Бошимни саждага қўйиб йиғладим узбекча шеър

Орзулар йўлидан ОРТГА қайтолмай,
Бечора қалбимни ўйиб тиғладим,
Хаттоки онамга ДАРДИМ айтолмай,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим…
… Тунларим йилдайин уйқусиз ўтиб,
Қайғусиз кунларни ОРЗИҚИБ кутиб,
Оҳҳ демай дардимни ичимга ютиб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим…
… Кимларга бор сирим айтсам ишониб,
Душманлик қилдилар БАХТНИ қизғониб,
Мен нодон ИШҚ ёққан гулханда ёниб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим…
… Ўзимдан ўзганинг бағрин тилолмай,
Ким дўсту ким душман АНИҚ билолмай,
Дарду ситамларга САБР* қилолмай,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим…
… СЕВГАНИМ «ғурур» деб кўксига уриб,
Ёнидан ўтсам гар қўйдику суриб,
Аллоҳдан қўрқмаган кишидан қўрқиб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим.
… Дўстларчи гап бермас булбулдай сайраб,
Ўзгани ўйламас.. ўзлари яйраб,
Уларга АЛЛОҲдан инсофин сўраб,
Бошимни саждага қўйиб йиғладим…
Шерлар
Бошимни саждага қўйиб йиғладим узбекча шеър