Буюк файласуфларнинг бойлик ва камбағаллик ҳақидаги иқтибослари
Пули кўп эмас, қаноатли инсон бойдир, ҳамма нарсага эга одам эмас, сотиб олиш мумкин бўлмаган нарсага эга бўлган одам бахтлидир, чиройнинг ҳам юз гўзаллиги эмас, қалб гўзаллиги қадрланади.
Инсон ажойиб яратилган – бойлигини йўқотганида қайғурадию, бироқ ҳаётининг беҳуда кетаётганиган кунларига афсусланмайди. (Абу –ал-Фараж)
Инсон дунёда бой бўлиш учун эмас, бахтли бўлиш учун яшайди. (Стендал)
Инсон қанчалик кам нарсани хоҳласа, Худога шунчалик яқин бўлади. (Суқрот)
Илм сари интил. У сенинг бойлигинг – пулинг бўлмаса ҳам қашшоқ бўлмайсан; агар бойиб кетсанг сенинг кўркинг бўлади. (Ал-Зубаер)
Ҳаёлларимиз бизнинг ҳаётимизни белгилайди. Ким касаллик ҳақида кўп гапирса – кўп хаста бўлади, ким бойлик ҳақида кўп гапирса, бой бўлади. (“Секрет” филмидан)
Пули йўқ инсон эмас, мақсади йўқ инсон қашшоқдир. (Суқрот)
Инсонларнинг онги камайган сари камбағалликка нисбатан нафрати ошиб боради, бойликни эса иззат-ҳурмат қилади. (Чарлз Калеб Колтон)
Баъзи одамлар кумуш ва олтинни неъмат деб ҳисоблайдилар, аслида бойлик неъматларни қўлга киритиш воситаларидан биридир, холос. (Ф.Ларошфуко)
Бойлик денгизнинг шўр сувига ўхшайди – ичган саринг чанқоғинг кучаяверади. (А.Шопенгауер)
Бойликда дўстлар ва яқинларинг кўп, камбағалликда қариндошинг ҳам топилмайди. (Япон мақоли)
Бойлик инсонни ўзгартирмайди, балки асл башарасини кўрсатади. (Мақол)
Камбағаллик фазилат эмас, камбағалликда ҳам яшашни билиш – фазилатдир. (Пифагор)
Мол-мулкнинг камайиши қашшоқлик эмас, очкўзликнинг кўпайиши қашшоқликдир. (Платон)
Бирор нарсага эҳтиёжи бўлган бой – бой эмас, ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган камбағал – камбағал эмас. (Демокрит)
Одамларни бойлик ёки қашшоқлик бузмайди, уларни очкўзлик ва бахиллик йўлдан оздиради.
Камбағаллик муаммо бўлиши мумкин, аммо у сени нималарга қодир эканлигингни кўрсатиб беради.
Агар сиз кўриш, юриш, севиш ва ҳар тонг ўрнингиздан туришга қодир бўлсангиз, демак сиз жуда бой инсонсиз. (Джейм Рей)
Кизикарли маълумотлар
Буюк файласуфларнинг бойлик ва камбағаллик ҳақидаги иқтибослари