Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар
Кино оламида эпидемиялар ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо, уларнинг аксарият қисми фантастика намуналари бўлиб, реал ҳаёт тушунчасидан бутунлай йироқда.
Уларнингайримларида эса бугунги кунда коронавирус билан боғлиқ бўлган ва бутун дунё бўйлаб кузатилаётган ҳодисалар аввалдан ёритиб берилгандек туюлади гўё. Ушбу филмлар рўйхати билан танишиб олишга тайёрмисиз?
«Карантин»
Ҳодисалар Лос-Анжелес ҳудудида содир бўлади. Репортёр Анжело Вайд оператор билан биргаликда ёнғин бўлими фаолиятини ёритиб бериш учун йўлга тушади. Шу вақтда қутқурувчилар навбатдаги қўнғироқни қабул қилишади, журналистлар эса улар билан бирга манзил томон отланадилар. Ҳодисаларнинг бунчалар фожиали тарзда давом этишини эса биров таҳмин ҳам қилмаган эди.
Қаҳрамонлар катта ёшли аёл билан учрашадилар, у ўзини жуда ғалати турар, барчага қичқирганча заҳрини сочарди. Аёл ташқи оламдан узоқлаштирилганча карантинга олинади. Касаллар кундан кунга кўпая бошлашади ва бино ичида қолиб кетган журналист ҳамда қутқарувчилар учун даҳшатли кунлар бошланади.
«Парранда қутиси»
Дунёдаги барча одамлар кутилмаган бир ҳолатда қотилга айлана бошлайдилар. Филм бош қаҳрамони — икки фарзанднинг онаси бўлмиш ҳомиладор аёл тирик қолган инсонларни қидирганча йўлга тушади. У вазиятдан омон чиқиш мақсадида атрофни кўрмаслик учун ўзи ҳамда фарзандларининг кўзини боғлаб қўйишга қарор қилади.
«Андромед» штамми
Американинг Юта штатида кутилмаган ҳодиса юз беради. Шаҳарга сунъий йўлдош қулаб тушади. Айнан шу дақиқадан ҳавога номаълум вирус тарқайди, у барча одамларни йўқ қилиб юборади ҳам. Катта ёшли эркак ва кичик болакай мўжиза туфайли вирусдан омон қоладилар.
«28 кун ўтиб»
Бир гуруҳ жамоатчилар лабаратория маймунларини озодликка қўйиб юбориш фикрига келишади. Ушбу ҳодиса шаҳарга вирус кириб келиши учун имкон беради, оқибатда инсонлар зомбига айлана бошлайдилар.
«Эпидемия»
Контрабандачилар туфайли шаҳарда касалланган маймун пайдо бўлиб қолади. Жонивор ўз соҳибини тишлаб олган вақти маймун эгаси касаллик тарқатувчисига айланади. Шифокорлар эпидемияни тўхтата оладиларми? Буни филмни томоша қилгач билиб олишингиз мумкин бўлади.
Кизикарли маълумотлар
Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар