Блинчик (куймок) тайёрлаш: усули, рецепти, уй шароитида, сирлари, хамири

Блинчик (куймок) тайёрлаш: усули, рецепти, уй шароитида, сирлари, хамири

Блинчик (куймок) тайёрлаш: усули, рецепти, уй шароитида, сирлари, хамири
Блинчик (куймок) тайёрлаш: усули, рецепти, уй шароитида, сирлари, хамири

Блинчик (қуймоқ) – қизиб турган товада суюқ ҳамирни қовуриш орқали тайёрланадиган пишириқдир. Блинчик тайёрлаш усуллари жуда кўп, аммо уларнинг барчаси асосида битта умумий рецепт, яъни сутли суюқ ҳамир ётади. Тайёр блинчик (қуймоқ) ларни хар ҳил тўлдирувчи билан истеъмол қилса бўлади. Булар қаторида: мураббо, творог, гўштли қийма, эритилган шоколад, тўғралган мева бўлаклари, ҳусусан, банан кенг тарқалган.

УЙ ШАРOИТИДА ҚУЙМOҚ ТАЙЁРЛАШ
Бу мақолада блинчик пиширишнинг икки ҳил усули, яъни сут ва қатиқ ёрдамида пишириладиган рецепти ёритилади.

БЛИНЧИК ТАЙЁРЛАШНИНГ 1-УСУЛИ: СУТЛИ РЕЦЕПТ
Керак бўладиган махсулотлар:

Сут –  1 литр;
Туҳум – 3 дона;
Oлий навли ун – 500-600 гр (суюқ қаймоқ холатидаги ҳамир бўлиши керак);
Шакар – 1 ош қошиқ (таъбга қараб кўпроқ ёки камроқ солса бўлади);
Туз – 1 чой қошиқ тўлдирмасдан;
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
Содани ўлдириш учун сирка ёки лимон суви – 1 ош қошиқ;
Мой.
Тайёрланиши:

Чуқур идишга сутни соламиз.
Сутга туҳумни чақамиз ва яҳшилаб аралаштириб оламиз.
Истеъмол содасини сирка ёки лимон суви билан ўлдириб сутли массага соламиз ва аралаштирамиз.
Массага шакар, туз ва унни солиб, яҳшилаб тугунчалар қолмагунича аралаштирамиз. Бунда венчик ёки миксердан фойдаланса янада яҳшироқ.
Oҳирида тайёр ҳамирга 7-8 ош қошиқ мой солиб яҳшилаб аралаштирамиз. Мой ҳамирга солинса, хар сафар товани ёғлаш шарт бўлмайди.
Қиздирилган товага бир чўмичдан суюқ ҳамирдан солиб, уни юмалоқ шаклда айлантириб ёйиб оламиз ва хар икки томонидан қовуриб оламиз.
Блинчик тайёр. Уни ҳохишга кўра истеъмол қилсангиз бўлади.

d0b1d0bbd0b8d0bdd187d0b8d0ba d0bad183d0b9d0bcd0bed0ba d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d183d181d183d0bbd0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182 660ec0548f3f0
БЛИНЧИК ТАЙЁРЛАШ УЧУН 2-РЕЦЕПТ: ҚАТИҚ БИЛАН ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Керак бўладиган масаллиқлар:

Қатиқ – 500 литр;
Oлий навли ун – 500 гр;
Туҳум – 3та;
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
Туз – 1 чой қошиқ;
Шакар – таъбга кўра;
Қайноқ сув – 1 стакан
Мой.
Тайёрлаш жараёни: босқичма-босқич

Қатиқ чуқур идишга солинади ва устига туҳум, шакар ва туз солиниб, яҳшилаб аралаштирилади.
Қатиқли массага ун солиб, тугунчалар қолмагунча аралаштирилади. Ҳамир жуда қуюқ холатга келади. Ҳавотир олманг, шундай бўлиши керак.
Бир стакан қайноқ сувга истеъмол содасини соламиз ва аралаштирамиз.
Ушбу сувни қуюқ ҳамир устидан қуямиз ва тезликда яҳшилаб аралаштирамиз. Ҳамиримиз суюқ қаймоқ холатига келади.
Шундан сўнг унга мой соламиз ва яна бир бор аралаштирамиз.
Қизиган товада қовуриб оламиз.
Қуймоқларимиз тайёр. Ушбу рецептлар бўйича тайёрланган блинчиклар жуда хам майин ва серғовакли бўлиб пишади. Ёқимли иштаха!

П.С Товага солинган биринчи ҳамир (баъзан иккинчи ва учинчиси хам) товага ёпишиб, йиртилиб кетиши мумкин. Бундан ҳавотирланманг. Кўпинча това яҳши қизиб, ҳамирдаги мой билан ёғланиб олгунича шундай бўлади. Пиширишда давом ‘тинг ва сиз буни албатта уддалайсиз!

Пазандалик, Таомлар
Блинчик (куймок) тайёрлаш: усули, рецепти, сирлари, уй шароитида, хамири