Дилфуза Собирова: Шухрат васвасаси Toshkentda
- малогабаритной техники – бесплатно.
- крупногабаритной техники (холодильник, стиральная машина, газовая плита и т.д.) – от 15 000 до 20 000 сум за каждый этаж (сумма зависит от габаритов техники)
Внимание! Мы не осуществляем подъём на этаж или занос товара в квартиру, если для этого потребуется:
- перестановка мебели или других предметов;
- снятие с петель дверей в помещении;
- демонтаж любых частей товара с целью уменьшения его габаритных размеров;
- расстояние между стороной товара и окружающими предметами или частями помещения при перемещении товара составляет менее десяти сантиметров;
- габариты товара в упаковке превышают размеры лестничных маршей, площадок и входных дверей.
В этом случае товар передаётся Покупателю перед подъездом или перед дверью квартиры, либо в прихожей квартиры, в зависимости от того, где возникло препятствие.
Приём/передача товара
- При получении товара Покупатель обязан внимательно проверить его в присутствии курьера и только после этого произвести оплату наличными или по терминалу.
- Покупатель при приёме товара обязан проверить наличие гарантийного талона на товар.
Обмен и возврат товара
В случае обнаружения заводского дефекта, товары могут быть заменены на аналогичные в течение 10 дней с даты доставки. Товар и упаковка не должны быть повреждены.
Важно!
- Производитель на свое усмотрение и без дополнительных уведомлений Продавца может менять комплектацию, внешний вид, страну производства и технические характеристики модели. Проверяйте соответствие в момент получения товара.
- Сотрудники службы доставки не являются консультантами по товару и не владеют информацией о его конфигурации. В случае необходимости уточняйте интересующую вас информацию о приобретаемом товаре у менеджера по продажам.
Васваса ҳақида
Ассалому алайкум Ҳазрат. Васваса имондан экан, лекин у аксинча мени имондан айираяпти. Мен бошқача васвасаман шекилли. Илтимос, менга васваса ҳақида, айниқса унинг турлари ва давоси ҳақида маълумот берсангиз. Тўғриси мен фолбинларга боришдан ўзимни тийиб юрибман. Шундай давом этаверса, бир кун шу ишни қилиб қўяман, гарчи буни куфурлигини билсам ҳам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
ВАСВАСААраб тилида паст овозга далолат қилиш учун «васваса» сўзи ишлатилади. Арабларда нафси васваса қилди деган ибора ҳам бор. Васвасанинг яна бир маъноси аралаш-қуралаш махфий гап деганидир.Демак, бир нарсани қалбда қарор ва хотиржамлик топмай қайта-қайта такрорланишига васваса дейилади. Уламлар истилоҳида: «Васваса шайтон қалбга соладиган нарсадир».Роғиб: «Васваса хотирага келган ёмон нарса», деган.Кафавий: «Васваса адаштириш учун айтилган махфий гап», деган.Савдаа ғолиб келиб зеҳни алғов далғов бўлиб қолиш хасталигини ҳам васваса дейилади.Ибн Қаююм: «Васваса нафсга махфий ташланган нарсадир. У фақат ташланган одамга эштиладиган даражадаги махий овоз бўлиши ёки шайтоннинг бандага қиладиган васвасаси каби овозсиз бўлиши мумкин», деган.Нафсда воқеъ бўладиган ёмон нарса васвасадир.Нафсда воқеъ бўладиган яхши нарса илҳомдир.Нафсда воқеъ бўладиган қўрқинч ийжасдир.Нафсда воқеъ бўладиган яхшилик режаси умиддир.Васваса учун жазо йўқ. Фақат у жазмга айланмаслиги керак. Васваса тилдаги гапга ва жисмдаги амалга айлангандагина жавобгарлик ҳам юзага чиқади.