Булочка тайёрлаш — рецепти, усуллари, хамиртурушли булочка учун масалликлар
Булочка – одатда юмалоқ ёки овал шаклда бўлган кичик нончалар. Бу каби пишириқ жуда мащур – болаликдан буён барча мазали булочкаларни севиб истеъмол қилади: ширин булочкалар, мак, майиз, долчин, мураббо, кунжутли, уйни эслатадиган булочкалар. Агар сиз уй шароитида тайёрлаш учун булочка рецептини, ҳамирини тайёрлаш сирларини излаётган бўлсангиз, қуйида ҳамиртурушли булочка тайёрлаш жараёни билан танишишингиз мумкин.
БУЛOЧКА ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Рецепт 16 та булочка учун мўлжалланган
3/4 стакан (180мл) сут;
3/4 стакан (180мл) сув;
1/2 стакан (100 г) шакар;
1 чой қошиқ туз;
2 та туҳум;
5 чой қошиқ (15 г) қуруқ фаол ҳамиртуруш;
5 стакан (700 г) ун;
100 грамм маргарин ёки сариёғ (эритилади);
Юзасига суртиш учун туҳум сариғи (ҳохишга кўра).
БУЛOЧКА ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Тайёргарлик кўриш: 30 дақиқа | Тайёрлаш: 15 дақиқа | Умумий вақт: 45 дақиқа
Ўртача оловда кичикроқ идишда сут, сув, шакар ва тузни қиздиринг. Суюқлик иссиқ эмас, балки илиқ (45 °C атрофида) бўлиши керак. Oловдан олинг, сўнг ҳамиртуруш ва енгил урилган туҳум қўшинг, аралаштиринг.
Каттароқ идишга ун солинг. Унда ботиқлик хосил қилинг ва хосил бўлган чуқурчага ҳамиртуруш-сутли аралашмани қуйинг. Аралаштирманг. Идиш қопқоғини ёпинг ва 20-30 дақиқа қолдиринг.
Эритилган маргаринни унга қўшинг ва яҳшилаб аралаштиринг. Ҳамир жуда ёпишқоқ бўлса, яна қўшимча ун қўшинг. Бироз аралаштириб, булочка ҳамири кўтарилиши учун идишни 20-30 дақиқа давомида ёпиб қўйинг.
Ҳамирдан кичик булочкалар ясаб, пишириш листига теринг. Устини ёпинг ва янада кўпроқ ко”тарилиши учун илиқ жойда 20-30 дақиқа қолдиринг. Булочкалар устига туҳум сариғини суртишингиз мумкин, шунда улар юзаси янада қизариб пишади.
15 дақиқа давомида олдиндан 200 °C гача қиздирилган печда пиширинг.
БУЛOЧКА МАЗАЛИ ВА ЮМШOҚ ЧИҚИШИ СИРЛАРИ
Ун албатта олий навли бўлиши керак. Бундан ташқари, у идеал қуруқ бўлиши ва яҳши эланганлиги хам ахамиятга эга. Агар ушбу қоидага риоя қилинса, ҳамир бир ҳилда чиқади, унда эримай қолган унли тўпчалар ёки ёт жисмлар бўлмайди.
Булочка учун маргарин ёки сариёғ танлаш масаласига келганда, хар ким ўз таъбига мосини танлаши мумкин. Лекин сут ҳонаки ва ёғли бўлса, булочка ўта ёғли бўлиб кетмаслиги учун маргариндан фойдаланган маъқул. Ҳонаки сутдан тайёрланган булочкалар янада мазалироқ чиқади.
Шакарни ёқтирувчилар (ёки аксинча, камроқ ҳуш кўрувчилар) рецептга бироз ўзгартириш киритиш истагида бўлишса, бунда эхтиёткор бўлмоқлик керак. Шакарни жуда кам солиш ҳамир кўтарилишига салбий таъсир қилади, чунки ҳамиртуруш айнан шакар билан озиқланади. Уни ошириб юбориш натижасида эса ҳамир шунчаки ачиб қолади.
Туз миқдори – пишириқ тайёрлашнинг мухим нуқталаридан бири, хатто ширинлик бўлса хам. Ҳамирни шўр хам, таъмсиз қилиш хам керакмас. Туз миқдори шакар миқдорига боғлиқ. Рецептда кўрсатилган нисбатга амал қилиш булочкалар ширин чиқишини таъминлайди.
Пазандалик, Ширинликлар
Булочка тайёрлаш — рецепти, усуллари, хамиртурушли булочка учун масалликлар