Бой бўлишнинг 20 та олтин қоидаси
Ҳаётимиз давомида омадли инсонларни кўп учратамиз ва уларнинг муваффақиятига ҳавас билан қараймиз. Бундай пайтларда ҳаёлингизга “Қани эди, мен ҳам шу инсонга ўхшасам” деган фикр келиши шубҳасиз. Аммо бу каби муваффақиятга эришиш учун нималар қилиш керак эканлигини биламизми? Бугун сизга ҳаётда юксак чўққиларни забт этган ва барчага таниқли миллионерларнинг сирлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
1. Одамларга ўзлари кутганидан ҳам ортиқроқ беришга ҳаракат қилинг ва албатта бу ишни табассум билан амалга оширинг.
2. Эшитганларингизнинг барчасига ҳам ишонаверманг, топган пулингизни ҳавога совурманг, қанча хоҳласангиз шунча ухлаш ҳам мумкин эмас.
3. Одамлардан кечирим сўраш вақтида уларнинг кўзларига қаранг.
4. Атрофдаги инсонларга меҳрли бўлинг.
5. Ўзга инсонларнинг орзуси устидан сира ҳам кулманг.
6. Тортишинг, баҳслашинг, аммо ушбу мунозараларни жанжалга айлантириб юборманг.
7. Секин сўзлаб, тез ўйланг.
8. Сиз жавоб беришни истамаган саволингиз билан мурожаат қилишса, жеркиб ташламанг, аксинча табассум билан “Нима учун буни билишни истайсиз?” дея жавоб қайтаринг.
9. Ёдда тутинг: Буюк севги ва улкан ғалаба сиздан худди шундай ҳажмдаги таваккални талаб қилади.
10. Уч нарсани унутиб қўйманг: ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзгаларга ҳурмат билан муносабатда бўлинг, ишингизни сидқидилдан бажаринг.
11. Майда нарсалар туфайли мустахкам алоқаларни узманг.
12. Телефон қўнғироғига табассум билан жавоб беринг, суҳбатдошингиз буни овозингиздан тез фахмлайди.
13. Ёдингиздан кўтарилмасин: баъзан сукут сақлаш энг яхши жавоб бўлади.
14. Телевизорга эмас, китобга кўпроқ эътибор қаратинг.
15. Ўзингиз истаганча яшанг! Ёшингиз ўтиб, сарҳисоб қилиш учун ортга қараганингизда яшаб ўтган ҳаётингиздан дилингиз яйрасин.
16. Севган машғулотларингиз билан шуғулланинг.
17. Бир йилда бир марта бормаган жойларингизга саёҳат қилинг.
18. Эришган ютуқларингизни қилган қурбонлигингиздан устун қўя билинг.
19. Етти ўлчаб, бир кесинг.
20. Ўйлаган ниятингизга эришишдаги энг асосий сир – бу мақсадга ўзингиз ҳам ишонишингиздир. Одам ўз мақсадига ва орзулари рўёбига ишонса, у албатта ижобат бўлади.
Кизикарли маълумотлар
Бой бўлишнинг 20 та олтин қоидаси