Қуръони Каримнинг тўртта оятида васваса зикр қилинган.Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида айтади:«Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди» (20-оят).Шайтон, асосан, инсонни шарманда қилиш, унинг айбини–авратини очиш учун жидду жаҳд этади. Аммо ниятини яшириб, инсоннинг заиф томонидан ҳужум қилади, ундаги шаҳват ва ҳавас оловини алангалатади. Бу ҳақиқатни ушбу ояти карима исботлайди.«Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди».Бурун уларнинг авратлари ёпиғлик ҳолда эди. Аммо, кейин келадиган оятларнинг бирида гувоҳлик берилишича, Одам ва Ҳаво шайтон қутқусига учганларидан сўнг, уларнинг авратлари очилиб қолди. Албатта, бу ерда ҳиссий авратлари назарда тутилган. Аммо одам зурриётидан ким шайтон васвасасига учса, унинг маънавий айблари ҳам очилади.Шайтони лаъин Одам билан Ҳавонинг энг нозик жойларидан тутди:«Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди».Одам доимо қудратли, хоҳлаган ишини уддалайдиган, бошқа нарсалар таъсирига берилмайдиган бўлишни истайди. Маълумки, фаришталарда ушбу хусусиятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам шайтон Одамни васваса қилишда ушбу заиф томонидан келди. Агар ушбу дарахтдан тановул этсангиз, фаришта бўласиз, шу боисдан Аллоҳ сизларни бу дарахт мевасини ейишдан манъ этмоқда, деди. Шунингдек, одам ўзи эришган олий мақомда абадул абад қолишни, таъбир жоиз бўлса, дунёнинг якка-ёлғиз устуни бўлишни доимо орзу қилиб келган. Шайтон унинг бу заиф жиҳатларини яхши билади. Шу сабабли Одамга, жаннатда абадий қолмаслигингиз учун Роббингиз сизни ушбу дарахтдан тановул этишни манъ қилди, деб қутқу солди.Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида айтади:«Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?» деди» (120-оят).Лаънати шайтон одамнинг нозик жойидан тутган эди. Инсон фитратида абадий яшаш истаги бор. Ҳеч-ҳеч ўлишни истамайди. Мол-мулки заволга кетишини ҳам хоҳламайди. Шайтон ушбу икки нозик ҳисни одамда қўзғатиб, уни васваса қилди. Роббинг манави дарахт мевасидан ейишингни ман қилган бўлса, сенинг абадий яшашингни, мулкинг бардавом бўлишини хоҳламаганидандир, бу дарахтнинг мевасидан есанг, ҳеч ўлмайсан, мулкинг йўқолмайди, деди.Аллоҳ таоло «Қоф» сурасида айтади:«Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз» (16-оят).Бирор асбоб ва ёки буюмнинг устаси ундаги энг майда икр-чикрларгача яхши билади. Унинг хусусиятларини, афзалликларини, шунингдек, камчиликлари-ю нуқсонларини ҳам яхши билади. Ҳолбуки, у яратувчи эмас. У бор йўғи мавжуд нарсаларни бир-бирига қўшиб, улаб, кесиб, ўйиб ва бошқа усуллар билан асбоб ясайди. Яратувчи эса йўқдан бор қилади.Ушбу оятда Аллоҳ таоло: «Албатта, инсонни Биз яратганмиз», деб таъкидламоқда. Демак, яратувчи яратган нарсанинг ҳамма тарафини мукаммал билади. Шу билишни Аллоҳ таоло инсоннинг энг нозик жойларидан бирини тилга олиш билан билдирмоқда: «ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз». Нафснинг васвасаси инсоннинг ҳаёлида кечади, унинг жараёнини ташқаридан ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло ўшандай махфий нарсани ҳам билиб тургандан кейин бошқасини билиш Унга ҳеч гап бўлмай қолади.