Вафли тайёрлаш рецепти — босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 ҳил усули
Ушбу рецепт бўйича тайёрланадиган мазали ва хушбўй вафли етарлича кўп бўлади. Ширинликни конус ёки трубочка қилиб ўраб, таъбга кўра ичига начинка қўшишингиз мумкин.
Вафля тайёрлашда унинг қандай бўлиши маргариннинг қўшилишига боғлиқ. Агар ҳамирга бироз юмшаган маргарин қўшилса, пишириқ жуда қарсилдоқ ва нозик бўлади. Агар у зичроқ бўлишини истасангиз, у холда маргаринни тўлиқ эритиб қўшиш лозим (мос равишда ун хам бироз кўпроқ қўшилади). Иккала холатда хам пишириқнинг мазаси бир ҳил чиқади.
ВАФЛИ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 10
Керакли масаллиқлар:
1 стакан – 250 мл
Ун – 1 стакан
Шакар – 1 стакан
Қаймоқли маргарин – 200 г
Ванилин – 1 г
Йирикроқ туҳум – 4 та
Тайёрланиши
Туҳум шакар ва ваниллин билан хажми 2-3 баробарга кўпайгунча ва ранги бироз очлашгунча уриб кўпиртирилади. Кўпчиликка шакарни миқдори кўп кўриниши мумкин, лекин унинг миқдорини камайтирманг, акс холда натижа ушбу рецептдагидек бўлмайди. Ваниллин ўрнига қирғичдан чиқарилган лимонли ёки апелсин пўстини қўшиш хам мумкин.
Аралашмага ҳона хароратида юмшатилган маргарин қўшилади. Бир ҳил масса хосил бўлгунча аралаштирилади.
Эндиги навбатда аста-секин элаган холда ун қўшилади ва миксернинг энг паст тезлигида аралаштирилади. Ҳамирнинг қуюқлиги қаймоқдек бўлиши керак. Агар ҳамир эритилган маргарин қўшиб тайёрланадиган бўлса, бу холда 1,5 стакан ун қўшилади.
Биринчи вафлини пиширишдан олдин, қурилманинг ёҳуд тованинг сирти ёғлаб олинади. Бир солганда бир ош қошиқ ҳамир қуйилади. Вафли эса қурилманинг кўрсатмаларига биноан пиширилади. Агар пишириқ ёпишиб қолаверса, бироз ун сепиб олиш кифоя.
Вафлялар пишгач, уларни иссиқлигидаёқ дархол трубочка ёки конус қилиб ўраш керак. Пишириқнинг эгилувчанлиги хар сонияда камайиб боришини ёдда тутинг. Дастурҳонга чой ёки қахва билан тортиқ қилинади. Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
2 ҳил усули, Вафли тайёрлаш рецепти — босқичлари + расмлар, тавсиялар