Билдим… узбекча шеър

Билдим… узбекча шеър

Билдим...

Билдим...

Ўқимай, ўрганмай, ғафлатга ботиб,
Жазо бу — мусибат, дея билибман.
Тавба ёшларига ғарқ бўлмоқ учун,
Ўзимдан кечмоққа тайёр турибман.

Билдим…

Қуръон ўқиганда кўз ёш тўкмаган,

Бу сўқир кўзларим жазодан дарак.
Дилларни ранжитган дилга ботгувчи,
Заҳарли сўзларим жазодан дарак.

Солиҳ амалларга шошмай, беҳуда
Ўтказган кунларим жазодан дарак.
Таҳажжуд нелигин унутиб ётган
Бебаҳра тунларим жазодан дарак.

Муқаддас ойларнинг ажридан қолган
Мазмунсиз ойларим жазодан дарак.
Аллоҳнинг буйруғин писанд қилмасдан
Эринган онларим жазодан дарак.

Мол-дунё, шон-шуҳрат фитналарига
Талпинган бу дилим жазодан дарак.
Фисқ-фасод, ёлғондан тийилолмаган
Суяксиз бу тилим жазодан дарак.

Ўқимай, ўрганмай, ғафлатда қолиб,
Нақди умримизни ўтказдик, эй воҳ!
Энди таҳажжудда тавбалар қилиб,
Истиғфор айтайлик! Кечир, эй Аллоҳ!

Шерлар
Билдим… узбекча шеър