Беҳи мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳамда косметологиядаги ўрни ҳақида

Беҳи мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳамда косметологиядаги ўрни ҳақида

Беҳи мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳамда косметологиядаги ўрни ҳақида

Беҳи мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳамда косметологиядаги ўрни ҳақида

Мавсумий мевалардан бири бўлган беҳини барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Ундан тайёрланадиган мураббою, шарбатлар қишда заифлашган организм учун дармондори бўлиши ҳам рост. Ушбу ажойиб мевадан халқ табобати ва косметологиядан ҳам фойдаланиш мумкин.

Битта беҳини иккига бўлиб, уруғидан ажратинг. Алоҳида идишда 100-150 гр сув билан аралаштириб, оловга қўйинг. Ўртача оловда қуюқроқ кўринишга келгунича қайнатинг. Сўнг оловдан олиб, илиқ ҳолатда 1ош қошиқдан кунига 3 махал овқатдан олдин ичишингиз мумкин. Ҳар кунга дамлама янгидан тайёрланади. Қуруқ йўтал, бронхлар шамоллашида тавсия этилади.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b5a04a7Камқонликка қарши
Ўртача катталикдаги беҳини уруғидан тозалаб, 2 чойқошиқ асал билан тўлдиринг. Сўнг 15 дақиқага газ печига қўйиб, юмшатиб пиширинг. Асалли беҳини бир кунда бир маротаба истеъмол қилиш кифоя. Камқонлик, ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ муаммоларда асқотади.

d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b5b52b5Буйрак безовта қилса
Беҳи мевасининг бир ошқошиқ қуритилган барги ва шунча миқдорда тозаланган уруғини 200 мл қайнаган субга дамлаб, оловга қўйинг. 5-6 дақиқа ўртача оловда қайнагач, тагини ўчинг-да, бироз совутинг. Таъбга кўра асал билан аралаштириб, 1 ошқошиқдан кунига 3-4 маҳал қабул қилинг. Бу дамлама пешоб ҳайдовчи ҳусусиятга эга.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b5caddfИммунитет оқсаганда
3 та беҳи мевасини тоғраб, шарбациққичдан ўтказинг.Таъбга кўра асал билан аралаштириб, оз-оздан кун давомида қабул қилинг. Асал қўшилган беҳи шарбати қабзиятни олдини олишда фойдали бўлиб, иммунитетни мустахкамлашга ёрдам беради.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b5e4e0bТиститга даво
Агар сизни тистит қийнаётган бўлса, кунига 50-80 гр янги сиқилган беҳи шарбатини истеъмол қилинг. Таркибидаги фойдали моддалар пешоб ажралишини яхшиласа, бактерияларга қарши ҳусусияти касалликда кўмакчи воситадир.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b609f3cАсабийлашганда
Бир ҳафта давомида мана бу усулга риоя қилишингиз мумкин: ҳар тановулдан сўнг асал билан буғда тайёрланган яримта беҳи бўлагини истеъмол қилинг. Агар асалга аллергиянгиз бўлса, 1 ошқошиқ беҳи мураббоси билан аралаштириш мумкин. Мева таркибидаги фойдали ҳусусиятларга кўра асабни тинчлантиришга ёрдам беради.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b6250dbИштаха йўқ бўлса
Кун ора яримта беҳи мевасини озроқ сариёғ ва таъбга кўра асал билан буғда тайёрлаб, асосий тановулдан сўнг десерт сифатида истеъмол қилинг. Беҳининг бу кўринишда истеъмол қилиниши иштахани яхшилаб, ширинлик ўрнини боса олади.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b644197Диққат қилинг!
Беҳи меваси таркибида ошловчи моддалар бўлгани боис ич кетиши ҳолатлари, тез-тез ич бузилишларига мойиллиги борлар, шунингдек кичик ёшдаги болалар учун хомлигича ейиш тавсия этилмайди. Озроқ асал ёки сариёғ билан буғда ёки газ печида пиширилган кўринишда оз-оздан истеъмол қилиш керак.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b65fd7dКосметологияда
Беҳининг бир бўлагини қирғичдан ўтказиб, ҳосил бўлган шарбати билан юз терисини артинг-да, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг. Бу мевали лосён ёғли юз терисида ёғлашишни олдини олади.

Қирғичдан чиқарилган беҳи бўтқасидан юзга ҳуснбузарлар тошишида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун мева бўтқасини намланган юз терисига текис суртиб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайилади.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b677dd3Беҳи уруғини 100 гр қайнаган сувга дамлаб 5 дақиқа давомида чайқатиб туринг. Сўнг аралашмани докадан ўтказиб, қуёшда қорайган ёки қизарган тери юзасини енгил артишингиз мумкин. Ҳусусиятига кўра беҳи уруғидан тайёрланган аралашма терини оқартириб, меъёрий ҳолатини тиклайди.

Бир дона тухум оқини кўпиртириб, тенг миқдорда беҳи шарбати, одеколон ва камфара спирти билан аралаштириб, юз териси артилади.15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайилади. Бундай ниқоб юз терисини оқартириш ва турли ҳарактерли тошмалардан холи этишда қўлланилади.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b68d0a5Беҳи чўпи
Беҳи дарахтининг тозаланган чўпларига ғошт қиймасидан лўла кабобларни ясаб, ўсимлик ёғида қовуринг. Сўнг арчилган сабзавотлар билан қозонга териб, димланг. Бундай усулда тайёрланган лўла кабоб беҳининг ўзига хос таъми билан бирлашиб, таомингиз янада ҳушхўр ва мазали бўлади.
d0b1d0b5d2b3d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180 660e39b6a5aae

Кизикарли маълумотлар
Беҳи мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳамда косметологиядаги ўрни ҳақида