Замонавийлашган дераза токчалари
Деразасиз уйни ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз? Бундай жойда ҳудди дунёдан узилиб қолганга ўзшайсиз. Ана шундан ҳам маълумки, деразалар ҳонадон интерерининг бир бўлаги саналаркан. Шу боис ҳонадонимизни замонавий дизайн асосида безаётганда дераза токчаларининг ҳам ўз ўрни ва мавқеи борлигини унутмаслик зарур. Ундан нафақат ташқи оламни томоша қилиш учун, балки дам олиш бурчаги сифатида ҳам фойдаланиш мумкин экан.
Китобсеварлар, тикиш, тўқишни ҳуш кўрувчилар, ижодий иш билан шуғулланувчилар учун ёруғ жой – дераза олдидан яхши макон йўқ. бунинг учун дераза олдига қулай диван-банкетка қўйиб, токчадан унумли фойдаланиш мумкин. Тикиш-бичиш учун керак бўлган анжомлар учун этажерка қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ. Дераза олдида ишлашнинг яна бир томони шундаки, ишдан толиққанда ўтирган жойингиздан ташқи оламни бемалол томоша қиласиз.
Чойхўрлини айнан кўчада бўлаётган воқеалар гувоҳлигида давом эттириш кимга маъқул келмайди, дейсиз? Бир пиёла чой устида оддийгина об-ҳаво тўгтисидаги суҳбат ҳам дераза ёнида кечса, буни ўзгача гашти бор. Ўзингизга бундай шароит яратиш учун бор йўги дераза токчасини кенгайтиришингизга тўғри келади. Уйингиз шароитидан келиб чиқан ҳолда токчани 1 метрга кенгайтиринг. Унинг кўриниши ярим овал шаклида бўлгани мақсадга мувофиқ.
Деразаларнинг ёнидаги деворлар тор ва ингичка. Бундан ташқари иситгич батареяларининг ҳам бу ерга жойлаштирилгани доимо ноқулайлик туғдиради. Мазкур деворлардан унумли фойдаланиш йўли- унга очиқ жавон ўрнатиш бўса керак. Бу билан сиз биринчидан, жойни тежайсиз, иккинчидан, супперрусумли ҳонадон эгасига айланасиз. Кичик жавонни ранг-баранг буюмлар билан тўлдирса бўлади.
Хонадаги дераза токчаси одатдагидан паст бўлса, унга қўшимча супа қуриш мумкин. Бу супада чойхўрлик қилишингиз ёки ундан дераза остидаги кенг ва ёруғ ётоқхона сифатида фойдаланишингиз мумкин.
Сизнинг кўп қаватли уйдаги хонадонингиз деразаси осма балкончага қараган бўлса, нур устига аъло нур. Чунки у ерда қишки ва ёзги боғни яратишингиз мумкин. Эркер дея аталувчи бу лойиха уйингизни ўзига ҳос безаб, кенг ва ёруғ кўрсатади. Модомики, деразаларни пластик ром билан ўзгартираётган экансиз қулай фурсатни қўлдан бой берманг бўлади.
Кизикарли маълумотлар
Замонавийлашган дераза токчалари