Жахил устида сўралган талоқ

Жахил устида сўралган талоқ

Жахил устида сўралган талоқ

Жахил устида сўралган талоқ

Бир куни оилалик бир эр, уйига қайтиши билан аёли жанжал кўтара бошлади. Жанжал шу даражада авж олдики, хатто аёл талоқ сўрашга ўтди. Жаҳл отига миниб олган аёл, талоғини беришини сўрашдан нарига ўтмай қўйди. Ҳеч чора топмаган эр, қоғоз қаламни олиб «Ҳа, мен Фалоний ўғли Фалончи, ақли ҳушим жойида, нима деяётганимни яхши билиб турган ҳолимда иқрор бўлмоқдаман: Мен, аёлимни талоқ қўйиш нийятим йўқ. Ундан бошқаси керак ҳам эмас.» деб ёзиб қўйиб, қаттиқ ғазаб билан ташқарига чиқиб кетди.

Қоғозни ичида талоқ қилинган иқрор бор дея ўйлаган аёлнинг хаёлидан, турли ваҳималар ўта бошлади «Энди нима бўлади? Қаерга бораман? Болларимчи? Ота-онамга нима дейман? Хаётим энди қандай кечади?» Бу саволлар қайта-қайта айланавериб, қаттиқ тушкун ҳолига ғарқ бўлди. Бир қанча вақт ўтгач, эр уйга қайтиб келди-да, бир калима ҳам демай хонасига кириб кетди. Эри олдига кириб, нотўғри иш бўлганини тушунтира бошлади. Тушунмовчилик бўлганини айтиб, узр сўради. Сўнг, бирор домлага бориб, бўлган иш борасида фатво сўраб кўришини айтди. Эр, «Ростдан ҳам бу ишдан афсусдамисиз?» дея сўради. Аёли ростдан ҳам надоматда эканини айтганидан сўнг, эр: «Бориб қоғозни очиб, ўқиб кўринг» деди.

Ҳақиқатдан қағозда ёзилган иқрорни ўқиган аёлнинг кўзига беихтиёр дув-дув ёш кела бошлади. Эр: «Ажралиш, муаммоларга ечим бермайди. Бир-биримизни тушуниб, меҳр мурувват кўрсатиш билан барча нарсани ҳал этишимиз мумкин» деганича чиқиб кетди.

«Аёлингиз ғазабингизни келтирадиган бўлса, эсланг! Аллоҳ таоло талоқни сизнинг қўлингизда қилганини боиси, ғазаб келганда уни қайтаришга аёлингиздан кўра кучлироқ бўлганингиздир»

«Айтиладики: «Аёл киши, электр токига ўхшайди. Агар, ундан тўғри қўллана олсангиз, хаётингизни нурга тўлдиради. Борди-ю, ножўйи ишлатсангиз, хаётингизга нуқта қўйиб қўйиши ҳам мумкин»»

«Яна айтиладики: «Аёл киши, совунга ўхшайди. Ўзи мулойим, ҳиди ҳушбўй. Агар, қўлда маҳкам тутмоқчи бўлсангиз, қўлдан чиқиб кетади. Борди-ю, оёқ ости қилиб боссангиз, кулаб тушасиз

Хикоялар
Жахил устида сўралган талоқ