Жорж Самуэл Клейсон: Вавилонлик энг бой одам

Жорж Самуэл Клейсон: Вавилонлик энг бой одам

– Сен битимнинг ўзингга тааллуқли бўлган
қисмини бажардинг, – деди у юмшоқлик билан,
– шунинг учун мен ҳам ўзимга тегишлисини
бажаришга тайёрман. Мен сенга фақат ўзинг
билмоқчи бўлган нарсаларингни гапириб бер-
дим, чунки қарий бошладим, қариялар эса эзма
бўлишади.

VAVILONLIK ENG BOY ODAM

Ҳозиргача узбек китобхонларини машҳур Дейл Кар­
неги, Жим Ронларнннг ҳаётнннг аччнқ сабоқларндан
нбратли даре берувчи нл^омбахш асардарн билан ҳор-
май танипггириб келаётган ёзувчн ва таржимон Хай-
рудла Қосимов навбатдагн янги муаллиф Жорж Клей-
сон бнлан таништнрадн.

Қулингиздаги кнтоб шунчаки маълумот учун ў^иб
қуйишга ёзнлган деб ўйласангнз мутлацо янглншаснз.

Қашшоқлик ннма? Ночор яшашнинг айбдори кнм?
Пулнн топиш жуда қнйин, уни билиб сарфлаш ҳамма-
сидан ^ам днйин, деган калц ^икматнни қандай ту-
шунасиз?

Фаровонлнкка эрншншнннг порлоқ йўлн бормн ?!
Асар юқорндагн саволларга жавоб берар экан, сабр,
^ушёр, матонат ва журъат, ^алоллик каби фазнлатлар
ннсоннинг юзннн деч қачон ерга царатмаслнгинн би­
либ оласиз.

Тақризчи:
Абдулбоқн Раймонов

Нашрга тайёрловчи:
Акмал Нажмнддннов

© «Насаф» нашриёти,
Акмал Нажмиддинов, 2010.

Вавилонлик энг бой одам

Миллат равнақи фуцаролар фаровонлиги
даражасн бнлан удчанадн.

Қўлингиздаги рисолада ҳар бир шахснинг
мақсадга эришиши йулидаги имконият дара-
жалари курсатиб ўтилади.

Муваффақият – бу фаол ҳаракат ва маҳорат
туфайли кўлга киритилади. Унинг калити мақ-
сад моҳиятини тула ва тўғри англаб олишда-
дир.

Фаолиятимиздаги мантиқ фикрлашимизда-
ги мантикдан устун бўлмайди. Фикрлашимиз
даражаси қай нуқтагача ета олса, ақлимиз удча-
ми ҳам ундан ўтиб кетмайди.

Ушбу китоб орқали сизга ҳавола этилаётган
таклиф – тавсиялар қашшоқликдан халос
бўлишнинг молиявий қонунларини ўзлаштириб
олишда кўмак беради. Чунки шу асосларни
ўрнатиб олгач, маблағжамғариш, сақлаш ва ун­
дан даромад олишни билишда пулнинг сир- ас-
рорларидан воқиф бўлиш зарурияти равшан-
лашади.

Навбатдаги бобларда эса бизнинг кунлари-
мизгача энг аҳамиятли масала молиявий қонун-
лар ва* унинг дастлабки ватани қадим Вавило­
ния – шарқликлар ифодаси бўйича кўҳна Бо-
билгача олиб боради.

Ушбу китоб муаллифининг ягона орзуси ва
тилаги молиявий фаровонлик босқичларини

Жорж Самюэл Клейсон

қадамма-қадам забт этаётган миллионлаб ўз
ўқувчиларининг том маънода миллионерларга
айланишларини умид қилади.

Асарда олға сурилган иқтисодий- молиявий
лойиҳалар минг-минглаб ишбилармонлар, то-
жирлар, тадқиқотчилар синовидан ўтган ишон-
чли тажрибалар ҳосиласидир.

Антик дунёнинг энг гуллаб яшнаган, ривож-
ланган давлати Вавилон ҳақида жуда куплаб
тарихий ҳужжат ва ҳақиқатлар, ривоятлар ҳай-
ратомуз тарзда бизнинг кундаримизга етиб кел-
ган. Унинг халқи қашшоқликни мағлуб қилиб,
фаровон келажак яратиш қонун-қоидаларини
кашф эта олганлар. Улар пулнинг қадр-қимма-
тини, моҳиятини молиявий темир қонунлари-
ни билган ҳолда, айни вақтда, бугун биз нима-
га интилаётганимизни, айниқса, қамбағалчи-
ликдан нажот топиш йўлларини кўрсатиб кет-
ган.

Жорж Самюэл Клейсон

Вавилонлик энг бой одам

ВАВИЛОННИНГ энг
БОЙ ОДАМИ

* ПУЛ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИ ТАЪМИН-
ЛОВЧИ МЕЗОНДИР.

* ПУЛ ҲАЁТДАГИ БАРЧА ШОДЛИКЛАРГА
ЕТКАЗУВЧИ КУЧЛИ ВОСИТА.

* ПУЛ УЗ ҚАДР-ҚИММАТИНИ АНГЛАГАН,
САҚЛАШ ВА ЖАМҒАРИШНИНГ ЭНГ ОДДИЙ
ҚОНУНЛАРИГА РИОЯ ҚИЛГАН КИШИЛАРНИ
СЕВАДИ.

* БУТУН ДУНЁ КАПИТАЛИ БУГУНГИ КУ-
НИМИЗДА ҲАМ ОЛТИ МИНГ ЙИЛ МУҚАД-
ДАМ ВАВИЛОНДА МАВЖУД БЎЛГАН МОЛИ-
ЯВИЙ ҚОНУНЛАР АСОСИДА БОШҚАРИЛА-
ДИ.

Жорж Самюэл Клейсон

ВОЙЛИККА ИНТИЛГАН ОДАМ

Аравасоз Бензир ҳовлисини ўраб турган па-
стгина панжарага ўтириб ўзининг ночор уйи
ва қарийб битказилган арава турган устахона-
сига хомуш тикилиб ўтирарди.

Уйининг очиқ эшигидан ҳар замонда хотини
қараб қўярди. Унинг нигоҳлари уйда тирикчи-
лик учун ҳеч вақо қолмаганлигини, ишга кири-
шиш фурсати етганлигини эслатиб турарди.

Аммо қимирламасди. Евфрат водийсига хос
қуёшнинг жазирамаси аёвсиз куйдирарди.
Қошлари устида оқаётган майда тер томчила-
ри юзидан пастга оқади. Уйининг орқа томо-
нида подшоҳ қасрини ўраб турган баланд де­
ворлар қад кўтарган, мовий осмон безакли Бел
ибодатхонасини ёритиб турарди. Бу баҳайбат
бино сояси Бензирнинг ғарибона кулбаси ҳамда
бошқа кўпчилик уйларга ҳам тушиб турарди.

Ҳа, Вавилонда улуғворлик ва ночорлик, бой-
лик ва шафқатсиз қашшоқлик қоришиб, тар-
тибсиз шаҳарнинг маҳобатли деворлари ости-
да жам бўлган. У орқасига ўгирилиб қарашга
ҳаракат қилганда кўча савдогарлари ва қаш-
шоқларни четга сиқиштириб, бир-бирига йўл
бермай бораётган араваларни кўрган бўларди.
Бундай пайтда шоҳ хизматида сув ташувчи
қулларнинг узундан узун сафига йўл бериш учун
четдан аравани ҳайдашга мажбур эдилар. Ҳар
бир қул осма боғларни суғориш учун сув тўлди-

Вавилонлик энг бой одам

рилган оғир мешларни кутариб борарди.
Бензир шаҳардаги тинимсиз ҳаракатларни

эшитмас ва уларга эътибор ҳам бермасди. Та-
ниш лира (қадимги чолғу тури) садосидан у
ўзига келиб, қаршисида кайфияти чоғ, яқин
дўсти, созанда Кобби турганини курди.

– Сенга Аллоҳнинг беҳисоб карами бўлсин,
менинг азиз дўстим,- деди Кобби, билишимча,
шундоқ ҳам сенга аллақачон яхшилик қилиб
куйишганга ўхшайди, бахтингга шерик бўлиб
биргаликда қувонишга ижозат эт. Мен ҳатто
уни сен билан баҳам кўришни истардим. Илти-
мос, менга бугунги байрам кунининг ниҳояси-
гача атига икки шекел пул бериб турсанг. Мен
уларни ҳамёнингдан йўқ бўлиб қолганини се-
зишингдан ҳам олдинроқ қайтараман.

– Агар менда икки шекел бўлганида ҳам,-
қовоғини солиб жавоб қилди Бензир, уларни ҳеч
кимга, ҳатто сендай яқин дўстимга ҳам берол-
масдим. Чунки улар менинг бор-йўқ бойлигим
бўларди! Бойликни эса ҳеч кимга, ҳатто энг
яқин дўстларга ҳам беришмайди.

– Нималар деяпсан,- қичқирди созанда,-
ҳамёнингда битта ҳам шекл йўқлигига қарамай
қотиб ўтирибсанми? Аравани нега битказма-
япсан? Иштаҳангни нима билан қондирмоқчи-
сан? Ўзингга ўхшамаяпсан, дўстим. Ғайратинг
қаерда қолди? Сени нимадир ранжитдими?

– Ҳа, нимасини айтай,- қўшилди Бензир,-
ҳаммаси ўша бемаъни тушдан бошланди: “ичи
тангалари тўла чиройли қизил ҳамён белбоғим-

Жорж Самюэл Клейсон

дан осилиб турарди. Унда шекеллар ҳам бор эди.
Мен уларни боқибеғамлик билан тиламчиларга
улашардим. Кумуш тангаларни эса хотинимга
тақинчоқ ва ўзимга совғалар сотиб олишга сар-
флардим. Унутилмас хурсандчилик ва мамнун-
лик туйғуси кўнглимга ўрнашиб олди! Сен мен-
даги ўзгаришни куриб илгариги меҳнаткаш
дустингни танимаган бўлардинг. Хотинимни
айтмайсанми – унинг чеҳрасида битта ҳам ажин
йўқ, бахтдан юзидан нур тараларди. У яна мен
қачонлардир севиб қолган қувноқ қизга айла-
ниб қолган эди.

– Чиндан ҳам ёқимли туш, Бензир, – лекин
нега энди қалбингда уйғонган шундай ажойиб
ҳиссиёт сени ғам-қайғуга ботган “ҳайкалга” ай-
лантириб кўйди?

