ВИЛОЯТ haqida malumot bilib oling.

Ensiklopediya
ВИЛОЯТ haqida malumot bilib oling.

ВИЛОЯТ — маъмурий-ҳудудий бирлик. Ўрта асрлардан маълум. Шарқнинг айрим мамлакатлари (Афғонистон, Туркия ва б.), шунингдек Ўрта Осиё хонликлари Вилоят ларга бўлинган. 1924 й. шўролар ўтказган миллий-давлат чегараланиши арафасида Туркистон АССР 6 В. — Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Закаспий (Туркманистон), Еттисув, Амударё В. лари, бир қанча уезд ва волостлардан ташкил топганди. ХХСР эса 3 В. ва Хива туманига, БХСР 15 Вилоятга бўлинганди. Вилоят ўз навбатида туманларга, туман эса кешларга бўлинган. 1925 й. 13 янв. дан уезд деб юритила бошлади. Кейинчалик русча «область» номи билан қайта ташкил этилди. Ўзбек тили давлат тилига айланиши муносабати билан тарихий маъмурий-ҳудудий бирлик номи сифатида «В» сўзи қайта тикланди.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги (1992) Конституциясида (68-модда) Ўзбекистан Республикаси Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси дан иборатлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳозир ЎзР да 12 Вилоят бор. В. лар ўз навбатида туманларга бўлинади. Вилоятлар чегараларини ўзгартириш, шунингдек янги Вилоятлар ташкил қилиш, уларни тугатиш ЎзР Олий Мажлиси розилиги билан амалга оширилади. Вилоят ларда ЎзР Конституцияси бўйича ҳоким бошчилик қиладиган халқ депутатлари кенгаши ҳокимиятнинг вакиллик органидир. Бу кенгаш давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, ўз ваколатига тааллуқли масалаларни ҳал этади. Вилоят халқ депутатлари кенгаши ва Вилоят ҳокимларининг ваколат муддати — 5 йил. В. ҳокимлари Президент томонидан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда Вилоят халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади. Вилоят ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширади, ўзлари раҳбарлик қилаётган органнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардир (яна қ. Ҳоким).

Ensiklopediya.uz
ВИЛОЯТ