«Жулйен» пироги

«Жулйен» пироги

"Жулйен" пироги

"Жулйен" пироги

Француз ошхонасининг машҳур таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик! Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:

  • Ун
  • 250 грамм маргарин
  • 500 грамм сметана
  • 3 дона тухум
  • Туз, шакар, 1/2 чой қошиқ ичимлик содаси

Асосига:

  • 300 грамм товуқ гўшти
  • 1 банка маринадланган шампинон
  • 1 дона пиёз
  • 300 грамм пишлоқ
  • 150 грамм қаймоқ

Тайёрлаш усули:

1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Маргаринни паст оловга қўйинг, маргарин юмшашни бошлаши билан оловдан олинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e3959cca152. Сметанани солинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e3959e432e3. Тухум, туз, шакар, ичимлик содасини солинг. Унни қўшиб, қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг ва 20 дақиқага олиб қўйинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395a075584. Бу вақт мобайнида асосни тайёрланг. Товуқ гўштини бутунлай тайёр бўлгунга қадар қайнатинг. Совутинг ва майда шаклда тўрғанг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395a214265. Майда тўрғалган шампинон ва пиёзни кетма-кетликда қовуринг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395a3dcf96. Шампинонларга товуқ гўштини қўшинг, 2 дақиқа қовуринг. Қаймоқни қуйинг ва яна 2 дақиқа давомида пиширинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395a5724a7. Ёғ суртилган пишириш қолипига хамирни деворлари бўйлаб ёйинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395a6fe148. Тайёрланган асосни солинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395a886a59. Қирғичнинг катта томонидан чиқарилган пишлоқни сепинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395aa0dc110. Пирогни 200 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг. Белгиланган вақт ўтиб, нозик ва мазали пирогни дастурхонга тортинг.
d0b6d183d0bbd0b9d0b5d0bd d0bfd0b8d180d0bed0b3d0b8 660e395ababa8Ёқимли иштаха!

Пазандалик, Таомлар
«Жулйен» пироги