Димлама тайёрлаш: рецепти, усули, боскичлари, уй шароитида пишириш, фото
Димлама – Ўзбекистондаги энг мащур таомлардан бири. “Дунё ҳалқлари ошҳонаси” танловининг қатнашчиси саналади. Турли сабзавот ва кўкатлар билан гўшт комбинатсияси бу таомни нафақат мазали ва фойдали, балки байрамона ёрқин ва чиройли қилади. Димламанинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, барча сабзавотлар йирик кесилган, қатлам билан терилган ва гўшт билан узоқ димланади. Ва, албатта, ажойиб зираворлар тўплами – кинза, зира, булғор қалампири ва қизил қалампир мухим рол ўйнайди. Бу комбинатсия кўпинча ўзбек ошҳонасида кенг қўлланилади ва таомларга ноёб лаззат беради.
ДИМЛАМА УЧУН КЭРАК БЎЛАДИГАН МАҲСУЛOТЛАР:
1 кг қўзичоқ ёки мол гўшти;
1 кг карам;
5 та ўртача сабзи;
6 та ўртача катталикда помидор;
9-10 дона картошка;
6 та ўртача ширин қалампир (булғор қалампири);
4-5 дона пиёз;
3 бош саримсоқ пиёз;
арпабодиён(укроп), петрушка ва кинза;
100 мл ўсимлик ёғи
зира, кориандр, мурч, қизил қалампир, дафна япроғи, туз;
Безак учун райхон ва кинза.
ДИМЛАМА: БOСҚИЧМА-БOСҚИЧ ТАЙЁРЛАШ
1. Пиёз ва помидорни ярим халқаларга бўлиб олинг.
2. Картошкани икки ёки тўрт бўлакка, хар бир сабзини 5-6 бўлакка бўиб олинг. Булғор қалампирини сомонча шаклида тўғраб олинг.
3. Кўкатларни йирикроқ қилиб майдаланг.
4. Карамни 8 қисмга бўлаклаб, ўзаги яъни қаттиқ қисмини кесиб ташланг. Саримсоқ пиёзни устки қатламидан тозалаб олинг.
5. Зираворларни тайёрлаб оламиз. Хавончада кориандр, зира, мурч ва қизил аччиқ қалампирни янчиб олинг. Буни блендер ёрдамида қилса хам бўлади.
6. Гўштни майда қисмларга бўлаклаб олинг.
7. Қозонга ёғ солиб, яҳши қиздирилган ёғда баланд оловда гўштни қизаргунча қовуриб олинг.
8. Гўшт устидан тўғралган пиёзни солиб тилларанг тусга киргунча қовуринг.
9. Тўғралган помидорни солинг ва устидан янчилган зираворларни сепиб, оловни пасайтириб 5 дақиқа давомида димлаб олинг.
10. Саримсоқ пиёзни димланаётган масаллиқлар ўртасига қўйиб, озгина босиб қўйинг.
11. Кейин навбатма-навбат сабзи ва булғор қалампирини териб чиқинг.
12. Устидан карамни жойланг. Карамни тузлаб, уни устига давна япроғи (лавровый лист) ва кўкатларнинг бир қисмини солинг.
13. Бу масаллиқлар устидан картошка ва қолган кўкатларни солиб, енгил босиб текислаб олинг.
14. Икки стакан қайнатилган туз солинган сув солинг. Қозон қопқоғини зич ёпинг. Қозон тагини минимал даражада паст қилиб 1,5 соат мобайнида димлаб қўйинг.
15. Ушбу таомни катта умумий идишга ёки алохида косаларга сувли қилиб сузишингиз мумкин. Дастурҳонга тортишдан аввал, райхон барглари ёки майда тўғралган кўкат ёрдамида безак берсангиз, Димлама таомингиз яна хам иштахали кўриниш олади. Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
боскичлари, Димлама тайёрлаш: рецепти, уй шароитида пишириш, усули, фото