Биринчилар

Биринчилар

Биринчилар

Биринчилар

— Исломдаги биринчи Қибла – Байтул Мақдис.

— Биринчи мусулмон шоир — Ҳассон ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу.

— Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу.

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин Мадинадан чиққан биринчи қўшин – Салама ибн Зубайр қўшини.
— Мусулмонларнинг биринчи халифаси – Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

— Биринчи умавий халифа – Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу.

— Биринчи аббосий халифа – Абул Аббос Саффоҳ.

— Биринчи бўлиб масжидларни (чироқлар билан) ёритган инсон – Тамим ибн Авс Дорий.

— Андалус (Испания)га етиб борган биринчи қўмондон – Мусо ибн Нусайр.

— Мусулмонлар ва форслар ўртасида бўлган биринчи жанг – Қодисия жанги.

— Мусулмонлар ва мўғуллар ўртасида бўлган биринчи жанг – Айни Жолут жанги.

— Салибчилардан озод қилинган Масжидул Ақсода биринчи жума хутбасини уқиган инсон – Қози Муҳйиддин ибн Закийюддин.

— Қустантиния (Константинопол)ни биринчи бўлиб фатҳ қилган инсон – Султон Муҳаммад Фотиҳ.

— Қурбонликни биринчи бўлиб суннат қилган пайғамбар – Иброҳим алайҳиссалом.

— Сафо ва Марва орасида биринчи бўлиб ичган инсон – Ҳожар онамиз.

— Замзам сувидан биринчи бўлиб ичган инсон – Исмоил алайҳиссалом.

— Биринчи бўлиб денгизга чиққан пайғамбар – Юнус алайҳиссалом.

«Ҳидоят журнали»дан.

Ислом
Биринчилар