Жонни Депп ҳақидаги 14 та қизиқарли маълумотлар
Тирик жон бор эканки, турли туман одат ва феъл атворга эгадир. Уларнинг ичида ғаройиб одатлар ҳам талайгина. Бугунги мақоламизда машҳур Голливуд актёри Жонни Деппнинг ўзи ҳақида айтиб ўтган қизиқарли одатлари ҳусусидаги маълумотлар тўғрисида гаплашамиз!
1. Жонни Депп коулфобиядан азият чекади, яъни у масхарабозлардан жуда қўрқади. Масхарабозни кўрганда дахшатдан бўгилиб қолиши ҳам мумкин.
2. Деппнинг шоколадга аллергияси бор. «Шоколад» ҳамда «Чарли ва шоколад фабрикаси» филмларини суратга олиш жараёнида ўйинчоқ ширинликлардан фойдаланишларига тўғри келган.
3. Жонни Депп суний соқолларни коллекция қилади.
4. Жонни калтакесакларни бошқара олади. Унга бу нима учун кераклигини ва қандай қилиб бу қобилиятни кашф этгани ёлғиз Тангрига аён, аммо Депп бу билан ғурурланади.
5. Бир сафар Депп пичоқ билан қуролланган зўравонни тўхтатиб қолган. Энг аҳамиятлиси, буни у куч билан эмас шунчаки келишув билан бартараф қилган.
6. Бир марта Жонни Депп Жек Читтакни таърифлаб бўлмас даражада келишган деб ҳисоблашини тан олди.
7. Жонни Депп 12 ёшидан тамаки чекишни бошлаган.
8. У ҳамиша узун тилаклар ёзиб дастхат беришдан сира ҳам бош тортмайдиган машҳурлардан биридир.
9. Актёр рақсга тушишдан жуда қўрқади. Агар буни қайсидир филм учун қилишига тўғри келса, унда хореограф доимий равишда суратга олиш майдончасида бўлади.
10. Актёр бўлишдан олдин Депп телефон орқали шарикли ручкаларини сотиш билан шуғулланган.
11. Жонни Депп латифа айтишни сира ҳам уддалай олмайди.
12. Актёр Францийада ва АҚШда шароблар савдоси билан шуғулланади. Уни бир нечта барлари мавжуд. Аммо кўп йиллар давомида актёр спиртли ичимликларни истеъмол қилмаган.
13. Депп Жек Читтакнинг бир нечта кумуш тишлари бўлишини хоҳлади. Кино продюссерлари бу фикрни қадрлашмади. Кейин Депп тиш шифокорига борди, олдинги бир жуфт тишни олиб ташлади ва уларни протез билан алмаштирди.
14. Жонни Депп арвоҳлар борлигига ишонади ва улардан жуда қўрқади.
Кизикарли маълумотлар
Жонни Депп ҳақидаги 14 та қизиқарли маълумотлар