– Шошилмасдан, қолганини эшитсангчи?!
Уйғонганимдан кейин ҳамёним бўм-бўш экан-
лиги эсимга тушиб, мени қаттиқ норозилик чул-
ғаб олди. Бу муаммони ҳал этишда менга ёрдам
бер. Ахир денгизчилар тили билан айтганда, биз
сен билан бир кемада кетяггмиз. Ёшлигимиз-
дан илм излаб руҳонийларга қатнадик. Бирга-
ликда вақтихушлик қилдик. Йиллар давомида
дўстлигимиз фақатгина мустаҳкамланиб борди.
Биз ўзимиздан ва ҳаётимиздан мамнун эдик.
Меҳнат қилиб пул топиш бизга ҳузур бахш этар-
ди, маошимизни эса эмин-эркин сарфлардик.
Охирги пайтларда биз озмунча пул ишлаб топ-
ганимиз йўқ, лекин бойлик қанчалик хурсанд­
чилик олиб келишини била туриб ҳам, у ҳакда

Вавилонлик энг бой одам

фақат орзу қилишдан нарига ўтмаяпмиз. Эй-
воҳ! Энди товуқмиялардан фарқимиз йўқ экан-
да? Ваҳоланки, атрофимизда бойлик оз эмас,
лекин булардан шахсан бизга қандай наф?
Мана қара, шунча узоқ машаққатли йиллар-
дан кейин ҳам сен, менинг энг яқин дустим,
ёнимга бўш ҳамён билан келиб, мендан қандай-
дир бир арзимас бир-икки шекел қарзга бери-
шимни сўраяпсан. Хўш, мен бунга нима деб
жавоб бердим? “Мана менинг ҳамёним, мен
ундаги борини бажонидил сен билан баҳам
кураман” дедимми? Иўк,, бунинг ўрнига мен
ҳамёним худди сеникига ўхшаб бўм-бўш экан-
лигини тан олдим. Нега шундай? Нима учун
бизда овқатга ҳам, кийим-кечакка ҳам етарли
олтин ва кумушлар йўқ? Энди ўғилларимиз
ҳақида ўйлаб кўр,- давом этди Бензир,- ахир
уларнинг пешонасига ҳам худди оталариники-
дай тақдир битилган эмасми? Наҳотки улар ва
уларнинг фарзандлари, кейинчалик эса фарзан-
дларининг оилалари ҳам бировларнинг дабда-
бали ҳаёти ҳамда бойлиги қуршовида фақат
эчки сути ва бўтқа билан қаноатланиб яшаши-
га тўғри келади?

– Шунча пайтдан бери сен билан дўст бўли-
шимга қарамай, бирор марта ҳам сендан бун-
дай гапларни эшитмагандим, Бензир,- деди
бироз ўйланиб қолган Кобби.

Бензир гапида давом этди: – Шу пайтгача
бундай фикр ҳеч қачон миямга ҳам келмаган.
Тонг саҳардан кечгача жон куйдириб ишладим,

Жорж Самюэл Клейсон

энг ажойиб араваларни ясадим ва қачонлар-
дир Маъбудлар қилган меҳнатларимни муносиб
баҳолаб, менга фаровон ҳаёт ато этишларига
умид қилдим. Лекин оқибатда бундай бўлиб
чиқмади. Мен кутиш бефойда эканлигини ту-
шуниб етдим. Шунингучун қалбим қайғуга бот-
ган. Мен бой булишни истайман, ерларим ва
подаларим, чиройли кийимларим ва ҳамёним
тўла пул бўлишини истайман. Бунинг учун ус-
тахонамда бор ғайратимни сарфлаб, тинимсиз
ишлашга тайёрман, лекин шу билан бирга қил-
ган меҳнатим муносиб тақдирланишини истай­
ман. Бошқалардан нимамиз кам? Саволимни
яна такрорлайман! Нима учун биз фаровон ҳаёт
кечираётган инсонларга насиб қилган хурсан-
дчиликларнинг ҳеч бўлмаганда озгинасидан
бўлса ҳам баҳра ололмаймиз?

– Бу саволингга жавоб беролмайман,- хитоб
қилди Кобби.- Менинг ҳаётим ҳам сеникидан
ортиқ эмас. Лирадан келадиган даромад тез
сарф бўлаяпти. Оилам оч қолмаслиги учун пул-
ни ўйлаб ишлатишимга ва тежашимга тўғри
келяпти. Менинг ҳам қалбим тўрида сақлаб
юрган ниятим бор,- қани энди катта лирага эга
бўлсам, унинг жарангида шунақа оҳанглар яра-
тардим -ки, аъзойи баданинг жимирлаб кетар-
ди. Бунақа асбоб билан яратилган ушбу сеҳрли
қуй ҳатто подшоҳни ҳам ҳайратга солган бўлар-
ди.

– Сен бундай лира соҳиби бўлишга муносиб-
сан. Бутун Вавилонияда ҳеч ким уни сендан

Вавилонлик энг бой одам

яхшироқ чалолмайди. Бошқа ҳеч ким нафақат
подшоҳни, ҳатто Маъбудларни ҳам ҳайратда
қолдирадиган даражада уни майин куйлата
олмайди. Лекин биз, худди подшоҳнинг қулла-
ридек қашшоқ бўла туриб, бундай орзуни амал-
га ошира олмадик? Шовқинни эшитяпсанми?
Улар келишяпти, – деб Бензир дарё томонидан
шаҳарнинг тор кўчалари бўйлаб тепага узун саф
тортиб бораётган, ярим яланғоч, юзларидан тер
томчилаётган сув ташувчи кулларга ишора
қилди.

Қуллар ҳар бир қаторда бештадан бўлиб, сув
тўлдирилган оғир чарм мешларнинг оғирлиги-
дан икки букилиб боришарди.

– Олдинда бошлаб бораётган кулга қара, қан-
дай келишган-а? – дея Кобби сафнинг бошида
юксиз, бир текис қадам ташлаб бораётган за-
бардаст полвонга ишора қилди.

– Ҳойнаҳой, у ўз юртида буюк одам бўлган
бўлса керак?

– Улар орасида ажойиб меҳнаткаш, ҳалол эр-
каклар кўп,- гапига қўшилди Бензир,- худци сен
билан мендек. Узун бўйли, малла соч шимоллик-
лар, хуш табиатли жанубли қора танлилар,
қўшни мамлакатдан пакана сариқ танлилар.
Буларнинг ҳаммаси кун сайин, йил сайин да-
рёлардан осма боғларга ва осма боғлардан яна
ортга тинмай қатнашарди. Бахтга эришишга
ҳеч қандай умид йўқ. Уларнинг овқатлари –
бўтқа, тўшаклари эса – сомондан ясалган бўйра.
Бу бечораларга менинг раҳмим келади, Кобби!

Жорж Самюэл Клейсон

Мен ҳам уларга ачинаман. Лекин сен бари-
бир, мени, биз озод инсонлар бўлсак ҳам, қис-
матимиз фарқи уларникидан унчалик катта
эмаслигига ишонтирмоқчи бўляпсан.

– Гапингтўғри, Кобби, бундай хаёллар менга
тинчлик бермаяпти. Ахир биз йилдан- йилга
кулларча ҳаёт кечиришни истамаймиз-ку. Шун-
га қарамасдан, олдинда ҳаётнинг яхшиланиши-
га ҳеч қандай умид бўлмаса ҳам ишлаш, иш­
лаш, ишлаш керак!

– Эҳтимол, бошқаларга маълум бўлган бой
бўлиш сирларини билмасмиз? – сўради Кобби

– Ҳа, сен ҳакдирсан. Бунда қандайдир бир
сир бор ва бу сирни фақатгина шу ишнинг ус-
талари билиб олиши мумкин, – деди Бензир.

– Бутун,- ran бошлади Кобби,- мен эски ош-
намиз Арқадни учратдим, у ўзининг олтин ара-
васида кетаётганди. Лекин, шуниси аҳамият-
лики, у шаҳарнинг бошқа зодагонларига ўхшаб
мендай фақир инсон билан ўзини катта тутга-
ни йўқ. Аксинча, у кўчадагиларнинг ҳаммаси-
га кўринарли қилиб кўл беришиб дўстона са-
ломлашди.

– Айтишларича, у Вавилониянинг энг бой ода­
ми эмиш,- ғўлдиради Бензир.

– Ҳа, чиндан ҳам бой-ки, ҳатто подшоҳнинг
ўзи ҳам, хазинани тўлдириш ҳақида ran кетга-
нида унга мурожаат қилади, – жавоб қилди
Кобби.

– Ҳа, – гапни бўлди Бензир,- мабодо Арқадни
тунда учратиб қолсам, унинг тўла ҳамёнини

Вавилонлик энг бой одам

тунаш истагидан ўзимни тия олмай қоламан,
деб кўрқаман.

– Қўйсангчи, шунақа расво гапни!- таъна
қилди унга Кобби, – кишининг бойлиги ҳамё-
нининг қалинлиги билан ўлчанмайди. Тўла
ҳамён ҳам агарда уни тўлдириб турадиган ман-
ба бўлмаса, тезда бўшаб қолади. Арқаднинг ҳар
қанча сарф – харажат қилишга қарамасдан
ҳамёнини ҳамиша тўлдириб турадиган даромад
бор.

– Даромад,- мана ran нимада! – хитоб қилди
Бензир. -Менга шундай ишончли даромад ман-
баи керак-ки, мен ҳозиргидай панжара остида
ўтиришим ёки узок; мамлакатлар бўйлаб саёҳат-
да бўлишимдан қатъий назар, у доимо ҳамё-
нимга пул келтириб туриши керак. Арқад ҳой-
наҳой даромад манбаини топиш йўлини била-
ди. Нима деб ўйлайсан, у менинг бетараф фик-
рларимга аниқлик кирита олармикан?

– Менимча, у ўзининг ўғли Номазирга ўргат-
ган,- жавоб берди Кобби, – ахир айтишларича,
отасининг ҳеч қандай ёрдамисиз, шаҳарнинг
энг бадавлат одамларидан бирига айланган шу
эмасми?

– Кобби, сен менга ажойиб ғоя бердинг, – Бен-
зирнинг кўзларида ўт чақнади. – Ахир дўстдан
доно маслаҳат сўрасам, мендан ҳеч нарса кет-
майди- ку, ҳар ҳолда Арқад менга бегона бўлиб
қолмаган. Қолаверса, бизнинг ҳамёнларимиз
чумчуқнинг уясидай бўм- бўш бўлиб қолганли-
ги ҳеч ҳам фожиа эмас. Бу нарса бизни тўхтат-

Жорж Самюэл Клейсон

маслиги керак. Сенинг атрофинг бойликка тула
бўлган пайтда қашшок, бўлиб қолиш уят. Биз
бой бўлишни истаймиз. Яхшиси юр, Арқаднинг
ёнига бориб, ундан ва топтан мол-дунёси ҳақида
сўзлаб беришини сўраймиз.

– Сўзларинг ажойиб, Бензир! Улар мени ҳам
ўйлантириб куйди. Назаримда, мен нима учун
ҳалигача бойлик мазасини татиб кўрмаганли-
гимиз сабабини англай бошлаяпман. Менимча,
биз ҳеч қачон ахтармаганмиз ҳам. Сен сабр-
тоқат билан араваларингни йўниб бу ишга бор
кучинингни сарфладинг ва ниҳоятда уз ишин-
гнинг ҳақиқий устасига айландинг. Мен эса
иложим борича яхши куйчи бўлишга ҳаракат
қилдим ва бунта эришдим ҳам.

