Бисквит тайёрлаш — рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Бисквит тайёрлаш — рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Бисквит тайёрлаш - рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари
Бисквит тайёрлаш - рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Тўғри бисквит кўтарилган ва хаводор бўлиши керак. Аммо у хар доим ва хаммада хам шундай чиқавермайди. Аҳир бисквит бу ажойиб торт, пирожное ва печенйелар асоси хисобланади.

БИСКВИТ УЧУН ҲАМИР ТАЙЁРЛАШ
Кўп нарса ҳамирга боғлиқ. Классик (оддий) бисквит ҳамири учун 6 та ўртача катталикдаги туҳум, 130 грамм ун, 210 грамм шакар ва ваниллин (ёки 10 грамм ванилли шакар) керак. Даставвал олтита туҳумнинг оқи сариғидан ажратиб олинади. Пишириқ ҳамирига хеч қандай истеъмол содаси ёки қабартма (разрыхлитель) қўшилмайди. Лекин, агар ўзингизга ишонмасангиз, озгина қабартма қўшиш мумкин – хеч бўлмаганда унинг тайёр бўлган бисквитда таъми сезилмайди.

Туҳум сариқларига ванилин ёки ванилли шакар, 105 грамм шакар қўшинг ва хосил бўлган массани санчқи билан аралаштиринг. Санчқи ўрнига венчикдан фойдаланиш хам мумкин. Бунда аралашма оқ рангга кирши ва хажми бир неча марта ошиши керак. Шу сабабли уни еталчида интенсив аралаштириш керак.

Бисквит учун ун кислород билан бойитилган бўлиши даркор. Буни амалга ошириш учун унни бир неча марта элаб олиш кифоя. Агар шоколадли бисквит тайёлашни истасангиз, ҳамир массасига 3-4 чой қошиқ какао кукунидан қўшинг.

Сариғидан ажратиб олинган туҳум оқлари бошқа, мутлақ қуруқ ва тоза идишда кўпиртирилади. Бу вазифа учун миксер олган яҳши, даставвал туҳумни миксернинг энг паст тезлигида кўпртира бошланг. Масса кўпирганидан кейин энг юқори тезликка қўйинг. Бироз вақт ўтгач, туҳум оқлари қуюқлаша бошлайди. Шунда, кўпиртиришни тўҳтатмасдан, туҳум оқларига шакарнинг қолган қисмини қўшиб, мустахкам кўпик хосил бўлгунича кўпиртиришда давом этинг. Кўпиртирилган туҳум оқларининг учдан бир қисмини туҳум сариғи аралашмасига қўшиб, эхтиёткорлик билан бир ҳил масса хосил бўлгунча аралаштиринг.

Хосил бўлган аралашманинг юзасига унни элаб солиб, барчасини яна аралаштиринг. Сўнг, мазкур босқичдаги аралашмани қолган туҳум оқи сақланаётган идишга солиб, яна эхтиётколик билан аралаштиринг. Хосил бўлган суюқ ҳамирни қолипга солинг.

ПИШИРИШ УЧУН ИДИШ ТАНЛАШ
Бисквитни хар қандай шаклдаги қолипда пишириш мумкин. Агар торт учун бисквит керак бўлса, таҳминан 23-24 см диаметрли бўлган, ажраладиган айлана қолип олган яҳши. Қолипнинг пастки қисми ёғланади ва устидан бироз ун сепилади. Қолипнинг остига пишириқ пергамент қоғози ёйиш мумкин.Бу амаллар бисквит қолип остига ёпишиб қолмаслиги учун керак.

Бироқ, қолипнинг ён деворларини ёғламаслик лозим. Аҳир бисквит кўтарилиши керак. Ёғланган, демакки силлиқ деворлар ҳамирнинг кўтарилишига йўл қўймайди – ҳамир шунчаки пастга силжиб кетаверади. У пишиб бўлганидан сўнг, қолипнинг периметрли бўйлаб пичоқ билан уни секин кесиб чиқинг ва ажратиб олинг. Агар бисквит қолип деворларига ёпишиб қолишидан қўрқсангиз, уни хам пергамент қоғоз билан ўраш мумкин.

БИСВКИТ ПИШИРИШ ЖАРАЁНИ
Дуҳовкани туҳум оқини кўпиртиришни бошлашдан олдин ёқиш керак. Бисквит яҳши пишиши учун 180 °C етарли бўлади. Дуҳовка ҳамир тайёр бўлишигача яҳши қизиган бўлиши даркор, чунки бу бу ачитиладиган ҳамир тури эмас, уни сақлаб туриш пишириқнинг кўтарилмай қолишига сабаб бўлади. Бисквит таҳминан 30 дақиқа пиширилади. Пишириш жараёнида унга қанчалик қарагингиз келмасин, дуҳовка эшигини очиб кўриш қатъиян тақиқланади. Акс холда, совуқ хаво оқими туфайли у шунчаки чўкиб қолади ва сиз бисквит эмас, ингичка ширин қуймоқ оласиз. Кўришни истасангиз, дуҳовканинг ойнаси орқали қаранг. Тайёр бўлган бисквит секин босиб кўрилганда жойига қайта кўтарилади, унга гугурт чўпи ёки тиш кавлагич санчиб кўрилса, пишмай қолган ҳамир илашиб чиқмайди.

Бисквитни қалинроқ мустахкам ип билан кесиш жуда осон. Уни шимдиришни эса бисквит совигач ва бироз тургач амалга ошириш керак, яъни пишганидан 5 соатдан кейин.

БИСКВИТ ТАЙЁРЛАШ СИРЛАРИ
Хар бир пишириқда бўлгани каби, бисквит пиширишнинг хам сирлари мавжуд, уларга амал қилса, ушбу пишириқ янада хаводор ва мазали чиқади, демак:

Ҳамирни дуҳовканинг ўртача полкасига қўйинг – акс холда юқори қўйилган бисквит ёрилиши, паст қўйилганда эса пишиб улгурмасдан ости куйиб кетиши ҳавфи мавжуд.
Туҳумни чақишдан олдин совутиб олинг – шунда улар тезроқ кўпиради.
Суюқ ҳамир ичидаги хаво пуфакчалари чиқиб кетмаслиги учун уни керагидан ортиқ аралаштирмаслик керак.
Масаллиқларнинг барчаси бир ҳил хароратда бўлиши лозим – қанчалик совуқроқ бўлса, шунчалик яҳши. Ушбу мақсадда ҳамир тайёрланадиган идишни хам бир муддат музлатгичга қўйиб олиш мумкин.
Юқорида келтирилган кўрсатмаларнинг барчасига амал қилинг: унни элаш, дуҳовка эшигини очмаслик, қолипни ёғлаш ва хоказолар. Буларнинг барчаси бисквит тайёрлашда жуда мухим саналади.

Пазандалик, Ширинликлар
Бисквит тайёрлаш — рецепти, керакли масалликлар, пишириш усуллари, сирлари