Газак «Немисча форшмак»
Форшмак сўзи немисчадан олинган бўлиб, газак деган маънони англатади. Бу жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 250 грамм қовурилган ёки пиширилган мол гўшти
- 1/2 селд балиғи (тузланган)
- 2 ош қошиқ ун
- 2-3 дона пиширилган картошка
- 2-3 ош қошиқ сметана
- 2-3 дона тухум
- 1 ош қошиқ қирғичдан чиқарилган пишлоқ
- 1 ош қошиқ юмшатилган сарёғ
- Туз ва мурч, ўсимлик ёғи
- 1 ош қошиқ сарёғ ва 1 дона пиёз
Тайёрлаш усули:
1. Пиширилган картошкадан пюре тайёрланг. Сарёғда қовурилган пиёзни қўшинг ва аралаштиринг.
2. Пиширилган гўшт ва тозаланган селд балиғини гўшт майдалагич ёки блендердан чиқаринг.
3. Картошка пюресига селд-гўштли масса, ун, сарёғ, сметанани бирлаштиринг ва блендерда аралаштиринг.
4. Тайёрланган массага тухум сариғи, туз ва мурчни солинг. Тухум оқини кўпиртиринг ва массага солиб, эхтиёткорлик билан аралаштиринг.
5. Пишириш қолипига ёғ суртинг ва тайёрланган массани солинг, текисланг.
6. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепинг ва ёғ сепинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 30-40 дақиқа давомида пиширинг.
7. Форшмак пишириш қолипи деворларидан ажралишни бошлаши билан тайёрлигини билиш мумкин. Белгиланган вақт ўтиб, нозик ва мазали газакни кесиб, сметана-томатли соус билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
Газак «Немисча форшмак»