Ҳа, биз ўзимизни бахшида қилган ишлари-
мизда муваффақиятга эришдик. Мана ниҳоят,
кўзларимиз очилиб – олдимизда худди ёруғ нур
чарақлагандай бўлди. У онгимизни равшанлаш-
тирди ва биз ўзимизни бундан ҳам ортиқроғи-
га муносиб эканлигимизни тушуниб етдик. Ҳаёт
сирларини янгидан англашимиз бизга истак-
ларимизни муносиб тарзда амалга ошириши-
мизга ёрдам беради. Кел, бу ишга ёшликдан
бирга ўсган дўстларимизни ҳам таклиф этамиз,
доно одамнинг гапларини эшитиш уларга ҳам
асқотиши мумкин.

– Бензир, ҳамиша дўстларинг ҳақида ғамхўр-
лик қиласан. Шунинг учун ҳам дўстларинг куп.
Майли, сен айтганча бўлақолсин, бугуноқ Арқ-
аднинг олдиги борамиз.

Вавилонлик энг бой одам

ВАВИЛОННИНГ ЭНГ САРВАТДОР ОДАМИ

Бир вақтлар қўҳна Вавилонда Арқад исмли
жуда сарватдор (бой-бадавлат) одам яшаб ўтган
бўлиб, унинг бойлиги тилларда достон бўлган.
У сахийлик билан ҳам машҳур бўлиб, жуда кат-
та хайрия ишлари билан пгуғулланган. У оила
бошлиғи сифатида ҳам жуда саховатли инсон
эди. Ҳамишатўкин- сочинликдаяшаган. Шун-
га қарамасдан, йилдан- йилга унинг даромад-
лари сарф- харажатларидан анча юқори булган.

Унинг ёшликдан бирга ўсган бир неча дўстла-
ри бўлган. Кунлардан бир кун улар Арқаднинг
олдига келиб шундай дейишган:

– Сен, Арқад, бизлардан кўра омадлироқсан.
Бизлар кун кўриш учун курашиб юрган бир
пайтда, сен юртимиздаги энг бадавлат одамга
айлэндинг. Сен ҳоҳлаганингча энг чиройли кий-
имларни кийиб, энг тансиқ таомлардан лаззат-
лана оласан, биз эса кийим кийишда ва оила-
мизни боқишда бор нарсаларни ўзига қувона-
миз. Ахир бир вакдлари мавқеимиз ўзаро тенг
бўлган. Бир муаллимдан таълим олиб бир хил
ўйинларни ўйнаган бўлсак ҳам, на ўқишда, на
ўйинда сен биздан устун бўлмагансан. Қолавер-
са, кейинчалик ҳам, узоқ йиллар давомида сен
ҳам бизларга ўхшаб жуда ҳурматли фуқаро
бўлиб келдинг. Агар ўйлаб қарасак, сен ҳечам
бизлардан кўпроқ ишламадинг. Унда айтчи,
инжиқ тақдир ҳаётнинг барча қувончларини

Жорж Самюэл Клейсон

бериш учун, айнан сени танлаб, худци шундай
бахтга лойиқ бўлган биздек одамларни нега чет-
лаб ўтган?

Шунда Арқад уларга жавоб берди:
– Дўстларим, сизлар ёшлик пайтларимиздан
буен ўтган йиллар давомида зўрға кун кўриш-
дан нарига ўтмаган бўлсангиз, демак сизлар ё
фаровон ҳаёт куриш қонунларини ўрганмаган-
сиз, ё шунчаки, уларга амал қилмагансиз, хо-
лос. Тақдир ҳақиқатан ҳам инжиқ. У доимий
бахтни ҳеч кимга шунчаки ато этмайди. Аксин-
ча, у ўз меҳнати билан пул топмаган ҳар бир
кимсага фақат муҳтожлик олиб келади. Йиқ-
қанларини бир зумда сарфлаб кўядиган “бой-
вачча”ларни уларнинг ўзларини қондиришга
қодир бўлмаган иштаҳа ва истаклари билан
юзма-юз қолдиради. Қандайдир кутилмаган са-
баблар билан инжиқ тақцирнинг назарига туш-
ганлар эса зиқна бўлиб қолишади ва бойликла-
рини сарфлаб қўйишдан кўрқиб унинг устида
қалтираб ўтиришади. Чунки ўзларида бойлик-
ни қайтадан тўплашга қобилият йўқлигини би-
лишади. Улар талончилардан ҳам кўрқишади,
натижада эса ўзларини беҳуда умр ва манфур
қашшоқликка гирифтор қилишади. Қўлларига
бойлик ўз-ўзидан келадиган вауни кўпайтириб,
бахтиёр яшаб юрган одамлар жуда оз, мен улар
ҳақида фақат миш-мишлар орқали эшитган-
ман. Ўзингиз ўйлаб кўринг: эҳтимол танишла-
рингиз орасида тўсатдан меросга эга бўлган-
лар бордир. Уларга нисбатан менинг гапларим

Вавилонлик энг бой одам

қанчалик ҳақиқатлиги тўғрисида хулоса чиқа-
риш ўзингизга ҳавола.

Арқаднинг дўстлари меросга эга бўлган ўз
танишларини эслаб, унинг ҳақ эканлигини тан
олишади. Арқадцан қандай қилиб у шундай фа-
ровонликка эришганлигини тушунтириб бери-
шини илтимос ҚИДИШДИ. Шунда у сўзида да-
вом этди:

– Ёшлигимда мен дунёга назар ташлаб, одам-
га бахт ва ҳузур-ҳаловатдан баҳраманд бўлиш-
га имкон беришни тушундим. Бойлик – бу куч.
Бойлик ёрдамида кўп нарсага эришиш мумкин:
уйингни ҳашаматли қилиб жиҳозлаш, узок; ден-
гизлар, чет элларга саёҳат қилиш, ҳатто ҳакдор-
лар йўлида ҳашамдор ибодатхоналар қуриб,
қалбингга қувонч ва мамнунлик бағишлайди-
ган яна кўп ишларни қилиш мумкин.

Буни тушуниб етганимдан сўнг мен дунёвий
хурсандчиликларнинг бир қисмига эга бўлиш
учун курашишга қарор қилдим. Мен бошқалар
ҳаётдан лаззатланиб яшаётган бир пайтда улар-
га ҳасад билан четда қараб турмадим. Юпун
кийимни бинойидек, деб қаноат қилмадим.
Мени камбағаллик қисмати қониқтирмади. Ҳа,
мен ҳаёт ўзи сайлаган одамлар учун ташкил
қилган байрамнинг тўла ҳуқуқли меҳмони
бўлишга қарор қилдим. Эсларингда бўлса, бир
камбағал савдогарнинг катта оиласида ўсган
мендек ўғилга мерос қолишидан ҳеч қандай
умид йўқ эди. Аммо, сизлар тўғри таъкидлаб
ўтганингиздек, алоҳида истеъдод^а

Жорж Самюэл Клейсон

соҳиби бўлмай туриб, ўзим орзу қилган нарса-
ларнинг барчасига эришиш учун вақт ва би-
лим керак деган қарорга келдим.

Вақт масаласига келсак, у ҳар биримизда
етарлидан ҳам ортиқ. Сизлар бутунги вакдта-
ча, шунчаки, уз бойлигингизни ишлаб топишга
сарфлаш мумкин бўлган қимматли дақиқалар-
ни қўлдан бой бергансиз, холос. Шу билан бир-
га, сизлар ҳақли равишда ғурурланишингиз
мумкин бўлган ўз оилаларингиздан бошқа ҳеч
нарсангиз билан мақтана олмасликларингизни
тан олмайсизлар.

Энди ўқиб-ўрганиш масаласига келсак, ахир
доно муаллимимиз ўрганиш ва эслаб қолиш, ёки
ўзинг учун номаълум бўлган нарсаларни кашф
қилишга уриниб ақлингни чархлаш мумкин, деб
айтмаганмиди?!

Ана шунинг учун ҳам мен қандай қилиб бой-
лик тўплаш мумкинлигини тушуниб етишга
қарор қилдим. Билиб олганимдан сўнг эса, буни
ўз олдимга вазифа қилиб белгилаб, уни муваф-
фақиятли ҳал қилдим. Чунки донолик ҳам, токи
сен офтоб нурларида чўмилиб юрар экансан,
ҳаётдан лаззатланишда эмасми? Ахир, вақти
келиб қоронғуликка киргач, ғам-ғуссани татиб
кўришга улгурасанку!

Мен шаҳар магистратида ўзимга иш топиб,
ҳаттотлик қила бошладим ва ҳар куни лойдан
ясалган тахтачаларга матн битиб ўтирадиган
бўлдим. Мен ҳафта сайин, ой сайин меҳнат фил­
сам ҳам ишлаб топганларим ҳаддан ташқари

Вавилонлик энг бой одам

оз эди. Улар еб-ичишга ва арзимас кийим-ке-
чакка зўрға стар эди. Шунта қарамай бой бўлиш
ҳақидаги қароримни амалга оширишдаги қатъ-
иятлик мени тарк этмади.

Ва ниҳоят, кунлардан бир кун магистратга
савдогарларни кўллаб-қувватловчи Алгамиш
келиб “Тўққизинчи қонун”дан нусха кўчириш-
га буюртма берди. Магистр мента шундай деди:
“Бу ҳужжат икки кундан кейин қўлимда були-
ши керак. Агар топшириқ вақтида бажарилса,
сен икки бронза тангага эта бўласан”.

Мен астойдил ишласам-да, лекин, қонун узун-
дан-узоқ эди. Алгамиш қайтиб келганида, топ-
шириғи бажарилмаганди. У ғазабга минди. Мен
Алгамишга бундай дедим:

– Алгамиш, сиз жуда бой одамсиз. Агар сиз
бой бўлиш сирларини айтиб берсангиз, кулёз-
ма тонг отгунча тайёр бўлади. У мийиғида кул-
ди: “Сен жуда эпчил чиқиб қолдинг-ку, хумпар.
Майли, буни ўзаро битам деб ҳисоблаймиз”.

Мен кечаси билан итттладим. Тонгда келгани­
да кўлёзма тайёр эди.

– Сен битимнинг ўзингга тааллуқли бўлган
қисмини бажардинг, – деди у юмшоқлик билан,
– шунинг учун мен ҳам ўзимга тегишлисини
бажаришга тайёрман. Мен сенга фақат ўзинг
билмоқчи бўлган нарсаларингни гапириб бер-
дим, чунки қарий бошладим, қариялар эса эзма
бўлишади.

Аммо ёшлар қари одамлар олдига маслаҳат
сўраб келганларида, улар йиллар давомида си-

Жорж Самюэл Клейсон

новдан ўтган доноликни ўргата бошлашади.
Лекин тўғрисини айтсам, ёшлар купинча қари-
ялардаги доноликнинг бари ўтмишга дойр, шу-
нинг учун келажак учун ушбу маслаҳатлар яра-
майди, деб ўйлашади. Лекин сен эсингда тут:
бугун чарақлаб турган куёш – отанг туғилгани-
да ҳам чарақлаб турган ўша куёшнинг узидир.
Худди шу куёшнинг ўзи сенинг уруғингдаги
охирги аждодинг қоронғуликка равона бўлган
кунда ҳам туради.

