Деганлар ҳам кетди узбекча шеър

Деганлар ҳам кетди узбекча шеър

Деганлар ҳам кетди

Бир сени жонимдан севаман,
Сен учун борлиғим бераман,
Ёнаман, куяман, ўламан,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Бир сенсан осмонда юлдузим,
Қуёшсан порлаган кундузим,
Азизам тинглагин дилсўзим,

Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Сен учун кечгайман дунёдан,
Маишат, ишрат-у сафодан,
Юзимни бурганман зинодан,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Соғиндим, соғиндим, соғиндим,
Расминга термулиб овундим,
Қизғондим, талпиниб оғриндим,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Сен зўрсан, тенгинг йўқ жаҳонда,
Яшайсан қалбдаги маконда,
Армонда қолдирмам армонда,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Ўлим келмагунча кетмайман,
Бировлар қўлини тутмайман,
Ишонгин ўзгани севмайман,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Чиқариб бераман китобинг,
Тинглайман ҳар битта ҳитобинг,
Мен учун севганинг савобинг,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Кўп ишониб, азоблар тотиб,
Юрак қурғур жуда толди-да.
Аллоҳ учун қолгансан ёқиб,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!!!

Шерлар
Деганлар ҳам кетди узбекча шеър