Инсон ҳар доим, ҳар лаҳза Аллоҳнинг чангалида, Унинг сергак кузатиши остида туришини билидириш учун Аллоҳ оятнинг охирида: «Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз», дейди. «Жон томири» деганимизда қон томирини тушунамиз. Инсон шуни тўла ҳис қилиб олса, ҳар бир ҳаракати, гапи, сўзи яратганни рози қилиш учун бўлиши лозимлиги ҳақида ўйлаб қолади. Ҳеч бир гуноҳга, ҳаром ишга яқинлашмай қўяди. Доимо ҳушёр сергак яшайди.Лекин инсонни кузатиш, унинг ишларини ҳисоб-китоб қилиш бу билан тугамайди. Балки яна бошқа қўшимча кузатиш ҳам бор. Инсон доимо, қаерда бўлмасин, вакил қилинган икки фариштанинг назоратида бўлади. Улар инсондан содир бўлаётган гап-сўз ва амалларни зудлик билан ёзиб борадилар.Аллоҳ таоло «Нас» сурасида айтади:«Одамлар Роббисидан,Одамлар подшоҳидан, Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг,Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг, Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт».«Нас» сураси ояти карималари маъноси таржималарини тушинарли бўлиши учун бирданига келтириб олганимиздан кейин, энди, Аллоҳ таолодан мадад сўраган ҳолимизда якка-якка тафсир қилишга ўтайлик «Одамлар Роббисидан»,Яъни, одамлар Роббисидан паноҳ сўрайман.Аллоҳ таолонинг Робб сифати ўзида кўп маънони мужассам қилгандир: Холиқ, Мураббий ва Мудаббир кабилар. У зот одамларни йўқдан бор қилиб яратган Холиқ, турли неъматлар ила неъматлантириб ўстирган Мураббий ва доимо ишларни юритиб турувчи Мудаббирдир. Гар Аллоҳ таоло барча махлуқотларнинг Роббиси бўлса ҳам, бу ерда одамларни хос зикр қилиниши бандаларни шарафлаш ва икром қилиш учундир. Аллоҳ таоло борлиқдаги барча нарсаларни одамлар учун яратгандир. Уларга ақл, илм, китоб ва шариат бергандир. Уларга фаришталарни сажда қилдиргандир. Бинобарин одамлар махлуқотларнинг афзалидирлар.«Одамлар подшоҳидан», Яъни, одамларнинг подшоҳидан, эгасидан паноҳ сўрайман.Аллоҳ таоло ҳоким бўлсин, маҳкум бўлсин, ҳамма халойиқнинг Малик–подшоҳи ва эгасидир. Аллоҳнинг эгалиги тўлиқ, шомил ва комилдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларнинг ҳаётини тўла бошқариб, Ўз ҳукмини юритиб туради. Демак, паноҳ тилаш фақатгина ўша Зотнинг Ўзидангина бўлиши лозим.«Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман».Яъни, одамларнинг ибодатига сазовор ягона Зотдан паноҳ сўрайман.Ҳа, барча одамларнинг ибодатига сазовор ягона илоҳ, маъбуд-Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бинобарин, одамлар У зотнинг Ўзидангина паноҳ сўрашлари, фақат Унинггина паноҳига қочишлари керак.Ушбу уч оят ҳақида Аллома Исмоил ибн Касир қуйидагиларни ёзадилар: «Ушбулар Робб жалла жалалуҳунинг сифатларидан уч сифатдир: Роблик, Маликлик ва Илоҳлик. У ҳар бир нарсанинг Робби, Эгаси ва Илоҳидир. Ҳамма нарсалар Унинг махлуқи ва мулкидирлар. Бас, паноҳ тиловчи ушбу сифатлар ила сифатланган Зотдан паноҳ сўрашга амр қилинди».Энди эса, келаси уч оятда мазкур сифатлар ила мавсуф Аллоҳнинг паноҳига ниманинг ёмонлигидан қочиш кераклиги баён қилинади.«Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг»,Ушбу оятда зикр қилинган «беркиниб, кўриб турувчи»дан мурод шайтондир. Чунки, у инсон Роббисини зикр қилиб турганда қочиб, беркиниб олади. Шунингдек, банда ўз Роббисини унутса, шайтон дарҳол кўринади ва уни васваса қилишни бошлайди.Ал-Ҳофиз ал-Мусилий ривоят қилган ҳадисда: «Албатта шайтон бурнини одам боласи қалбига қўювчидир. Қачон у Роббисини зикр қилса шайтон беркинади. Қачон у Роббисини унутса, қалбини ром этиб, васваса қила бошлайди», дейилган.«Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг», Шайтоннннг васвасаси маълум ва машҳур. У инсон қалбига гуноҳ ишлар қилиш, ўзига эргаштириш, Аллоҳга осий бўлишни зийнатлаб кўрсатади.«Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт».Ушбу оят шайтон ҳам одамлардан, ҳам жинлардан бўлишига далилдир. Мўмин, мусулмон инсон доимо ҳам инс шайтон, ҳам жин шайтон васвасасидан, ёмонлигидан паноҳ сўраб Аллоҳга илтижо қилиб турмоғи лозим.Жиндан бўлган вавасачининг иши осонроқ. Аллоҳдан паноҳ сўрасанг, дуоларни–ушбу сураларни ўқисанг, қайтади. Аммо одамдан бўлган васвасачи жуда ҳам хатарли.Энди Имом Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрад»да васваса ҳақида келтирган ҳадиси шарифларни ўрганайлик.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ё Аллоҳнинг Расули! Хаёлимиздан баъзи нарса ўтади. Бироқ қуёш нури тегиб турган ҳамма нарсани бизга мулк қилиб берилса ҳам, уни айттишни истамаймиз», дейишди.«Шуни топдингизми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. «Ўша равшан иймондир», дедилар». Шарҳ: Васвасага учраган киши уни беркитмоғлиги, бировга айтмаслиги матлубдир. Унинг ҳақида гапириш қабоҳатдир. Васваса ила бошини машғул қилишдан хатолар юзага келади. Бунинг иложи мазкур васвасани тарк қилиб, фойдали иш ила машғул бўлиш керак. Бу ҳадисда келган масала айниқса тасаввуфда кенг баён қилинган муҳим масаладир. Шайтон хароба қалбларни эгаллаб олади, шунинг учун уларни васваса қилишнинг кераги бўлмайди. Покланиб, тақвонинг маълум бир даражасига етиб борган, Аллоҳга яқинлашиб қолган қалблар борки, шайтон уларга ҳарчанд осилсин, йўлдан ура олмайди. Бундай қалбларга ҳам шайтон энди васваса қилишдан умидини узади. Бироқ, покликка, холисликка интилаётган, нафс билан жиҳод қилаётган қалблар борки, шайтон ана шу қалбларга жидду жаҳд билан осилиб, уларни васваса қилади.Демак, инсоннинг қалбида турли шайтоний васвасалар бўлиб туриши яхшиликнинг аломати экан. Чунки бундай қалб иймонга, ихлосга томон интилаётган бўлар экан. Шунинг учун шайтон талвасага тушиб қолган бўлар экан. Хаёлига келган шайтоний фикрлардан ўзи ҳам қўрқиб кетаётган инсон буни яхшилик аломати деб билиб, янада ўзига бардам бўлиб, тақвони, ибодатни, зикрни ўзига лозим тутиши керак экан. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга васваса ҳақида савол берилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У айни иймондир», дедилар. Муслим ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси бошқача қилиб айтганмизда «Васваса айни Иймондир» бўлади. Бу қанақаси? Ахир васваса-шайтондан, иймон-Раҳмондан-ку! Васваса Иймоннинг кушандаси-ку! У қандоқ қилиб, айни иймон бўлиши мукин? Бу гап, олов-сувдир, деганга ўхшамайдими? Ушбу ҳадиси шариф билан дастлаб танишган одамда шунга ўхшаш саволлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, каминада бу саволлар пайдо бўлмади. Чунки, ушбу сатрлар ёзилишидан йигирма бир йил олдин ўтган тажриба бу маънони тушунишга ёрдам берди. Умум жаҳон Исломга даъват қилиш куллиясига янги ўқишга келган пайтим эди. Бирдан қалбга васваса тушиб, бўлмағур фикрлар хаёлга ўралашиб қолди.
#никоҳ #намоз #фиқҳ #савдо #талоқ #талоқ #ҳалол #ҳаром #Қуръон
Qiziqarli malumotlar
Дилфуза Собирова: Шухрат васвасаси Toshkentda