– Ёшликдаги ўй-хаёллар, – давом этди Алга-
миш, – бу осмонда учиб юриб уни уз шуъласи
билан ёритиб ўтадиган ёрқин кометаларга, қари-
ялар донолиги эса – осмон гумбазида ўз ўрнини
ҳеч қачон ўзгартирмайдиган абадий юлдузлар-
га ўхшайди. Шунинг учун ҳам денгизчи уларга
қараб ўз йўналишини ҳамиша аниқлай олиши
мумкин.Лекин сўзларимни яхшилаб эслаб қол,
акс ҳолда, мен сенга очадиган ҳақиқатни тушу-
на олмай, тунги меҳнатинг беҳуда кетади.

Кейин у менга ўзининг қалин қошлари ости-
дан тикилиб қараб йўғон ва қатъиятли овози
билан: “Мен бойликка олиб борадиган йўлни
ишлаб топган пулимнинг бир қисмини ўзимга
қолдиришга қарор қилганимдан кейин кашф
этдим. Сен ҳам буни эслаб қол!” – деди ва яна
ўзининг ўткир нигоҳи билан менга тикилиб ту-
риб узоқ сукут сақлаб қолди.

– Бор-йўғи шуми? – ҳайрон бўлиб сўрадим
мен, – Ахир мен нимаики ишлаб топган бўлсам,
бари меники-ку, шундай эмасми?

Вавшюнлик энг бой одам

– Ҳечам ундай эмас, – жавоб берди Алгамиш,
– Масалан, тикувчига ҳақ тўлайсанми? Ахир
Вавилонда пул сарфламасдан туриб яшаб бўла-
дими? Ўтган ойда ишлаб топган пулларингдан
ўзингга нима қолди? Ўтган йилдаги даромадин-
гдан-чи? Эҳ, аҳмоқ! Сен ўзингдан бошқа ҳам-
мага ҳақ тўлайсан. Ақлсиз, сен бошқалар учун
ишлайсан. Бу худди кул бўлиб, овқат ва кийим
учун хўжайинга хизмат қилгандай ran. Лекин
сен ишлаб топганларингни ўндан бир қисмини
ўзингга қолдирсанг, ўн йилда қанча пул йиғи-
лади, ҳисоблаб кўр-чи!

Менинг математикадаги билимларим панд
бермай мен шундай жавоб бердим: ” Бир йил­
да ишлаб топганимчалик”.

– Сен фақат қисман ҳақсан, – эътироз бил-
дирди Алгамиш.

Четга эҳтиётлаб олиб қўйган ҳар бир тилла
сенинг қулингта айланади ва фойдангга ишлай
бошлайди. Ушбу тилла тангалар орқали ишлаб
топилган ҳар бир сариқ чақа ҳам сенга даро-
мад келтира бошлайди. Агар сен бой одамга ай-
лансанг, ҳам барча жамғарганларинг ҳамиша
фойдангга ишлаб туриши керак. Фақат шун-
дагина сен ўз бойликларингни кўпайтира ола-
сан. Эҳтимол, мени алдаяпти, деб ўйлаётгандир-
сан. Эҳтимол, буни ҳечам ўз ишинг учун муно-
сиб тўлов деб ҳисобламассан, – давом этди у,-
лекин менинг ҳақиқатимни тушунишга ақлинг
етса, мен сенга ваъда берганимдан кўра минг
карра кўпроқ тўлаганимга амин бўласан.

Жорж Самюэл Клейсон

Сен ишлаб топган пулларнинг бир қисми
шахсан ўзингга тегишли. Бу улуш, қанчалик
даражада арзимас бўлмасин, топган пулларин-
гнинг ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги ке-
рак. Биринчи навбатда ўз ҳақингни шахсан
ўзингга тўла. Овқатга ҳам, хайрия-садақа
қилишга ҳам етадиган маблағдан ортиб қолган
пулингни тикувчи ва этикдўзга сарфла.

Бойлик ҳам, худди дарахтдек, зиғирча уруғ-
дан ўсиб чиқади. Сен четга олиб қўйган ўша
биринчи сариқ чақанг, вақти келганда бойли-
гинг дарахти сифатида ўсиб чиқадиган уруғ
бўлиб сенга хизмат қилади. Ушбу дарахтни до-
имий жамғармаларинг билан озиқлантириб, су-
ғориб, қанчалик яхши парвариш қилсанг, ун-
даги япроқларинг шивирлашидан шунчалик тез
лаззатлана бошлайсан.

Бу гапни айтиб бўлгач, Алгамиш ўз қўлёзма-
ларини олиб кетиб қолди. Мен унинг айтганла-
ри устида жуда қўп ўйладим ва улар оқилона
эканлигига амин бўлдим. Шунинг учун бу гап-
ларнинг кучини амалда синаб кўришга қарор
қилдим.

Эндиликда, маошимни олганимда, ишлаб топ-
ганларимдан ҳар бир ўнинчи тангани четга- па-
нароқ жойга беркитиб кўядиган бўлдим. Энг
қизиғи шундаки, бундай қилганимдан мен
қапппоқ бўлиб қолганим ҳам йўқ. Сарф- хара-
жатларга камроқ пул қолаётганини эса сезмадим.

Тўғрисини айтсам, Финикия ерларидан ке-
маларда олиб келинаётган туялар ва пештах-

Вавилонлик энг бой одам

таларга куйилган нарсалардан биронтасини
сотиб олиш истаги тез- тез кунглимга васваса
солиб турарди. Лекин мен донолик билан ўзим-
ни тиярдим.

Орадан ўн икки ой ўтгач, Алгамиш яна ол-
димга келиб:

– Қани айт-чи, ўғлим, йил давомида ишлаб
топганларингнинг ўндан бир қисмини ўзингга
тўлаяпсанми?- деб сўради.

Мен мағрурлик билан жавоб бердим: – Ҳа,
устоз, тулаяпман.

– Бу яхши,- деди у юзи ёришиб, – хуш, бу
пулларни нима қиласан?

Мен бу пулларни узоқ юртларга кетаётган ва
менга Тирдан қимматбаҳо тошлар олиб келиб
беришни ваъда қилган қурувчи уста Азмурга
бериб юбордим. У қайтиб келганидан кейин биз
уларни қиммат баҳода сотиб, даромадни бўли-
шамиз.

– Ҳар қандай аҳмоқ ҳам бирор ишни ўргани-
ши учун тажриба орттириши кераклиги тўғри,-
ғазаби қайнаб, деди у, – Лекин қандай қилиб
сен қимматбаҳо тошларни танлашни тош те-
рувчи устага ишондинг? Нима, юлдузлар тўғри-
сида сўраш учун новвойнинг олдига борарми-
динг? Йўқ, менимча, бунинг учун сен мунаж-
жим олдига борардинг, агар калланг жойида
бўлса, албатта.

-“Ўғлим, сен ўз бойлигинг дарахтини чопиб
ташлабсан. Сени жамғармаларингни кули
кўкка совурилибди. Нимаям дердим, энди бо-

Жорж Самюэл Клейсон

шқасини эк. Яна бир марта уриниб кур. Кей-
инги сафар қимматбаҳо тошлар масаласида
сенга маслаҳат керак бўлиб қолса, уларнинг фа-
рқига борадиган бирон бир бошқа одамга му-
рожаат қил. Агар кўйлар тўғрисида бирон нар-
са билишни истасанг, чўпоннинг олдига бор.

– Маслаҳат – текинга бериладиган ягона нар-
са. Лекин шуни ёдца тутгинки, фақат эътибор-
га лойиқ бўлган маслаҳатларнигина қабул қил.
Ўзини жамғармалари масаласида бу ишдан
умуман бехабар бўлган одам билан маслаҳат-
лашган кимса ўз нодонлиги туфайли ҳудди шу
жамғармалари билан ҳақ тўлашга маҳкум!” Шу
гапларни айтиб, Алгамиш кетиб қолди.

Ҳаммаси худдн айтгандагидек бўлиб чиқци.
Чунки ярамас финикияликлар, Азмурга қим-
матбаҳо тошлар ўрнига ялтироқ шишачаларни
тиқиштириб юборибди.

Алгамиш ўргатгандек, мен яна ҳар бир ўнин-
чи чақани четга олиб қўя бошладим. Эндилик-
да бу иш мен учун одатга айланиб, ҳеч ҳам оғир-
лик қилмай кўйди.

Орадан яна ўн икки ой ўтди. Алгамиш қай-
тиб келиб яна менга мурожаат қилди: – Хўш,
сен билан охирги учрашувимиздан буён қан-
дай ўзгаришлар рўй берди?

– Мен виждонан ўзимга ҳақ тўлаб келаяпман,
– жавоб бердим,- ва ўз жамғармаларимни те-
мир сотиб олиш учун қалқон ясаш устаси Аг-
гирга ишониб топширдим. Ҳар тўрт ойда у мен­
га улушимни йиғиб беради.

Вавилонлик энг бой одам

– Бу яхши. Хўш, сен ўз улушингни нима
қиляпсан?

Ўзимни асал, ажойиб шароб ва хушбўй ноз-
неъматлар билан меҳмон қилиб байрам уюш-
тиряпман. Бундан ташқари, ўзимгаянги чопон
сотиб олдим. Энди эса миниб юриш учун битта
эшак сотиб олмоқчиман.

Бунга жавобан Алгамиш кулиб юборди: “Ахир
сен жамғармаларинг дунёга келтирган болала-
рини еб юборибсан-ку! Қандай қилиб улар се-
нинг фойдангга ишлаши мумкин?! Қандай
қилиб уларнинг болалари ўзига ўхшаганларни
туғиши мумкин?! Аввал сен олтин қуллар ар-
миясига эга бўлиб олишинг ва фақат шундан
кейингина ўзинг учун бемалол дабдабали зиё-
фатлар уюштиришинг мумкин”.

Шу гапларни айтиб яна ғойиб бўлди.
Уни икки йил кўрмадим. Бир купи у яна ме-
никига келди.
Алгамиш менга шундай деди: – Арқад, сен
ўзинг орзу қилган бойликка эриша олдингми?
– Ҳозирча йўқ , лекин тузуккина жамғарма-
ларим бор ва улар менга даромад келтира бош-
лади.
– Сен ҳозир ҳам илгаригидек курувчилар мае-
лаҳатидан фойдаланяпсанми?
– Ғишт теришда улар менга яхши маслаҳат
беришяпти,- бўш келмадим мен.
– Арқад,- давом этди Алгамиш,- сен сабоқ-
ни яхши ўзлаштирдинг. Аввал сен ишлаб то-
паётган маблағингдан кўра сал камроқ маб-

Жорж Самюэл Клейсон

лағга яшашни ўргандинг. Шунинг учун сен
сақлаш ва идора қилишни яхши ўргандинг.
Шунинг учун сен масъулиятли лавозимни эгал-
лашга тўла-тўкис тайёрсан. Мен қарияпман.
Ўғилларим фақат пул сарфлашни билишади,
лекин уни қандай топиш мумкинлиги тўғри-
сида ҳатто тасаввурлари ҳам йўқ. Менинг
жудаям катта мулким бор. Қўрқаманки, уни
бошқаришга энди кучим етмайди. Агар сен
Ниппурга бориб менинг мулкимни бошқариш-
га рози бўлсанг, мен сени ўзимга ҳамкор қилиб
олган бўлардим ва сен менинг бойликларим-
дан ўз улушингга эга бўлардинг. Бунга нима
дейсан?

