Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?
🌙 Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?
✨ “Энг гўзал ҳикоятлар”
Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Шом ўлкасида бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бергандилар.
Бир бадавлат киши масжид қуришга киришди ва барча савобни ўзи олиш мақсадида қурилиш ишларида ҳеч кимдан кўмак олмасликни қаттиқ тайинлади.
Кунларнинг бирида у туш кўрди. Аллоҳ унинг учун Жаннатда гўзал бир қаср тайёрлаб қўйган экан. Қизиғи, қаср ёнида худди шундай яна бир қаср бўлиб, бунисидан ҳеч қандай ками йўқ экан. “Бу ким учун?”, деб сўраганида, “масжид қуришда сен билан шерик бўлган киши учун”, деган жавоб келибди. Уйғониб кетиб қурилиш томон шошилибди.
Қурувчиларнинг каттасидан “қурилишга ким шерик бўлди?”, деб сўраган экан, шундай жавоб берибди: “Бир онахон бир дона ғишт кўтариб келди ва савобингизга шерик бўлишни истади. Биз “хўжайин бунга асло кўнмайди, у билиб қолса, ишимиз чатоқ бўлади”, деб айтдик. Шунда у: “хавотир олма, хўжайининг ҳозир менинг уйимда, ухлаб ётипти” деб айтди (яъни у сизнинг аёлингиз экан)”…
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун Жаннатда бир уй бино қилади” (Бухорий ва Муслим ривояти).
🍀Шундай Бахтдан бенасиб этмасин Аллохим…!!! ИншаАллох!
Ислом
Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?