Биринчи севгим севги хакида шеър

Биринчи севгим севги хакида шеър

Биринчи севгим
Биринчи севгим

Манзили йук, сафарга чиккан,
Карвон булдинг, биринчи севгим.
Сахрода, саробга йуликкан,
Сарбон булдинг, биринчи севгим.

Сен адашдинг, мендан воз кечиб,
Вайрон булдинг, биринчи севгим.

Тополмайсан энди ахтариб,
Сарсон булдинг, биринчи севгим.

Кул узатсам, етмас кулларим,
Oсмон булдинг, биринчи севгим.
Суратингга термуламан, жим,
Армон булдинг, биринчи севгим.

Афсус энди, эскирган эртак,
Достон булдинг, биринчи севгим.
Мухаббати шунчаки эрмак,
Ёлгон булдинг, биринчи севгим.

Хиёнатнинг домига ботган,
Шайтон булдинг, биринчи севгим.
Мол дунёга севгини сотган,
Арзон булдинг, биринчи севгим.

Куз келмасдан саргайдинг, сулдинг,
Хазон булдинг, биринчи севгим.
Энди йуксан, мен учун улдинг,
Тузон булдинг, биринчи севгим.

Манзили йук, сафарга чиккан,
Карвон булдинг, биринчи севгим.
Уз бахтини топмай оввора,
Сарсон булдинг, биринчи севгим…

Севги хакида шерлар, Шерлар
Биринчи севгим севги хакида шеър