Шундай қилиб, мен Алгамишнинг таклифи-
га розилик билдириб, Ниппурга жунадим. Унинг
катта мулкини бошқаришга киришиб кетдим.
Менинг нафсониятим кучли бўлганлиги ва бу-
нинг устига муваффақиятнинг учта қонунини
яхши ўзлаштирганлигим сабабли, унинг мулки-
дан келадиган даромадларни кескин ошириш-
га муваффақ бўлдим. Натижада, мен ҳам бун-
дай ишдан ўзимга катта бойлик орттирдим.
Алгамишнинг руҳи Арши аълога кўтарилиб кет-
гандан кейин, у васият қилганидек, қонуний
равишда мероснинг бир қисмига эга бўлдим.

Арқад шу ҳикоясини тугатганидан кейин,
дўстларидан бири шундай деди:

– Алгамиш сенга мерос қолдирганлиги
ҳақиқатан ҳам омадинг юришганлигидан да-
лолат беради.

Вавилонлик энг бой одам

– Аслида, омадим юришганининг сабаби,
менда бойиш истаги у билан учрашишдан ҳам
аввал пайдо бўлганлигидадир. Ахир ўз даро-
мадларимнинг ўндан бир қисмини жамғариб
юрган ўша тўрт йил давомида мен белгилан-
ган мақсадга эришишга қодир эканлигимни
исботламадимми? Қолаверса, моҳир балиқчи-
нинг одатларини ўрганиб, ҳар қандай оби-
ҳавода ҳам тўрни қаерга ташлаш кераклиги-
ни билгани учун ” у омадли балиқчи”, деб атай-
сизларми?

Омад – бу ҳар қандай шароитда ҳам ундан
вақтида фойдаланиб қолишга тайёр бўлмаган
одамга фурсат сарфлаб ўтирмайдиган қудрат-
ли имконият.

– Сен биринчи йили йиғқан жамғармалар-
нинг баридан айрилиб қолганингда ҳам ўзинг-
ни йўқотиб кўймадинг. Бу сенинг жуда кучли
ирода соҳиби эканлигингдан далолат беради.
Аслида сен мутлақо бошқачасан, – деб гапга
кўшилди дўстларидан яна бири.

– Кучли ирода?!- эътироз билдирди Арқад. –
Бемаънилик! Наҳотки кучли ирода одамга туя
ҳам кўтара олмайдиган ва энг кучли буқа ҳам
ўрнидан қўзғата олмайдиган юкни кўтаришга
ёрдам бериши мумкин, деб ўйласанг?! Кучли
ирода – бу сен ўзинг учун белгилаб кўйган ва-
зифани қандай бўлмасин бажаришга қатъий
қарор қилишдан бошқа ҳеч нарса эмас. Агар
мен ўз олдимга бирон-бир вазифани қўядиган
бўлсам, у қанчалик даражада мураккаб бўлиб

Жорж. Самюэл Клейсон

кўринишидан қатьий назар, мен уни бажари-
шим керак. Акс ҳолда, қандай қилиб менда
жиддий ишга кўл уриш учун ўзимга ишонч пай-
до бўлиши мумкин?

Мисол учун, мен ўзимга “Юз кун давомида
кўприкдан ўта туриб ҳар куни йўлдаги бир тош-
ни олиб дарёга ташлайман” деб айтсам, мен бу
ишни албатта бажараман. Агар еттинчи кунга
келиб мен ўз олдимга қўйган вазифани унутиб
кўйсам,” Эртага иккита тош татттлайман, – нима
фарқи бор” деган гаплар билан ўзимни овунти-
риб ўтирмайман. Бунинг ўрнига мен орқага
қайтаман-да ўтказиб юборилган тошни татттлай-
ман. Йигирманчи кунга келиб эса мен: “Арқад,
бу бемаъни иш. Нимага энди ҳар куни, албат­
та, битта тош ташлаш керак? Бирданига бутун
бир уюмни ташлаб юборақол!” деб айтмайман
ҳам, қилмайман ҳам. Мен ўз олдимга вазифа
кўйдимми, демак, уни албатта бажаришим ке­
рак. Айнан шунинг учун ҳам, ўз гарданимга
қийин ёки бажариб бўлмайдиган вазифаларни
олмайман. Чунки менинг хотиржамлигим мен
учун ҳаддан ташқари қадрлидир.

Шунда суҳбатга дўстлардан яна бири қўши-
либ деди:

– Арқад, сен айтиб берган нарсалар
ҳақиқатан ҳам ростлигига 1умоним йўқ. Сенинг
гапларинг ҳам оқилона, ҳам ҳаётий тажрибага
бой. Бундан келиб чиқадики, шундай оддий
қоидаларга амал қилиш билан ҳар қандай одам
ҳам бой бўлиб кетиши мумкин экан-да?

Вавилонлик энг бой одам

– Бойлик фақат одамнинг ғайрати билан яра-
тилади, – жавоб қилди Арқад. – Агар бой ўзига
сарой кураёттан бўлса, сизнингча унинг сарф-
лайдитан олтинлари зое кетадими. Йўқ, олтин-
нинг бир қисмини уста олади, бир қисмини –
ишчи, бир қисмини деворларни безайдиган
рассом. Натижада, сарой қурилишида қатна-
шаёттан ҳар бир одам шу олтинлардан уз улу-
шини олади. Қуриб битказилганидан кейин-чи,
ушбу сарой маълум бир қийматга эта бўлмай-
дими, ахир? Сарой жойлашган ернинг ўзи-чи,
унинг қиймати ўз-ўзидан ошмайдими? Худди
шунга ўхшаб, сарой атрофидаги ерларнинг
қиймати ҳам ошмайдими?

Бойлик жуда антиқа тарзда ўсади. Ҳеч ким
унинг чегараларини олдиндан айтиб беришга
қодир эмас.

Айтмсқчи, финикияликлар саҳродан иборат
қирғоқларда баҳайбат шаҳарларни савдодан
топган олтинлари ҳисобига куриштан.

– Унда, бизлар ҳам бойиб кетишимиз учун қан-
дай маслаҳат берардинг? – сўради дўстларидан
бири. – Йиллар ўтиб кетди, ёшимиз ҳам навқи-
рон эмас, лекин, барибир, зарурат чиқиб қолса
ишлатишга асраб кўйган ҳеч вақомиз йўқ.

– Мен сизларга, Алгамишнинг доно маслаҳ-
атларидан фойдаланинг дейман. Унинг юқори-
даги сўзлари доим кўз олдингизда турадитан
бўлгунича такрорлайверинг.

Бу ғоя бутун вужудингизни эгаллаб олсин.
Барча ўй-фикрларингиз унга йўналтирилган

Жорж Самюэл Клейсон

бўлсин. Кейин эса, даромадларингизнинг қанча
миқдорини жамғариш учун олиб қўйишингиз
мумкинлигини белгилаб олинг. Жамғармангиз
даромаднинг ўндан бир қисмидан кам бўлмас-
лигига ҳаракат қилинг ва шу заҳоти уларни
четга олиб кўйинг. Тез орада сиз фақат ўзин-
гизнинг ҳақингиз бўлган хазинанинг эгасига
айланиш туйғуси нақадар буюк туйғу эканли-
гини тушуниб етасиз. Жамғармаларингиз
кўпайган сайин, бу туйғу фақат мустаҳкамла-
ниб боради ва сиз учун жуда катта рағбатлан-
тирувчи кучга айланади. Сизнинг ҳаётингиз
янги, қувончли туйғу билан тўлади. Сиз янада
кўпроқ пул ишлаб топишга имкон берадиган
куч ва ғайратга тўлиб бораётганингизни ҳис
қиласиз.

Кейин эса ўз хазинангизни сизнинг фойдан-
гизга ишлашига мажбур қилинг. Уни ўз қулин-
гизга айлантиринг. Улар болаласин ва болала-
ри ҳам сизнинг фойдангизга ишлайдиган
бўлсин.

Келажагингизга даромадни таъминлаб
қўйинг. Қариган одамларга бир назар ташланг,
унутмангки, орадан йиллар ўтиб, сиз ҳам улар-
нинг сафига кўшиласиз. Шунинг учун уз пул-
ларингизни, токи улардан ажралиб қолмай де-
сангиз, эҳтиёткорлик билан ишга солинг. Сар-
моялардан юқори фоизли даромадларни ваъда
қиладиган судхўрларнинг оғиз кўпиртиришла-
ри – соддадил одамларни алдаб ўзига жалб этиб,
охир-оқибатдауларни хонавайронлик қисмати-

Вавилонлик энг бой одам

га гирифтор қиладиган ширин ёлғондан бошқа
ҳеч нарса эмас. Асло судхўрларга яқинлашманг.
Унинг ҳар қандай кўринишлари, мол-мулкни га-
ровга кўйиш ҳам ташвишдан ўзга нарса эмас.

Оилангиз муҳтожликда яшамаслигини таъ-
минланг, чунки Оллоҳ бизни ўз ҳузурига қачон
чақириб олишини билмаймиз. Бу мақсад учун
ҳам ўз жамғармаларингизни йиғиб боринг.
Узоқни кўзлайдиган одамлар бундай вазиятлар-
ни ҳам назардан четда қолдирмайдилар.

Маслаҳатни доно одамлар билан қилинг.
Ёрдамни ҳамиша пул билан муомала қилади-
ган одамлардан ахтаринг. Токи улар Азмурнинг
маслаҳатига ишониб, мен йўл қўйган хатога
ўхшаш вазиятлардан сизни сақлаб қолишади-
ган бўлсин. Даромадингиз оз бўлса ҳам, лекин
бехатар ва ҳалол бўлсин.

Токи тирик экансиз, ҳаётдан лаззатланинг.
Ҳаддан ташқари чиранманг ва сарф-харажат-
нинг оқилона миқдоридан кўпроғини тежашга
ҳаракат қилманг. Агар даромадларингизнинг
ўндан бир қисмини жамғариб туриб ҳам, кулай
шароитда яшаб юрган бўлсангиз, шу миқдор-
да тўхтанг. Даромадга қараб буромад қилинг,
лекин пулни сарфлашдан ҳам қўрқманг. Ҳаёт
жуда бой ва унинг неъматларини эъзозланг!

Дўстлари унга миннатдорчилик билдириб,
қайтиб кетишди. Айримлари эса шунчаки, ин-
дамай кетаётган эди, чунки уларда тасаввур
қилиш қобилияти унчалик бой эмас, Арқад айт-
ган гапларнинг маъносини етарли англашмаган-

Жорж Самюэл Клейсон

ди. Кимларнингдир бу суҳбатдан ҳафсаласи пир
бўлиб, мийиғида кулиб “шундай бадавлат одам
ўзининг омади юришмаган дўстларига моддий
ёрдам бериши керак эди”, деб ўйлашарди.

