Дунёдаги энг чиройлик ва романтик жойлар
Биз кўплаб шаҳарлар ва жойларни романтикага боғлаймиз. Ушбу тўпламда сиз сайёрадаги энг романтик жойлар ҳақида билиб оласиз. Ушбу фотосуратлардаги ҳар қандай жой романтик саёҳат учун идеалдир.
Капалак водийси
Капалак водийси Белжеиз кўрфазининг ғарбий қирғоғида жойлашган. Сиз бу ерга фақат денгиз орқали келишингиз мумкин, Фетҳиедан кемалар ҳар куни ушбу ажойиб жойга жўнаб кетишади.
Капалак водийси — Фетҳие яқинидаги энг жозибали жойлардан бири. 1995 йилда ушбу водий қўриқхона деб эълон қилинди ва қурилишлар учун тўлиқ ёпилди.
Кхмер империясининг ташландиқ шаҳри — Ангкор-Ват, Камбоджа.
Ўрмон романтик ва сирли бўлиши мумкин… Айниқса мох билан қопланган бинолар орасида. Сўз билан таърифлаш қийин, аммо бу жойнинг юқори сайёҳлик жозибадорлигига қарамай енгиллик ҳисси мавжуд.
Инка империясининг тарк қилинган шаҳри — Перу, Мачу Пикчу
Жануби-Шарқий Осиёдаги ўрмондан, Перунинг баланд тоғли ўрмонларига ўтайлик…
Ушбу шаҳар Инкларнинг буюк ҳукмдори Пачакутек томонидан империясини забт этилишидан бир аср олдин, яъни 1440 йилларга келиб муқаддас тоғ паноҳи сифатида яратилган ва 1532 йилгача, испанлар Инка империяси ҳудудига бостириб киргунга қадар фаолият кўрсатган.
Фақат шу ерда сиз дунёдаги энг гўзал уфқни кўришингиз мумкин.
Игуазу шаршараси, Бразилия
Романтик ҳис ва эҳтирос туйғуларидан кучлироқ нима бўлиши мумкин?
Миллионлаб тонна тушаётган сувнинг сеҳрли қудрати, чексизлик энергияси!
Кенигзее кўли, Бавария, Германия
Тинчлик ва ҳотиржамлик сукунати! Ҳар бир товушни ушбу ажойиб кўл жойлашган жарликнинг қия жарликлари акс эттиради.
Бу жой йилнинг исталган вақтида, айниқса қишда жуда чиройли.
Порто Мониз шаҳри, Атлантика океанидаги Мадейра ороли, Португалия.
Порту Монизнинг кичик курорти оилавий ҳордиқ ва Фунчал шаҳридаги шовқин-сурондан узоқроқ жойда дам олишни ёқтирадиганлар учун жуда яхши жой.
Тринкомале шаҳри, Ҳинд океанидаги Сейлон, Шри-Ланка.
Ёрқин экваториал қуёш, Ҳинд океанининг осойишта, деярли сезилмас шовқини, осмондан тушган кокос ёнғоғи, қирғоқдаги сомонли ҳиппи кафеси, стаканда янги бананли фреш кўтарган официант…
Малдив оролларидан унчалик узоқ бўлмаган жойда ажойиб манзарага эга бўлган 30долларлик кичкина шинам меҳмонхона ва бепарволикнинг соддалиги… мана бу асл романтик муҳит!
Скай ороли, Шотландия.
Скай оролининг энг ғарбий нуқтаси … Океандан келаётган салқин шамол ва гўзал қуёш ботиши.
Лигҳт ҳоусе Неит маёғи. Эҳтимол бу дунёдаги энг романтик маёқдир. У 1909 йилда қурилган, денгиз сатҳидан 62 метр баландликда 18 метрли денгиз чироқлари кўтарилган. Унинг ёруғлиги 24 мил давомида кўринади. Денгиз маёғининг ўзи номланмаган, у ўз номини оролнинг энг ғарбий бурчагидан олган.
Афинанинг тунгги қиёфаси
Тунда Рио-де-Жанейро
Чиройли, яшил тусли ажойиб кўринишдаги тоғлар, кварталлар, осмонўпар бинолар … ва Атлантика океани. Бу албатта, Рио-де-Жанейро!
Кизикарли маълумотлар
Дунёдаги энг чиройлик ва романтик жойлар