ВИТРУВИЙ haqida malumot bilib oling.

Ensiklopediya
ВИТРУВИЙ haqida malumot bilib oling.

ВИТРУВИЙ (Vitruvius) — рим меъмори ва муҳандиси (мил. ав. 1-а. нинг 2-ярми). «Меъморлик ҳақида ўн китоб» илмий асари билан танилган. Унда шаҳарсозлик, муҳандис-техник ва бадиий масалалар таҳлил қилиниб, қад. эллинистик юнон ва рим меъморлигида тўпланган назарий ва амалий тажрибалар умумлаштирилган. Витрувий трактати 15-а. да чуқур ўрганилиб, 17—18-а. лар меъморий ордер шаклларини яратишда муҳим роль ўйнаган.

Ensiklopediya.uz
ВИТРУВИЙ