Улардан баъзиларининг эса кўзлари чақнаб
турарди. Чунки улар Алгамишнинг вақти-вақ-
ти билан ҳатто – Арқад олдига беҳудага келиб
кетмаётганлигини англашарди. Алгамиш
қашшоқ Арқаднинг қоронғуликдан ёруғлик то-
мон йўл очиб бораётганлигини кузатарди. Ёруғ-
ликка чиқиб олган заҳоти эса, ўзига тайёрла-
ган жойни эгаллаб олди. Чунки ҳаётда ҳеч ким
ўз ўрнини, токи масъулият юкини муносиб да-
ражада кўтариб юришга тайёр эмас экан,
шунчаки эгаллашга қодир эмас.

Арқад айтган сўзлар маъносини тўғри тушу-
ниб етганлар кейинчалик ҳам унинг ёнига қайта-
қайта бориб туришди. У дўстларини очик, кўнгил
билан кутиб оларди. Арқад катта ҳаётий тажри-
бага эга бўлган одамларга хос бўлганидек, уларга
қимматли маслаҳатлар берарди. Ўзининг доно
фикрларини улар билан баҳам кўрарди. Уларнинг
жамғармаси нафақат йўқолиб кетмаслиги, бал­
ки кўшимча даромадлар ҳам келтириши учун
фойдали сармоялар қилишларига ёрдам берди.

Алгамиш Арқадга, Арқад эса дўстларига очиб
берган ҳақиқатни тушуниб етган кун одамлар-
нинг такдирида мўъжизакор бурилиш ясалган
кун бўлди: “Ўзинг ишлаб топган пулларнинг бир
қисми ҳақли равишда сеникидир”.

Вавилонлик энг бой одам

БОЙИШНИНГ ВЕШТА ҚОНУНИ

– Мабодо олдингизга бир қоп олтин ва ёнига
бебаҳо ҳикматлар битилган лавҳ кўйишганида,
қай бирини олардингиз?

Оқшом рутубатида янаям қорайиб кўринаёт-
ган ҳамроҳларининг юзларига гўё нур югурди.

– Олтин! Албатта олтинни олардик! – йигир-
ма етти кишининг жўр овози эшитилди. Кекса
Коли бобо, сирли кулимсиради.

– Тўхтанглар! – Ҳаммани тинчланишга даъ-
ват этиб, у кўлини кутарди. – Дайди итларнинг
тунда увиллашига кулоқ тутинг-а. Улар очлик-
дан ғингшияптилар. Тасаввур қилинг, итларга
тўйгуничаовқатбердингиз. Қорни қаппаигач,
яна тонг отишию яна овқат ейиш кераклигини
унутган итлар, бир-бири билан уришади ёки дуч
келган жойларда санқиб юрадилар. Одамлар-
да ҳам шу аҳвол. Уларга олтин ёки доно масла-
ҳатдан бирини танлаш имконини беринг-а,
“маслаҳатингни пишириб е”, – дея, одамизот
олтинни жон деб сарфлайди. Вақт ўтиб олтин
соб бўлгач эса, улар бармоқларини тишлаша-
ди. Олтин, – унинг қонунларини биладиган ва
унга амал қиладиган кишилар учун яратилган.

Коли бобо, оқ кўйлаги этаги билан озғин
оёқларини ўраб олди, чунки, кечки совуқ-из-
ғирин қўзғалганди.

– Сизлар узоқ сафаримизда менга сидқидил-
дан астойдил, хизмат қилдиларинг, туяларим-

Жорж Самюэл Клейсон

га қарадиларинг, жазирамаларда жонимни ва
молимни ҳимоя қилиб, қароқчиларга қарши
мардона жанг қилдиларинг. Миннатдорчилигим
эвазига, мен сизларга бойишнинг бешта қону-
нини айтиб бераман. Бунақасини ҳали эшит-
магансизлар, гапларимга диққат билан қулоқ
осинг, айтганларимга, яхши амал қилсангизлар
тез орада сизлар ҳам бой-бадавлат кишиларга
айланасизлар.

У жимиб қолди. Вавилоннинг мусаффо ос-
монида, сайёҳлар боши узра беҳисоб юлдузлар
чарақлаб турарди. Одамларнинг орасида, саҳ-
ро бўронларидан ҳимоя қилувчи миноралар
қораси куринади. Тим остига туп-туп моллар
тахланиб, устига мол терилари ёпилган. Нари-
роқда кумликка чўк тушган бир туда туя маза
қилиб кавш қайтаряпти.

– Сен бизга, шундоқ ҳам жуда кўп қизиқ во-
қеаларни сўзлаб бердинг, ҳурматли Колибобо, –
деди ҳаммол(юк кўтарувчи)лар бошлиғи,- Се-
нинг доно маслаҳатларинг, сен билан сафари-
миз ниҳоясига етганидан сўнг ҳам, бизга ёрдам
беришингга ишонаман.

– Мен сизларга, узоқ юртлардаги саргузашт-
ларимни ҳикоя қилдим. Аммо ҳозир, Аркаддек
ўта бой ва ақлли инсоннинг донолиги ҳақида
сўзламоқчиман.

– Виз, Аркад ҳақида эшитганмиз,- деди ҳам-
моллар бошлиғи,- айтишларича, у, Вавилонда
яшаган инсонларнинг энг бадавлати бўлган
экан.

Вавилонлик энг бой одам

– Тўғри, Аркад ҳаммадан ҳам бой эди, чунки
у, бойишнинг қонун- қоидаларини биларди.
Энди мен, Аркаднинг буюк донолигини сўзлаб
бераман. Ўзим эса, бу ҳақда, ёшлигимда Аркад­
нинг ўғли Номазирдан эшитганман.

Кунлардан бир куни, ҳўжайиним икковимиз,
молларимизни Номазирнинг саройига тушириб,
бой ўзига ёққан гиламларни чертиб-чертиб тан-
лаб олгунича, тун бўйи ўша ерда қолиб кетган-
миз. Ниҳоят, Номазирнинг кўнгли тўлиб, хари-
ди тугагач, у бизни уз дастурхонига, муздек
шаробдан тотишга таклиф қилди.

Ўшанда Номазир, отаси Аркаднинг буюк до-
нолигидан сўзловди, энди эса, мен сизларга
айтиб бераман.

Вавилонда, ўзингиз биласизлар, бой киши-
ларнинг ўғиллари меросга эга бўлишларини
кутиб, ота-оналари билан бирга яшашади. Ар­
кад, бу одатни ёқтирмасди. Шунинг учун Но­
мазир вояга етганида, унга қарата мурожат
этади:

“Ўғлим, сен ҳозироқ менинг бойликларимга
эга бўлишингни истайман. Бироқ, сен олдин,
бойликни бошқара олишга укувинг борлигини
исботлашинг зарур. Шу боне, азиз фарзандим,
сафарга отдан ва олтин топа олиш қобилятинг-
ни намоён қил, одамларнинг ҳурматини қозон.
Аввало, ёшлигимда ўзим мосуво бўлган икки
имконият бераман. Биринчиси, мендан бир
халта тилла оласан. Агар улардан ақл билан фой-
далансанг, тиллалар сенинг келажакдаги му-

Жорж Самюэл Клейсон

ваффақиятинг гаровига айланади. Иккинчиси:
сенга доно маслаҳатлар битилган лавҳ совға
қиламан, яъниким, лавҳга, бойишнинг бешта
қонуни ёзилган. Агар ўгитларга қатъий амал
қилсанг, олтинларни сақлаб қолишдан ташқа-
ри, уларни кўпайтириб ҳам оласан. Ўн йилдан
сўнг ҳузуримга қайтиб келиб, барча қилган иш-
ларинг ҳақида ҳисобот берасан. Мен уларни
лойиқ деб топсам, сен меросга эга бўласан”.

Шундай қилиб Номазир, бир халта тилла,
шойи матога авайлаб ўралган тахтача, ва қулни
олиб отга минганича йўлга чиқибди.

Орадан ўн йил ўтиб, келишганидек, Номазир
отасининг уйига қайтди. Отаси унинг шарафи-
га, дусту-ёрон ва қариндош-уруғларни чақириб,
катта зиёфат уюштирди. Еб-ичиб бўлишгач,
Аркад хотини билан улкан залнинг тўридан жой
олишди. Номазир эса, бошидан ўтганларини
сўзлаб бериш учун ота-онасининг рўпарасига
келиб турди.

Оқшом эди. Хира ёруғ улкан хонанинг шипи
ёғли чироқлардан чиқаётган исга тўла. Оқ кий-
имли қуллар улкан банан япроқларидан ясал-
ган елпиғичларда тутунларни ҳайдашмоқда.
Рўй бераётган воқеа жуда дабдабали эди. Но-
мазирнинг хотини, икки ўғли ва ошна-оғайни-
лари ҳикоя эшитиш мақсадида орқага тўшал-
ган гиламларга ўтиришди.

– Азиз отажон!- чексиз ҳурмат ила ran бош-
лади Номазир,-мен сизнинг донолигингиз олди-
да тиз чўкаман. Ўн йил олдин, балоғат бўсаға-

Вавилонлик энг бой одам

сида турганимда, бойлигингизга текинтомоқ
меросхўр бўлиб, ялло қилиб юриш ўрнига, сиз
мени сафарга чиқишга, ҳаётда ўз ўрнимни то-
пишга ундаган эдингиз. Олтинларингиздан
фойдаланиш ҳуқуқини бердингиз, доно масла-
ҳатларингизни аямадингиз. Аммо тиллалар. о,
отажон! Тан оламан, улар билан жуда қийнал-
дим. Ғўрлигим боис, тиллалар менинг киссам-
да туришни хоҳламай, гўё ёш овчи чўчитиб
юборган ёввойи кушлардек қочиб кетишди.

Аркад сирли жилмайди:- “Давом эт ўғлим,
барча икир-чикирларигача айт”.

– Мен, ўз қобилятимни синаб кўриш мақса-
дида Ниневияга- энди-энди ривожланиб бора-
ётган шаҳарга йўл олдим. Ўша томонга кетаёт-
ган савдо карвонига қўшилиб, анча-мунча
дўстлар ҳам ортирдим. Ҳамроҳларим, карвон-
даги икки тадбиркор ўсмирлар ҳақида, оғзила-
ридан бол томиб гапиришди. Дарров улар би­
лан танишдим. Икковининг оппоқ тулпорлари
ҳамманинг отларидан ўта гўзаллиги билан аж-
ралиб туришидан ташқари, шамолдан ҳам тез
эдилар. Сафаримиз давомида икки жўра менга
бир сирни очишди: айтишларича, Ниневияда
яшовчи бир бойнинг оти, ҳали бирор марта пой-
гада енгилмаган экан. Бундан кибрланиб кет-
ган бой, бутун Вавилон подшоҳлигида ўзининг
тулпорига етадигани топилмаслигини эълон
қилиб, пойга уюштираётган ва унга жуда катта
микдорда олтин тикибди. Янги дўстларим, ик­
ковининг учқур оқ тулпорлари ниневиялик бой-

Жорж Самюэл Клейсон

ваччанинг эшаксифат отини осонгина енга оли-
шини мақтаниб, мента илтифот курсатишди:
яъни уларга шерик бўлишимни таклиф қилиш-
ди. Мен ҳам, жон деб рози бўлиб, мусобақада
қатнашдим.

