Дунёдаги энг заҳарли махлуқотлар топ 10 талиги
Сайёрамизда энг кичик махлуқотларнинг ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган заҳари бўлиши мумкин. Ушбу мақолада дунёдаги заҳари энг кучли жонзотлар ҳақида ҳикоя қилинади.
10-ўрин. Ўрта Осиё кобраси
Бу илоннинг чақишидан кейин одам ҳолсиз бўла бошлайди, кейин тиришиш бошланиб, нафас олиш тезлашади ва тегишли чоқалар кўрилмаса, ўлим билан якунланади. Ўрта Осиё кобрасининг ўлдирадиган заҳари 1 кг га 0,85 миллиграмни ташкил этади. (мг/кг)
9-ўрин. Бразилиянинг аскар ўргимчаги
2010 йилга қадар 0,045 мг/кг корсаткичи билан “қора бева” энг заҳарли ўргимчак ҳисобланар эди. Аммо кеинчалик Бразилия аскар ўргимчагининг заҳари икки баробар кучли эканлиги аниқланди. Бу заҳар инсон қонига тушса, бутун қон тизимини ишдан чиқариб, 85% ҳолда юрак тўхташига сабаб бўлади.
8-ўрин. Конус географик моллюски
Бир қарашда чиғаноқни эслатадиган бу махлуқотни заҳарли, деб бўлмайди. Аммо унинг заҳридан Тинч океанида йилига 2-3та одам ҳалок бўлади. Заҳари 0,012 мг/кг га тенг.
7-ўрин. Чирикита бақаси
Дунёдаги энг заҳарли бақалардан бири ҳисобланади. Заҳри 0,01мг/кг га тенг.
6-ўрин. Сариқ чаён
Чаённинг бу тури чаққанда 95% ҳолда ўлим билан якунланади. Заҳрининг кўрсатгичи 0,009 мг/кг га тенг.
5-ўрин. Фугу балиғи
Заҳар балиқнинг тўқималарида жойлашган бўлиб, у инсон организмига тушганда нерв каналларини ишдан чиқаради. Фугу балиғининг гўштидан заҳарланиш ҳоллари 80% ҳолда ўлим билан якунланади. Заҳрининг кўрсатгичи 0,008 мг/кг.
4-ўрин. Тайпан
Бу илоннинг чақиши инсон ҳаёти учун хавфли. Унинг заҳрига қарши антидот ишлаб чиқаргунга қадар 90% ҳолда одамлар ҳалок бўлар эди. Заҳрининг кўрсатгичи 0,002мг/кг га тенг.
3-ўрин. Дарахт бақаси
Бу дунёдаги энг заҳарли бақа саналади. Заҳар унинг териси томонидан ишлаб чиқарилади. Шунинг учун уларни қўлга олишнинг ўзиёқ ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бу бақанинг заҳридан ҳиндулар заҳарли ўқлар тайёрлашда фойдаланганлар.
2-ўрин. Коралли полиплар
Заҳар инсон организмига тушар экан, кўкрак қафасида қаттиқ оғриқ ҳосил қилиб, бир неча дақиқада ўлимга олиб келади. Заҳри шунчалик кучлики, 0,00015 мг/кг ни ташкил этади.
1-ўрин. Барг еювчи Африка қўнғизи
Бу қўнғиз дунёдаги ҳайвонлар томонидан ишлаб чиқариладиган энг кучли заҳарга эга. Заҳар ҳаттоки қўнғизнинг личинкаларида ҳам мавжуд. Заҳрининг кўрсатгичи 0,000025мг/кг га тенг.
Кизикарли маълумотлар
Дунёдаги энг заҳарли махлуқотлар топ 10 талиги