Дунёдаги энг баланд 5 та кўприк
Дунёдаги барча кўприклар имкониятлари ва белгиланган жойига қараб бир нечта тоифаларга бўлинади. Бироқ, барча тоифалар орасида энг баланд ва энг узун кўприклар ҳам бор.
Маълумки темир йўл, пиёда, автомобил кўприкларга қўшимча равишда:
Йўлларни туташтирувчи (йўллар устига қурилган кўприклар);
Сув ҳавзалари устидаги (сувни бир нуқтасидан бошқасига ўтиш учун);
Виадуклар (даралар орқали ўтиш учун кўприклар) мавжуд.
Бугунги мақоламиз орқали кўприклар ичида энг узун бўлган 5 нафарини сараладик.
Сидуҳе дарёси бўйлаб ўтган Дуге кўприги
Дунёдаги энг узун кўприк 2016 йилда Хитойда очилган бўлиб, нафақат ҳажми, балки техник қисми билан ҳам ўзгача эди. Биринчи ташувчи тросслар ракеталардан фойдаланган ҳолда даралар орқали отилган. Таъкидлаш керакки, кўприк тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, ишчилар тош орқали туннел қуришган. Дуге кўприги бугунги кунда дунёдаги энг баланд кўприк саналади. Кўприкнинг узунлиги 1.222 километр, баландлиги эса 496 метрга тенг. Бу кўприк Чунсин ва Шанхайни боғлайдиган йўналишнинг бир қисмидир.
Пули кўприги
2015 йилда қуриб битказилган кўприк Хитойдаги дарёни кесиб ўтади. Ушбу осма кўприкда тўртта ҳаракат йўлаклари мавжуд. Кўприкнинг баландлиги 485 метрни ташкил қилади.
Хитой ҳар йили қуриладиган кўприклар сони бўйича дунёнинг барча мамлакатларидан устун туради.
Миё кўприги
Дунёдаги учинчи энг баланд кўприк Францийа жанубидаги Тарн дарёси устида жойлашган. 2004 йилда қурилган меъморий лойиҳа инглиз “Фостер & Партнерс” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.Бу кўприк ажойиб кўринишни тақдим этади. Кўприк Миё шаҳрига яқин жойлашганлиги сабабли шундай номланган. Структуранинг баландлиги 343 метрни ташкил этади. Автотранспорт ҳаракати ҳар бир йўналишда иккита бўлакда ўтказилади. Кўприкнинг узунлиги — 2,46 километр, оғирлиги — 36000 тонна. Кўприк гўёки булутлар узра қад ростлаганга ўхшайди.
Россия кўприги
Владивостокда Россия оролини ва Назимов яриморолини боғлайдиган ётқизилган иншоот. Устунларнинг баландлиги 324 метр, кўприкнинг узунлиги — 1885,5 метр. Кечаси кўприк дизайни ёрқин ёритилган. Ёритиш ишлари МТ Элеcтро томонидан амалга оширилган.
Россия кўпригининг тунги жилоси
Сутунг Янгтсзе орқали
Янгтсе делтаси устидаги Хитой кўприги дунёдаги энг катта кўприклардан биридир. Узунлиги бўйича (1088 км) у Владивостокдаги Россия кўпригидан кейин иккинчи ўринда туради. Сучжоу шаҳрида жойлашган. Кўприк 7 та устун билан боғланган, уларнинг ҳар бири 306 метр баландликда. 2008 йилда унинг расмий очилиши бўлиб ўтган.
Кизикарли маълумотлар
Дунёдаги энг баланд 5 та кўприк