– Оҳ, отажон, бизнинг отимиз шармандалар-
ча енгилди. Ўзим эса, деярли ҳамма олтинла-
римдан айрилдим (ҳикоя шу жойнга етганида,
Аркад хоҳолаб кулиб юборди). Кейин маълум
бўлишича, буларнинг ҳаммаси, уста товлама-
чиларнинг иши экан. Иккитаси, доимо савдо
карвонларига кўшилиб олиб, саёҳат қилиб юри-
шар, менга ўхшаган гўл лақмаларни излаб то-
пиб, тузоққа илинтиришар экан. Ниневиялик
бой ҳам, уларнинг шериги бўлиб, кейин мутта-
ҳамлар, ўлжани учга бўлишар экан.. Бу қаллоб-
лик, менга ҳаёт ўргатган биринчи дарс бўлди.

Аммо тез орада, унданда аччиқроқ, иккинчи
сабоғни олдим. Карвонда, яна бир ёш йигит би-
лан ҳам танишган эдим. Бадавлат оиланинг фар-
занди бўлган йигитча ҳам, Ниневияга- ҳудци мен­
га ўхшаб, ҳаётда ўз ўрнини топиш мақсадида йўл
олган эди. Шаҳарга кириб келган кунимизнинг
эртасига, танишим, менга янгилик айтиб қолди:
Меросхўри йўқ давлатманд бир киши вафот этиб-
ди, энди унинг мол-мулкини, арзон-гаров сотиб
олиш имкони бор экан. Дўстим менга, тенг
ҳуқуқлик шерик бўлишни таклиф қилди, бироқ,
ўзи олдин Вавилонга бориб, тилла олиб қайтиши
керак эди. Даромадли ишни кўлдан бой бермас-
лик учун, у менинг тиллаларимдан фойдаланиш-

Вавилонлик энг бой одам

ни маслаҳат берди, ўз олтин улушини, кейинроқ
кўшишини ваъда берди.

Орадан ойлар ўтсада, шеригим Вавилонга
боришни хаёлига келтирмас, бунинг устига,
ўзининг ношуд тожир ва ялқовлигини намоён
этди. Охир-оқибат сабрим соб бўлиб, уни ҳай-
даб юбордим.

Бу вақтга келиб, ишлар чаппасидан кетган,
омборхонада яроқсиз моллар қолган, янги, си-
фатли мол сотиб олишга эса, тиллалар тугаб
бўлганди. Қолган-кутган моллару, савдо растам-
ни бир яҳудийга арзон- гаровга сотиб юбордим.

– Отажон, кейин ҳаётимда оғир кунлар бош-
ланди. Мен тинимсиз юмуш ахтарардим, лекин
на бир ҳунарим борлиги на пул ишлаб топишга
уқувим йўқлигидан, ҳеч қаерда ўрнаша олма-
дим. Мен отларимни, кейин хизматкоримни
сотиб юбордим. Кейин, емак ва тунашга жой
топиш учун ортиқча кийимларим ҳам сотилди.
Аммо йўқчилик, кундан-кун ёқамдан маҳкам-
роқ бўға бошлаган эди.

Мана шундай мушкул дамларда, ўз обрў-эти-
борига эга инсон бўлиб етишишимга ишониб,
мени узоқ ўлкаларга сафарга юборганингиз
эсимга тушди, отажон. Ахир, сизнинг ишончин-
гизни оқлашим керак эди-да!

Номазирнинг онаси, бошини қуйи солиб,
юзини кафтларида беркитганича, пиқ-пиқ йи-
ғларди. Номазир бир лаҳза жим қолди.

– Шунда, шойига ўралган, бойишнинг бешта
қонуни ёзилган тахтачани, беркитган жойим-

Жорж Самюэл Клейсон

дан олдим. Унга битилган доно маслаҳатларни
ўқиб чиқиб англадимки, – агар шу ишни эрта-
роқ қилганимда, тиллаларим йўқолмас экан,
отажон. Ҳар бир қонунни ёдлаб олиб, мабодо
омад менга кулиб боқса, ёшлик ғўрлиги эмас,
етуклик тажрибаси менга дастурил-амал бўли-
шига қатъий ишондим.

Шу оқшом хонадонимизда тўпланган ёр-би-
родарларнинг фойдаси учун, отам менга ўн йил
аввал ёзиб берган оқил маслаҳатларини ўқиб
бераман:

* Ишлаб топган бойлигининг ўндан бир
i^ucmuhu, ўзининг еа оиласининг келажаги
учун цайгуриб, бир четга олиб ^уядиган
кишига тилланинг узи интилади.

* Тилла, уни осилена режаларга дастмоя
^илган а^лли кишиларга наф келтиради.

* Тилла, ҳимояга муҳтож, шу боис зҳти-
ёткорликни еа тажрибали тадбиркорлар-
нинг маслаҳатини магы^ул кўради.

* Ишбилармон, – аммо, узи тушунмайди-
ган со^аларга ишлашга мажбурлашни-
тилла ё^тирмайди.

* Осон бойишдек хом-хаёл режалару етиб
бўлмас ҳаеасларга бойлигини сарфлаган
кишидан, тилла ^очади. (Тилла деганда, бу
ерда сармоя, умуман, пулни назарда ту-
тилади-таржимон)

Вавилонлик энг бой одам

Мана шу, юқорида айтганларим, стам ёзган
бойишнинг бешта қонунидир. Қонунлар ҳар
қандай олтинлардан ҳам қимматли эканига
амин бўлдимки, бу ҳавда ҳам ўрни келганда
сўзлаб бераман.

Номазир отасига қаради: “Укувсизлигим ва
тажрибасизлигим, мени қандай хўрлик ва қаш-
шоқликка солганини айтдим. Аммо, ҳар қан-
дай қийинчилик хам, бир кун келиб тугайди.
Мен, шаҳарнинг ташқи дарвозасини қураётган
кулларга назоратчи бўлиб ишга жойлашганим-
дан сўнг, мушкулликлар тугади.

Бойишнинг биринчи қонунини ўрганиб олганим
ҳолда, ҳар бир ишлаб топтан пулларимдан бир
чақалаб йиға бошладим. Имконият туғилиши би-
ланок;, чақаларимга кумуш танга кўшардим. Бу
амалиёт жуда секин ва машаққатли кечарди, чун-
ки тўлақонли ҳаёт кечиришни хоҳлардим-да! Топ­
тан пулларимни тежаб-тергаб сарфлардим, ўн
йилдан сўнг отамнинг олдига, бир халта тилла би-
лан қайтишга қатъий қарор қилган эдим.

Бир куни, мен танишиб олган назоратчилар-
дан бири: “Сен, ёш бўла туриб, пулларингни
деярли сарф қилмаяпсан-а, бир қисмини йиғ-
япсанми?- деб, сўраб қолди. -Ҳа,- дедим мен. –
Аҳмоқлигим туфайли, отам берган пуллардан
мосуво бўлдим. Энди, энг катта орзум, роса кўп
тилла йиғиб, юзимни ёруғ қилиш”.

– О, мақсадинг улуғ, экан. Йиққан пулларин­
гни ишга солиб, яна кўпроқ тилла топиш мум-
кинлигини биласанми?

Жорж Самюэл Клейсон

– Э, ғўрлигимдан, отамнинг тиллалари мени
ташлаб кетди. Яна ўшанақа воқеа қайтарилиб,
чув тушиб қолишдан кўрқаман.

– Агар мента ишонсанг, пулларингни ишга со-
либ, даромад олиш йўлларини ўргатаман, -деди
у.- Бир йилдан сўнг, шаҳарнинг ташқи девори-
ни куриш ишлари тугайди, кейин, ҳар бир ки-
риш постга шаҳарнинг душмандан ҳимоя қила
олувчи, бронзадан ясалган дарвозалар ўрнати-
лади. Ниневияда бу дарвозаларни куриш учун
металл етишмайди. Режам одцийгина: биз, бир
неча кишилар, тиллаларимизни кушиб, узовда
жойлашган мис ва қалай конига махсус карвон
бўлиб борамиз, кейин, шаҳарга унинг дарвоза-
лари учун метал олиб келамиз. Подшоҳ дарвоза­
лар тайёрлашга буйруқ берганда, факдт биз ме­
талл топиб бера оламиз, ҳукмдор, металл учун
катта ҳақ тўлайди. Мабодо, подшоҳимиз, биз-
дан металл сотиб олишни ҳоҳламаса, барибир мо-
лимизни бозорда катта фойдасига сотишимиз
мумкин, деб ишонтирди.

Бу таклифда мен учинчи қонун:- тажрибали
тадбиркорнинг маслаҳатидан фойдаланиш им-
конини курдим ва унта амал қилиб, ютқазма-
дим. Тужжорий амалиётимиз муваффақиятли
чиқиб, менингкамтаронажамғармам анча бой-
иди.

Кейин мен, ўша гуруҳ таркибида бошқа ман-
фаатли режа-тадбирларда ҳам қатнашдим.
Менинг шерикларим, қайси соҳага пул тикиш-
са, фойда олишни биладиган, уста тадбиркор-

Вавшюнлик. энг бой одам

лар эканлар. Пул тиккан киши зиёнга ботмай,
имкон борича катта фойда олиши учун улар ҳар
бир иш бошлашдан аввал, пишиқ-пухта режа
ишлаб чиқишарди. Ғўрлигим боис, ўзим йўл
қўйган шубҳали пойга ўйинлари ва олди-сотди
амалиётларига, бу одамлар асло йўл куймас эди-
лар, улар ҳар қандай товламачиликни дарров
фош қилардилар.

Шу одамлар билан, мен ўз маблағимни хавф-
сиз ва фойдали ишларга тикишни ўргандим.
Йиллар утиб, бойлигим тез суръатда ўсиб бор­
ди. Ўзим, бошда йўқотган тиллаларимни қайта
тиклабгина қолмай, уларни анча кўпайтириб
ҳам олдим.

Ўн йиллик ҳаётимда-омад мендан юз ўгирга-
нида ва кулиб боққанида ҳам, машаққатлар
чекиб тажриба ортирганимда ҳам, – отам ёзиб
берган бойишнинг бешта қонуни, ҳеч қачон
панд бермади. Бу қонунларни билмаган киши-
ларнинг кўлига тилла камдан-кам тушади,
аммо, тез сарф бўлиб кетади. Аммо, кимда-ким
шу қонунларга қатъий амал қилса, тилла, унинг
кулига айланади.

