Винегрет салати тайёрлаш — рецепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар
Винегрет хам байрам дастурҳони, хам кундалик тамаддилар учун жуда мос келадиган салат. Барчага маълумки, салатнинг асосини сабзавотлар ташкил этади ва бу организм учун жуда фойдалидир. Ўсимлик мойи бу холда маёнез ўрнини яҳши боса олади. Винегрет тайёрлаш хатто ёш бекаларда хам қийинчилик чақирмайди. Демак, мархамат.
ВИНЕГРЕТ САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ
Тайёрлаш вақти: 50 дақиқа | Портсиялар сони: 4-5
Керакли масаллиқлар:
Лавлаги – 200 г;
Сабзи – 100 г;
Картошка – 200 г;
Тузланган карам – 100 г;
Тузланган бодринг (ёки маринадланган) – 100 г;
Кўк пиёз – 75 г;
Яшил нўҳат (консерваланган) – 100 г;
Ўсимлик мойи – 50 мл;
Таъбга кўра туз, мурч, қалампир.
Тайёрланиши:
Картошка, лавлаги ва сабзи қайнатиб олинади, совутиб, пўстидан тозаланади.
Картошка, лавлаги, сабзи ва бодринг кубик шаклида тўғралади, кўк пиёз майдаланади.
Лавлагидан ташқари барча сабзавотлар идишга солинади, тузи ростланади, бироз ўсимлик мойи қўшилади ва аралаштирилади.
Лавлаги алохида идишга солиб, унга ўсимлик мойи қўшиб, аралаштирилади. Бу холда юзаси ёғланган лавлагининг ранги бошқа сабзавотларга ўтмайди. Бироқ, тўқ қизил рангли салатни ҳохласангиз, лавлагини хам бошқа сабзавотлар билан биргаликда аралаштиришингиз мумкин.
Лавлаги бошқа сабзавотларга қўшиб, аралаштирилади. Винегрет салати тайёр. Ёқимли иштаха!
ТАВСИЯЛАР
Сабзавотларни пўстлоғи билан бирга қайнатинг. Бу холда уларда кўпроқ витамин сақланиб қолади. Сабзавотларни қайнаб турган сувга солиш керак.
Агар барча сабзавотларни бирга қайнатадиган бўлсангиз, даставвал сувга лавлагини солинг, чунки у энг қийин пишади (таҳминан 60 дақиқа), кейинги ўринда сабзи (40 дақиқа), сўнг картошка (30 дақиқа). Сабзавотлар тайёр бўлгач, уларни бошқа идишга солинг, сувда асло қолдирманг. Акс холда уларнинг таъми бузилади ва эзилувчан бўлиб қолади.
Салат тайёрлашдан олдин сабзавотларни совутинг. Иссиқ ёки илиқ сабзавотлардан тайёрланган винегрет сифати тезроқ бузилади.
Дастурҳонга тортиқ қилиш. Салатни тортиқ қилишдан олдин уни 30-60 дақиқа совутгичга қўйиб олиш тавсия этилади.
Пазандалик, Салатлар
босқичлари + расмлари, Винегрет салати тайёрлаш — рецепти, фойдали тавсиялар