Жинсий аъзо лазер интим пластикаси haqida to’liq ma’lumot oling

Жинсий аъзо лазер интим пластикаси haqida to’liq ma’lumot oling

Mundarija скрыть
Жинсий аъзо лазер интим пластикаси haqida to’liq ma’lumot oling
Алоқада лаззат кучсизлиги
Жинсий аъзо лазер интим пластикаси
Қинни торайтириш
САВОЛ:
Мени ёшим 41
Негадир 3-4 йилдан берига хужайним бн алока килганда коникиш хисси камайиб боряпти
Нега
3 фарзандим , угилларим бор
Фарзандларим катта тугилган
Интим лазер терапия олсам буладими
Торайтириш ун
Жавоб учун Рахмат
ЖАВОБ:
Ўйлашимизча қин кенгайганлиги сабабли жинсий ҳаётда лаззатланиш камайиб қолган деб ўйлаяпсиз. Аёлнинг ҳам эркакнинг ҳам жинсий алоқадан лаззатланишида қин торлигини роли бор. Аммо қин торлиги роли энг етакчи ўринда эмас.
Фаразимиз тўгри бўлса жинсий алоқангиз эртароқ тугаяпти. Ёки эрингиз жинсий алоқа сифатли ўтишига беэътиборроқ бўлиб қолган. Ёш ўтгани сари жинсий алоқадан кейин эркак чарчаб толиқиброқ қолиши мумкин. Айниқса алоқадан кейинги эртанги куни эркак иш куни давомида толиқиш сезиши мумкин. шунинг учун эртароқ ётиб уҳлаш мақсадида эрингиз алоқани тезроқ тугатиб қўяётган бўлиши эҳтимол
Эрингизда шаҳват кучсизлашган бўлиши керак. Алоқа вақтида эркакда шаҳват кучли бўлиб, эрнинг олати қаттиқ ва таранг бўлиб қўзгалса аёл жиний алоқадан доим етарлича лаззатлана олади
ТАВСИЯ:
Интим лазер пластикага келсак. Лазер пластика аслида ҳақиқий тиббиёт эмас. Тиббий мавзуга алоқадор бизнес ҳолос. Буни докторларга ҳам тиббиётга ҳам бевосита алоқаси йўқ
Лазер интим пластикаси қилиб кўришингиз мумкин. Сиз кутган самара бўлиши мумкин. Бўлмаслиги ҳам мумкин. Яъни интим лазер пластикадан кейин қин торайиши мумкин. Қин қандайдир даражада бўлсада торайди дейлик. Аммо қин торайиши жинсий алоқадаги ҳиссиётлар ўзгариши ва лаззатланиш кучайишига олиб келмаслиги ҳам мумкин. Чунки қин сиз ёки эрингиз кутганидек кучли даражада тораймайди
#қинниторайтириш

Malumotlar
Жинсий аъзо лазер интим пластикаси