Дунё аёллари ва жаннат ҳурлари баҳси
🔸Жаннатда Одам алайҳиссалом қизлари бир хил ёшда бўлишлари ва аммо ҳурлар турлича
экани, жаннат эркакларининг нафслари қандай хоҳласа, шундай — кичик ёки катта бўлишлари
ҳақида хабарлар бор.
📌Алидан (р.а) ривоят қилинади:
➖Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Албатта, жаннатда ҳурлар йиғилиб, овозларини баланд кўтариб айтадилар — у
овозга ўхшашини халойиқ эшитмаган:
«Биз абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз, ҳузур-ҳаловатдамиз, маҳрум бўлмаймиз, рози бўлувчимиз, ғазабланмаймиз. У бизники ва биз уники бўлган кимса
нақадар яхши!» дейдилар.
📌Оиша (р.а) айтадилар: Қачон ҳурлар мана шу сўзларни айтсалар, дунё аҳлидан бўлган мўмина аёллар уларга: Биз намоз ўқиганмиз, сизлар ўқимагансизлар, биз рўзатутганмиз, сизлар тутмагансизлар, биз таҳорат олганмиз, сизлар олмагансизлар, биз садақа
қилганмиз, сизлар қилмагансизлар», деб жавоб қайтарадилар. Ва дунё аёллари улардан ғолиб
келадилар.
Аллоҳ билгувчироқ.
📌Муҳаммад ибн Каъб Қуразий айтади: «Аллоҳга қасамки, агар ҳурлардан бири Аршдан ўз билакузугини кўрсатса, билакузугининг нури қуёш ва ойнинг нурини, албатта, ўчиради.
Шундай экан, уни таққан ҳурнинг ўзи қандай бўлди?! Аллоҳ таоло ҳурга қандай кийим ва зийнатлар яратса, унинг эгасига ҳам шундайини яратади».
📌Абу Ҳурайра (р.а) айтдилар: «Жаннатда «Ийно» деган бир ҳур бор. Юрса, атрофида, ўнг ва сўл тарафида етмиш минг хизматчи бўлади. У: «Яхшиликка буюриб,
ёмонликдан қайтарганлар қаерда?» деб айланиб юради».
📌Ибн Аббос (р.а) айтдилар: «Жаннатда «Лаъба» деб аталувчи ҳур бор. Агар у денгизга туфласа, суви ширин бўлиб кетади. Унинг дудоғига: «Ким мени хоҳласа,
Парвардигоримга итоат қилсин», деб ёзиб қўйилган». (тупуги шундай ширин бўлса ўзи қандай бўлар экан?!)
📌Набий ﷺ «Исро» кечасидаги ҳурларнинг васфини шундай келтирганлар: «Уларнинг бошида юзта соч ўрими, ҳар бир соч ўримининг орасида олтмиш
мингта кокил бор, ҳар кокил тўлин ойдан ҳам нурлироқ, бошларига дур ва соф гавҳардан тож
кийдирилган. Унинг пешонасига дуру гавҳар билан биринчи сатрда: «бисмиллаҳир роҳманир
роҳим» деб, иккинчи сатрда: «Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин», деб ёзилган.
📌Жаброил алайҳиссалом менга: Эй Муҳаммад ﷺ, бу ва бунга ўхшаганлар сенинг умматинг учун. Хурсанд бўл, эй Муҳаммад ﷺ, ва умматингга хушхабар бер ҳамда уларни ғайрат
қилишга буюр», деди».
📌Абулқосим Хаталий айтади: Ато Салмий Молиқ ибн Динорга: «Бизни шавклантиринг», деди.
Молик: «Эй Ато, албатта, жаннатда бир ҳур бор, унинг гўзаллиги билан жаннат аҳли бир-бирларига фахрланадилар. Агар Аллоҳ таоло жаннат аҳлига ўлмасликни ёзмаганида (яъни, жаннатда ўлим бўлганида) унинг гўзаллигидан ҳамма ўлиб қолар эди», деди.
📌Муҳаммад ибн Солиҳ дейди: «Ато Моликнинг бу сўзидан кейин (ўша ҳурнинг ишқида) қирқ йил маҳзун ҳолда юрди».
📌Ибн Муборак айтади: Ибн Масъуд (р.а) айтдилар: «Ҳурларнинг икки болдир суягининг илиги гўшти, суяги ва етмишта безаги ортидан, худди қизил май оқ шишанинг ичида
кўриниб тургандек кўриниб туради».
📌Ҳаббон ибн Абу Жабала айтади: «Дунё аёлларидан жаннатга кирганлари дунёда қилган
амаллари сабабли ҳурлардан афзал бўлади».
📌Яна бир ривоятда: «Одам аёллари ҳурлардан етмиш минг баробар афзалроқдир», дейилган.
🌸 Аёлларимиз ҳурлар ҳақида ўқиб аччиқлари келмасин. Уларни афзалликларини мана охирида зикр қилдик. Амалларига қараб гўзалликлари зиёда бўлаверади ин шаа Аллоҳ.
🔸Роббимиз ҳаммамизга бундай гўзал ҳурлардан насиб қилсин
Ислом
Дунё аёллари ва жаннат ҳурлари баҳси