Жонибек Субҳон (1944)

Жонибек Субҳон (1944)

Жонибек Субҳон (1944)

DO`STLARGA ULASHING:

jonibek subhonЖонибек Субҳон (Жонибек Сувонқулов) 1944 йил 9 июнда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. «Сирдарё ҳақиқати» газетасида (1970—1980), ЎзТАГнинг (ҳозирги «ЎзА») Сирдарё вилояти бўйича ўз мухбири (1980—1984), Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимида адабий маслаҳатчи (1984—1986), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида (1986 йилдан) ишлаган.

Биринчи шеърий тўплами «Зангори уфқлар» 1978 йилда чоп этилган. «Қирралар» (1988), «Ота макон» (1991), «Тазарру онлари» (1993), «Силсила» (1994), «Рўё» (1994) шеърий тўпламлари нашр этилган. Шунингдек, у «Сенга интиламан» (1987), «Катта ҳаёт бўсағасида» (1987), «Замон қўнғироғи» (1990) тўпламларининг ҳам муаллифи.

Жонибек Субҳоннинг аруз вазнида ёзилган «Безовта руҳ» достони буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган.

«Париқишлоқ» ривояти, «Мадянлар фожеаси» достони, қатор ғазаллари аруз вазнида ёзилган. Болаларга атаб ёзилган шеърлари, «Сува-ракнома» мажозий достони бор.

Жонибек Субҳон (1944)