Гулчеҳра Жўраева (1937) to’liq malumot oling

Гулчеҳра Жўраева (1937) to’liq malumot oling

Гулчеҳра Жўраева (1937)

Гулчеҳра Жўраева 1937 йил 1 февралда Бухоронинг Шофиркон тумани Дўрмон қишлоғида таваллуд топган. 1959 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетини тугатган.

Меҳнат фаолиятини «Ёш ленинчи» газетасидан бошлаган. «Ўзбекистон маданияти» газетасида ўн йиллар давомида фаолият кўрсатган. Сўнгра «Ёшлик» журналида (1982), Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида (1991), 1996—1997 йилларда эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Шоира ижодининг бошланиши ўтган асрнинг 50-йилларга тўғри келди. “Бахтим борки” тўплами 1961 йилда нашр бўлган. Шундан сўнг “Гул шайдоси” (1969), “Боғимда баҳор” (1968), “Ҳаяжон” (1971), “Умр — дарё” (1974), “Салом дўстлар” (1975), “Энг яқин юлдуз” (1979), “Достонлар” (1981), “Иқбол” (1983), “Меҳрим сизники” (1984) “Гулшан аро” сайланма (1987), “Йилларим — йўлларим” (2000), “Сени севаман, ҳаёт”, “Сайланма” (2009) китоблари нашр этилди.

Унга 1992 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан ҳам тақдирланган.

Biografiya
Гулчеҳра Жўраева (1937)