўр??анда
36. Душманга йўли??анда
37. Бир иш о?ирлик ?илганида
38. Яшаш ?ийинлашганда
39. Офатни даф ?илишда
40. Катта-кичик мусибат етганида
41. ?арзини тўлашга ?урби етмаганида
42. Бирор нарсадан ?ўр??анда
43. Васвасага йўли??анда
44. Эси о?ганда ва бирор нарса ча??анда
45. Болаларга пано? тилаганда
46. Аъзолар йиринглаганда, ялли?ланганда ва нарса тошганда
47. Касал бўлганда
48. Бош о?ри?и, иситма ва бош?а о?ри?ларда
49. Ўлим я?инлашганда
50. Кишининг я?ини вафот этганида
51. Дўстининг ўлими хабари етганида
52. Жаноза дуоси
53. Маййит олиб кетилаётганини кўрганда
54. Маййитни ?абрга ?ўяётганда
55. Икки ?айит намозида айтиладиган такбир
56. Ём?ир сўраладиган намоздаги зикрлар
57. ?атти? шамол бўлганда
58. Юлдуз учганда
59. Ём?ирнинг зараридан ?ўр?илганда
60. ?ожат намозида
61. Янги чи??ан ойни кўрганда
62. Ифтор пайтида
63. ?адр кечасида
64. ?аж учун э?ромга кирганда
65. Талбия айтганда
66. Кўзи Каъбага тушганда
67. Байтулло?га кирганида
68. ?ажарул асвадни ушлаганда ва тавофнинг бошланишида
69. Тавоф пайтида
70. Арафотда турганда
71. Зам-зам сувини ичганда
72. Улов (машина ва шунга ўхшаш нарсалар)га минаётганда
73. Сафарга чи?ишни хо?лаганда
74. Сафарга чи?аётганда
75. Сафардан ?айтганда
76. Кемага минганда
77. ?айвон ?очиб кетганда
78. Бирор манзилга тушганда
79. Ейиш ва ичиш пайтида
80. Ов?ат еб бўлганда
81. Бирор киши билан кўришганда
82. Акса урганга жавоб беришда
83. Бирор киши бош?а кишини ма?таганда
84. Бирор аёлга совчи бўлиб борганда
85. Нико? битими тузилганда
86. Нико? кечасида
87. Жимоъ пайтида
88. Тўл?о? тутаётганда
89. Бола ту?илганда
90. Фарзанд кўрганни табриклаганда
91. Мажлисдан турганда
92. ?азаб келганда
93. Касаллик билан балоланган кишини кўрганда
94. Бозорга кирганда
95. Ойнага ?араганда
96. ?он олдирганда
97. ?уло? шан?иллаганда
98. Яхшилик ?илган кишига
99. Меванинг биринчи ?осилини кўрганда
100. Кўз тегиб зарарланишдан ?ўр??анда
101. Бирор нарсадан шумланганда
102. ?амма дуоларни жамлаган зикр
103. ?уръон хатм ?илинганда
104. Исти?форларнинг саййиди
106. Доим ў?иб юриладиган дуолар
Hayati books islomiy kitoblar.
Как установить Зикр ва дуолар китоби — приложение на Android
- Шаг 1. Вам необходимо завести учетную запись Google
- Шаг 2. Необходимо авторизоваться в вашей новой учетной записи
- Шаг 3. Перейти на страницу приложения Google Play для телефонов на Android
- Шаг 4. Ознакомиться с условиями и нажать «Установить».
Дополнительная информация
Контент для продажи: Нет
Обновлено: 7 мая 2013 г.
Возрастные ограничения: 3+
Количество установок: 500 000–1 000 000
Текущая версия: 1.0
Требуемая версия Android: 1.6 или более поздняя
Интерактивные элементы: нет
Наличие рекламы: нет
Отзывы пользователей
Автор: Мафтуна Турсунова
Оценка пользователя: 5 из 5
Отзыв: Ассалому алайкум ушбу китобни чикарганлардан аллох рози болсин ва яна хаммага текин маслахат бераман саодат асри деган китоб хам бор шу китобни хам окиб коринглар кетган вактингизга ачинмайсиз ва яна коп нарсаларни билиб оласизлар ушбу китобдан
Автор: Dilfuza Isakova
Оценка пользователя: 5 из 5
Отзыв: Очень хорошая и полезная книга . огромное спасибо за эту книгу и очень прошу разработать книгу » Мукаддас ойлар ва мустажоб дуолар»!
Автор: Дима Эргашев
Оценка пользователя: 3 из 5
Отзыв: Хурматли сайт ходимлари Килаетган амалларингиздан Аллох рози болсин! Сизлардан илтимос харфларни каттайтириб окиса боладиган килиб кайта ишлаб чикинглар, экран (якинлаштирилмаябди ва каттаймаябди)харфлар умуман кичкина.Аллох ишиларга нусрат берсин.
Автор: Oleg М
Оценка пользователя: 5 из 5
Отзыв: Зур рахмат Дуоларни хар канча укилса кам,Биродару азизлар агар билсангиз бир кушикчи кушикни ётлаб олгунча такрорлайди 3 марта кайта укиса ётлаб олади дейлмаган нафасингиз сабрингиз етгануча укинг зиёни йук ошикча укилса гунохи хам йук….
Автор: Алишер Жумаев
Оценка пользователя: 5 из 5
Отзыв: Ассалому алейкум ,илтимос (Олти диний калима, кирк фарз ва суралар) номли китобни хам электрон вариантида килсангиз .Оллох яхши амалларингизни даргохида Кабул килиб жаннатдаги даражангизни кутарсин.
Автор: Jamol Beknazarov
Оценка пользователя: 5 из 5
Отзыв: Ассалому алайкум биродарлар. Илтимос саволимга жавоб топишда ёрдамлашворинглар. Россияда чучка гуштидан хам таом пиширадиган ошхонада ишлаб маош олиш халолми-харом? Олдиндан рахмат!
Контакты
Электронная почта: [email protected]
Адрес: 67 Seven Trails drive, Apt. B, Ballwin, MO, Ballwin, MO 63011
Qiziqarli malumotlar
Зикр ва дуолар китоби — приложение на Android