Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги

Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги

Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги

Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги

Болливуд инсонларга кўпинча реал ҳаётда содир бўлмайдиган воқеаларни тақдим этади. Гўзал муҳаббат тарихлари ушбу киноиндустрияни машҳур қилди. Томошабинлар қаҳрамонларни чин қалблари билан севиб қолдилар. Барча замонлардаги Болливуднинг мафтункор жуфтликларига бир назар ташлаб кўрайликчи!

Раж Капур – Наргис
d0b1d0bed0bbd0bbd0b8d0b2d183d0b4d0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd0bdd0b3 d0bcd0b0d188d2b3d183d180 d0b1d0b5d188d182d0b0 d0b6d183d184d182d0bbd0b8 660e40dd10f3dБу икки инсон оилали бўлишларига қарамасдан, уларнинг ўрталарида қандайдир боғлиқлик борлигини пайқаш қийин эмас эди. Раж Капур ва Наргис ўз ролларини шунчалик қойилмақом қилиб ўйнашган эдики, уларнинг ҳаётда ҳақиқий севишганлар, деган миш-мишлар юрар эди. Бу жуфтлик ҳинд киноиндустриясининг “олтин жуфтлиги” бўлиб қолади.

Амитабх Баччан – Рекха
d0b1d0bed0bbd0bbd0b8d0b2d183d0b4d0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd0bdd0b3 d0bcd0b0d188d2b3d183d180 d0b1d0b5d188d182d0b0 d0b6d183d184d182d0bbd0b8 660e40dd26f5eУларнинг муҳаббати Болливуд мухлислари орасида энг кўп муҳокама қилинадигани эди. Амитабхнинг рафиқаси Жая иштирокидаги ушбу севги учбурчагининг сир-асрори махфийлигича қолади. Нима бўлган тақдирда ҳам Амитабх ва Рекха жуфтлиги ҳамиша мухлисларнинг олқишига сазовор бўлиб келган.

Дҳамендра – Хема Малини
d0b1d0bed0bbd0bbd0b8d0b2d183d0b4d0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd0bdd0b3 d0bcd0b0d188d2b3d183d180 d0b1d0b5d188d182d0b0 d0b6d183d184d182d0bbd0b8 660e40dd3f739Кейинчалик оила қурган Хема ва Дҳарам – бир вақтлар Болливуднинг энг муваффақиятли жуфтликларидан бири бўлган. Уддабурон йигит ва соҳинжамол қиз ажойиб ишқий жуфтликни яратдилар. Бошқа жуфтликлардан фарқли ўлароқ улар бир-бирларини ҳаётда ҳам ҳақиқатдан севар эдилар.

Риши Капур – Димпл Кападия
d0b1d0bed0bbd0bbd0b8d0b2d183d0b4d0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd0bdd0b3 d0bcd0b0d188d2b3d183d180 d0b1d0b5d188d182d0b0 d0b6d183d184d182d0bbd0b8 660e40dd592a7Риши Капур ва Димпл Кападия машҳур “Бобби” филмидаёқ томошабинларнинг қалбидан чуқур жой олган эдилар. Мазкур филм бир паста хит даражасигача кўтарилди. Бу жуфтлик яна бир неча маротаба бирга севишганлар образини талқин этдилар.

Шохруҳхон – Кажол
d0b1d0bed0bbd0bbd0b8d0b2d183d0b4d0bdd0b8d0bdd0b3 d18dd0bdd0b3 d0bcd0b0d188d2b3d183d180 d0b1d0b5d188d182d0b0 d0b6d183d184d182d0bbd0b8 660e40dd733b2Нисбатан ёшроқ авлодни оладиган бўлсак, севишганлар ролини Шоҳруҳхон ва Кажолчалик ҳеч ким ўйнай олмайди. Юқорида номи тилга олинган “олтин давр” вакилларидан кейин кино ихлосмандлари орасида айнан Шоҳруҳхон ва Кажол юқори мақомга эриша олдилар.

Кизикарли маълумотлар
Болливуднинг энг машҳур бешта жуфтлиги