Гуштли корейсча салат
Жуда ҳам мазали салат! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши аниқ. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 2 дона бодринг
- 1 дона қизил булғоқ қалампири
- 400 грамм мол гўшти
- 1 чой қошиқ қизил аччиқ қалампир
- 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи
- 1 чой қошиқ кориандр кукуни
- 3-4 ош қошиқ соя соуси
- 2 ош қошиқ 5 % цирка
- 1 дона пиёз
- 1/2 чой қошиқ шакар
- 2 дона саримсоқ доначаси
- 1 чой қошиқ туз
Тайёрлаш усули:
1. Бодрингни бошки қисмларини кесиб олинг, 2 ёки 3 қисмга бўлинг. Сўнг, яна 3-4 қисмга кесинг.
2. Ошхона тоғорачасига солиб, туз сепинг ва 15-20 дақиқага четга олиб қўйинг.
3. Мол гўштини юпқа, сомонча шаклда тўрғанг.
4. Тозаланган пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўрғанг.
5. Бодрингларни озгина сиқиб, ажралган шарбатини тўкиб ташланг. Қизил қалампир, кориандр, майдаланган саримсоқ ва шакарни солинг.
6. Товада қиздирилган ёғда гўштни солиб, баланд оловда қовуринг. Гўштдан сув ажралишни бошлаши билан пиёзни солинг, 1 дақиқа давомида қовуринг. Сўнг, соя соусини қуйинг ва яна 1-2 дақиқа давомида қовуринг.
7. Белгиланган вақт ўтиб, тайёрланган иссиқ гўштни бодринг устидан қуйинг.
8. Булғор қалампирини юпқа, сомонча шаклда тўрғанг ва бодринг устига солинг. Циркани айлантириб қуйинг ва 5 дақиқадан сўнг аралаштиринг. Салатни бутунлай совутинг.
9. Тайёр ва мазали салатни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Салатлар
Гуштли корейсча салат