ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка
Кўпчилик одатда Африка мамлакатларини ўта ночор аҳволда бўлган, одамлари қашшоқликда яшайдиган маскан сифатида тасаввур қилади. Агар сиз ҳам шундай фикрда бўлсангиз, ҳақ эканлигингизни айтишдан ўзга чорамиз йўқ. Аммо ушбу қитъада жойлашган Жанубий Африка Республикаси туризм соҳасида жуда илғор. У қитъанинг энг ривожланган мамлакати ҳисобланади.
ЖАР Африканинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, унинг икки томонини иккита океан ўраб туради. Мамлакат Намибия, Ботсвана, Зимбабве, Мозамбик ҳамда Эсватини билан чегарадош. ЖАР ўзига ҳос ва кўп миллатли мамлакат ҳисобланади. Бу ерда 11та давлат тили ва 3та пойтахт мавжуд.
Ҳаёт тарзи
ЖАР Африка мамлакатлари орасида энг кўп олтин оладиган мамлакат саналади. Бу ерда бир йил давомида 190 тонна олтин қазиб олишади. Олтин қазиб олиш ЖАРнинг халқаро иқтисодиётидаги муҳим ўринларга чиқиб олиши учун ёрдам берган. Шу билан бир қаторда мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳамда виночилик ҳам яхши ривожланган. ЖАР жамоат транспорти тизими аъло даражада шакллантирилган ягона Африка мамлакати ҳисобланади.
Ўлкада аҳолининг 99%ида ҳайдовчилик гувоҳномаси бор. Йўл ҳаракатига амал қилиш маданияти ҳам ўта олий даражада. ЖАРнинг ичимлик суви сифати бўйича етакчи ўринларда туради. Бу ўлкада кран остидаги сувни ҳам қайнатмай ичиш мумкин. Мамлакат ҳудудида тарихдаги илк юрак кўчириш операцияси ўтказилган. 1967 йилда бўлиб ўтган жарроҳлик кардиохирург Кристиан Бернард томонидан амалга оширилган эди.
Диққатга сазовор жойлари
“Аждаҳо” тоғи
Ушбу тоғ мамлакатнинг ўзига ҳос тимсоли бўлиб, бундай номга тоғ атрофидаги булутлар сабаб бўлган. Айтишларича тоғ бағрида аждаҳо яшайди ва у одамлардан беркиниб ҳаёт кечиради. У ҳосил қиладиган буғ ҳудуд атрофида йиғилиб қолар эмиш. Мазкур тоғда фойдали қазилмалар ҳаддан ташқари кўп. Унинг бағрида бир қанча қўриқхоналар жойлашган.
Крюгер
Бу мамлакатнинг энг машхур миллий боғи бўлиб, 2 миллион гектарлик ҳудуддан ўрин олган. Боғ маъмурий жиҳатдан 14 та экозоналарга бўлиб қўйилган. Бу ерда турли ҳил жониворлар ҳаёт кечиришади. Улардан энг машхурлари эса шер, каркидон, буйвол, фил ва леопарддир.
“Тугела” шаршараси
“Тугела” шаршараси эса дунёдаги энг баланд шаршаралар рейтингида Анхелдан кейинг иккинчи ўринни эгаллайди. У Натал қироллик миллий боғи ичида жойлашган. Сувнинг пастга тушиш баландлиги 948 метрни ташкил қилади.
ЖАР ҳақида қизиқарли фактлар
Мамлакат ҳудудида маҳаллий ўсимликларнинг 1800 хил тури мавжуд.
ЖАР одамлари денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш кўрсаткичлари бўйича дунёдаги етакчи ўринлардан бирида туради.
ЖАР ҳудудидаги энг йирик шаҳар Ёханесбург ҳисобланади.
Ушбу мамлакат одамларининг менталитети славян халқларига ўхшаб кетади.
Тарихда фақатгина бир марта 3 нафар нобел мукофоти совриндори бир кўчада истеъқомат қилган ва бу кўча айнан ЖАР да бўлган.
Мамлакат ҳудудидан топилган инсон қолдиқларининг ёши 160 000 йилга тенг экани аниқланган.
“Куллинан” номли энг йирик олмос ЖАР ҳудудида қўлга киритилган.
Кизикарли маълумотлар
ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка