Биламан, шу кун келади…

Биламан, шу кун келади…

Биламан, шу кун келади...
Биламан, шу кун келади...

Бир кун тонгда уйғонганимда, телефондан кўнглим қолганида, бефарқ уйғониб жилмайганда, сен борлигингни билдирарсан. Фарқсиз, смс ё қўнғироқми, жавоб берилмаган чорловми, шунда биламан  шу кун етди: сендан  шу бугун мен озодман!

Бир кун атрофим шовқин пайти, шодон завқланиб кулганимда, хаёллар йўқ, хислар хам йўқ, шу онда сен бир кўринарсан. Қизиқмас, қандайсан ким билан, ўзгарган ё ўша-ўшами, шунда биламан бугун шоду-хуррамман; сендан мен озодман, озодман-ОЗОД!!!

Шу кун келади зим-зиё тунда, хаммага қоп-қора менга нурафшон, бирдан борлигинг сездирарсан. Барибир, учган юлдузданми, фарқсиз, эштилган наводанми, қизиқмас, таниш ифорданми, у сенми ё бошқа, фарқи йўқдир, шу тун мен ёлғиз эмаслигим, шу тун мен бахтли эканлигим, яна асир эканимни хам кўриб қоларсан бир четдан. Озод эмасман лек бахтлиман, асирман лекин сенгамас, хузурим бошқа ифоридан, кутарман ўзга рақамларни. Бошқа тарона тарихимда, янги юлдузларни этарман кашф, йўллар янгича, ўзга манзаралар, ўзгардим ; табассум аримайди!

Бугун…. 

Бугун уйғондим  яна тунда, нигохим излар телефон,  ғамим ягона-бу соғинч, сен йўқлигинг билан эслатарсан… Хеч бўлмаса смс бормикан, ё мен эшитмаган қўнғироқ, шунда биламан мен касалман… хануз бахтсизлик асириман…

Хикоялар
Биламан, шу кун келади…