Номазир гапиришдан тўхтаб, четроқда тур-
ган кулга ишора қилди. Ғулом қўлида бирдани-
га учта оғир чарм халта кўтарганича, соҳиби-
нинг ёнига келди. Улардан бирини Номазир
отасининг оёқлари остига-полга кўйиб, пада-
рига мурожаат этди:

– Сиз, бир халта Вавилон тилласини берган
эдингиз. Мен, оғирлиги тент бўлган бир халта

Жорж Самюэл Клейсон

Ниневия тилласини қайтаряпман. Менимча, бу
тенг айирбошлаш эканини, ҳамма кўриб ту-
рибди.

Яна менга, доно маслаҳатларингиз битилган
тахтача берган эдингиз, унинг ўрнига сизга,
икки халта тилла қайтаряпман. Шу сўзларни
айтиб, Номазир кулнинг қўлидан, қолган икки-
та халтани олиб, биринчи халтанинг ёнига
кўйдида тиз чукиб, ота-онасининг оёқларини
бўса қилди.

-Бу билан мен, сизнинг доно маслаҳатларин-
гизни, тилладан ҳам аъло куришимни исботла-
моқчиман. Доно панд-насиҳатларни тилла би­
лан ўлчаб бўлармиди? Тадбиркорликда донолик,
– тажриба бўлмаса, тилла тез ғойиб бўлади. До-
нишманд, оқил кишиларда эса, тилла кўпай-
гандан-кўпаяди. Буни, мана шу уч халта тил-
лалар исботлаб турибди.

Сизнинг оқил маслаҳатларингиз туфайлиги-
на, бой ва ҳурматли кишига айланганимни, ҳузу-
рингизда туриб айтиш менга қанчалар кувонч
бахш этаётганини билсангиз эди, отажон!

Арқад кулини ўғлининг бошига кўйди: “Сен,
ҳамма сабоқларни яхши ўзлаштириб олибсан.-
Оллоҳга шукур! Ўз бойлигимни ишониб топши-
ра оладиган ўғлим борлигидан, мен ўта бахти-
ёрман!”

Коли бобо ҳикоясини тугатиб, эшитувчилар-
га синовчан назар ташлади.

– Биз учун, Номазирнинг тарихи қандай
аҳамиятга эга? – сўради у. -Қай бирингиз, отан-

Вавилонлик энг бой одам

гиз ёки қайнотангизнинг олдига бориб, мол-мулк
ва маблағингизни оқиллик билан бошқараётга-
нингиз ҳақида ҳисобот бера оласиз? Агар сиз,
уларга “мен узоқ сафар қилдим, кўп нарсалар-
ни билдам ва қуп пул ишлаб топдаму аммо, та-
ассуфлар бўлсинки, ёнимдаги тиллалар жуда оз,
маблағимнинг бир қисмини ақл-ҳуш билан сар-
фладам, бир қисми, уйин-кулгуга сарфланди,
лекин тиллаларнинг каттагина миқцорини, аҳмо-
қлигим туфайли йўқотдим”, – десангиз отангиз
ёки қайнотангиз нима деб уйлашада?

Агар шу пайтгача, фақат тақдир-қисматнинг
хоҳишига кўра кимдир бой-бадавлат, кимдар
эса камбағал-қашшоқ бўлада – деб ўйлаётган
бўлсангиз, қаттиқ адашасиз.

Бойишнинг бешта қонунини билган ва унга
қатъий амал қилган инсонгина, давлатманд
бўлада.

Ёшлигимдан шу қонунларни билиб олиб,
тўхтовсиз амал қилиб келаётганим учун, мен
омадли савдогарга айландим. Ҳамиша ёдингиз-
да сақланг. Тез келган бойлик, тез кетади. Эга-
сига қувонч бахш этувчи давлат, аста-секин,
мукаммал билим ва оғир, машаққатли меҳнат
орқали йиғилада. Ўзгалар кучи, маблағи, бой-
лиги ҳисобига тўплаган, кўлга киритган даст-
моялар ҳеч қачон кишига модций ва руҳий ҳало-
ват бағишламайда. Алдамчи, товламачилар, бир
кун ит азобида ўлиб кетишади.

Пул ишлаб топиш, ақлли, меҳнаткаш киши
учун роҳатбахш машғулотнинг ўзидар. Бироқ

Жорж Самюэл Клейсон

топилган маблағни асраб қола олиш, уни купай-
тириш қобилияти, ҳаммага ҳам насиб қилма-
ган.

Беш қонуннинг ҳар бири, чуқур маънога эга.
Уларнинг замиридаги заковатни кура олганим
учун, мен беш қонунни ёддан биламан. Мен
ҳозир айтадиган сўзларни такрор булса-да ях-
шилаб уқиб олинг, токи яйа қайтаришимга
тўғри келмасин.

Бойишнинг биринчи цонуии :

Ишлаб топган маблагнинг ўндан бир тщсми-
ни, ўзининг ва оиласининг келажаги учун қай-
гуриб бир четга олиб г^ўядиган кишига тилла-
нинг узи интилади.

Кимда-ким ишлаб топганининг ўндан бир
қисмини, доимо бир четга йиғиб борса ва тўпла-
ган маблағини, манфаатли тадбиркорлик режа-
ларига дастмоя қилса, йиғаётган бойлиги аста-
секин катталаша боради. Кейин, бойлик соҳи-
би нариги дунёга кетганида ҳам, оиласи, шу
маблағ ҳисобига қийналмай кун кечиради. Бу
қонун тилла – ҳудди шунақа ҳусусиятга эга ки-
шиларга интилишини тасдиқлайди. Мен, буни
ўз ҳаётим мисолида исботлашим мумкин. Қанча
кўп тилла йиғсам, улар менга ишлаб, купайиб
бораверди. Мен, топганларимни ўндан бир қис-
мини йиғиб бориб, ишга солган тиллаларим,
менга янада кўп тиллаларни етаклаб келди, –
айни мана шугина биринчи қонуннинг асл маъ-
носидир.

Бойишнинг иккинчв цонуни:

Вавилонлик энг бой одам

Тилла уни ок^илона режаларга дастмоя ^ил-
ган а^лли кишиларга наф келтиради.

Аслида тилла, – бебаҳо ишчи. Имконият туғ-
ИЛИИ1И биланоқ, кўпайишга, янада кўпроқ мик,-
дорга етишга ҳаракат қилади. Топганининг
ўндан бирини йиға олган киши учун, манфаат-
ли режаларга тилласини дастмоя қилиш имко-
нияти туғилади. Йиллар ўтган сайин даромад
ҳам купайиб бораверади.

Бойншнннг учинчи цонунн:

Тилла ҳимояга муҳтож, шу боис эҳтиёткор-
ликни ва тажрибали тадбиркорларнинг мас-
лаҳатини маъ^ул куради.

Тилла, эҳтиёткор, ҳушёр соҳибига интилга-
нидек, таралла-бедод, ҳисоб-китобни, меҳнат
қадрини билмаган кишилардан қочади. Ўз маб-
лағини, наф келтирувчи режаларда ишлатиш
мақсадида, доно маслаҳатларга қулоқ осган
кишининг бойлиги сақланиб қолишидан ташқа-
ри, анча кўпаяди ҳам.

Бойншнннг туртинчи цонунн:
Ишбилармон – узи тушунмайдиган соҳалар-
да ииташгамажбурлашини, тилла ёқтирмай-
ди.

Тилласи бўлсаю лекин уларни соф фойда бе-
рувчи қайси соҳага киритишни билмайдиган
кишилар қийин аҳволда қоладилар ва шошган-
ларидан ўз туйғуларига ишониб, танлашда ада-
шишлари мумкин. Бу эса тилланинг кулдан ке-
тиши демакдир. Бойлигидан мосуво булишни
хоҳламаган киши, тажрибали, оқил тадбиркор-

Жорж Самюэл Клейсон

ларнинг маслаҳатига кулоқ тутади. Доно мас-
лаҳатларга амал қилмай, ўз билганларича иш
тутувчилар -яъни, ўзбилармонлар ҳаммани
адаштиради, қийин аҳволга солиб кўяди.

Бойишнинг бешинчи цонуни:
Осон бойишдек хом-хаёл режалару етиб

бўлмас ҳавасларига бойлигини сарфлаган ки-
шидан мутла^о тилла крчади.

Тиллага энди-энди эга бўлганда, ғўр киши-
лар “эртага у қилвораман, бу қилвораман” қаби-
лида ҳой-хаёлларга берилади. Ўйланмаган ре-
жасиз, – мақсад ва ҳаволи орзулар, товламачи-
ларнинг баландпарвоз ваъдалари оз фурсатда
бой қилиб юборадигандек ўзига магнит каби
тортади. Мана шунда бундайин хатарли ама-
лиётларнинг ортида қандай хавф яширингани-
ни биладиган тажрибали тожир савдогарлар
маслаҳатига кулоқ осиш фойдадан холи булмай-
ди.

Шуни алоҳида таъкидлаймизки, бугунги энг
уста ишбилармонларнинг ҳам камида 30-50 фо-
изи товламачилар ғалвирига тушган, қўли куй-
ган, тили, пули куйган кишилардир.

Ҳа, сиз ҳам Ниневияга кетаётганда, Нома-
зирни алдаган товламачиларни унутманг, лақ-
ма ва тажрибасиз кишилар бундай муттаҳам-
ларнинг тузоғига осонгина илинадилар.

Мана шу ерда, мен ўз ҳаётим тарихини туга-
таман. Бойишнинг қонунларини сизларга
сўзлаб бериб, ўз муваффақиятларим сирини
очдим.

Жорж Самуэл Клейсон: Вавилонлик энг бой одам

Қашшоқлик нима? Но­чор яшашнинг айбдори ким? “Пулни топиш жуда қийин, уни билиб сарфлаш ҳаммасидан ҳам қийин” деган халқ ҳикматини қандай тушунасиз? Фаровонликка эришиш­нинг порлоқ йўли борми? АҚШлик ёзувчи Жорж Самуэл Клейсон қаламига мансуб “Вавилонлик бой” асарида ана шу саволларга жавоб изланади. 1926 йил­да чоп этилган ушбу асар молиявий омадга эришиш усулларини ўргатувчи памфлетлар сериясидан ўрин олган китоб бўлиб, у банклар ва суғурта компаниялари орасида жуда тез тарқалиб, миллионлаб ўқувчиларнинг олқишига сазовор бўлган.

Характеристики

Коротко о книге
На узбекском языке
Отзывы о товаре 0 Вопросы о товаре 0
Отзывов пока нет, но ваш может стать первым
Поделитесь мнением о покупке и помогите другим покупателям сделать выбор
Оставить отзыв
Правила публикации
Наше мобильное приложение доступно в AppGallery, App store и Google play
Телефон поддержки +998 (71) 202 202 1
Козитарнов, Ташкент
Информация

  • О компании
  • Вакансии
  • Возврат и обмен товаров
  • Условия рассрочки
  • Помощь
  • Доставка
  • Eco-friendly
  • Бонусы и акции
  • Оплата и доставка
  • Продавайте на olcha
  • Сервисные центры

Qiziqarli malumotlar
Жорж Самуэл Клейсон: Вавилонлик энг бой одам