Бир бой одам масжидга кириб

Бир бой одам масжидга кириб

Бир бой одам масжидга кириб
Бир бой одам масжидга кириб

Бир бой одам масжидга кириб, намоз укибди. Намоздан сунг дуо килаётса, ёнида утирган бир дарвешнинг дуосини эшитиб колибди: 
– Аллохим! Корним жуда оч. Менга фалон таом, фалон ширинликлардан етказгин! 
Бой ичида «Бу дарвеш менга эшиттириш учун атайлаб овозини чикариб дуо киляпти. Шу нарсани узимга айтса хам буларди-ку. Шу килгани учун унга хеч нарса бермайман» деб уйлабди (нафс ана шундай нарса, хар ишга бурнини сукаверади). 
Дарвеш дуоларини тугатиб, урнидан турибди, сунг масжиднинг бир четига бориб ёнбошлабди. Бир оздан сунг масжидга бир одам кулида сават билан кириб келибди. У тугри дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига куйибди. Дарвеш саватнинг устини очса, дуосида сураган таом ва ширинликлар турган эмиш. 

Утирган жойида хамма нарсани куриб турган бой анграйиб колибди. 
Дарвеш таомдан хам, ширинликлардан хам туйгунча еб, колганини саватни олиб келган одамга кайтариб берибди. Халиги одам индамай саватни кутариб, масжиддан чикиб кетибди. 
Бой сакраб туриб, сават кутарган одамнинг оркасидан югурибди. Етиб олгач, уни тухтатиб, сурабди: 
– Сиз кимсиз? 
– Бир хаммолман. 
– Бу нарсаларни ким юборди? 
– Хеч ким. Узим олиб келдим. 
– Сиз бояги дарвешни танийсизми? 
– Йук, танимайман. 
– Узингиз танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз? 
Хаммол киши кулиб куйиб, шундай дебди: 
– Мен бир факир одамман. Одамларнинг юкини ташиб кун кураман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташиб берган эдим, жуда куп пул бериб юборди. Хурсанд булиб, бозорга бордим, бошка пайт болаларимга едира олмаган таомларимни олиб, уйга бордим. Роса чарчаган эканман, аёлим овкатни тайёрлагунча ухлаб колибман. Тушимда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи вассалламни курдим. У зот менга шундай дедилар: 
– Мана шу масжидда бир валий инсон утирибди. У хозир мана шу таомларни сураб, Аллохга дуо килди. Сен унга таомларингдан, ширинликларингдан олиб бориб, едиргин. У бу таомлардан еганича есин. Колганини олиб келиб, узинг бола-чаканг билан есанг, сенга баракот булади. Шу ишни килсанг, жаннатга киришинг учун кафил буламан. 
Мен уйгондим-у, таомларни олиб, масжидга югурдим. Бор гап шу. Колган гапни узингиз курдингиз. 
Бой ундан «Шу килган бозор-учарингга канча кетди?» деб сурабди. Хаммол фалонча кетганини айтибди. 
– Шу пулнинг ун бараварини бераман. Шу савобнинг бир булагини менга бер! – дебди бой. 
– Булмайди, – дебди хаммол. 
– Йигирма бараварини бераман. 
– Булмайди. 
– Эллик баравар!!! 
– Йук. 
– Юз!!!… 
Хаммол бойга шундай дебди: 
– Бекорга овора булманг, канча берсанг хам, савобимни сизга бермайман. Ахир Пайгамбаримиз алайхиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда килдилар. Сиз менга бутун дунёни берсангиз хам, мен сизга бу неъматни бермайман.

Хикоялар
Бир бой одам масжидга кириб