Бекзод Эшонов — Дуст

Бекзод Эшонов — Дуст

Бекзод Эшонов - Дуст

Бекзод Эшонов - Дуст

Бекзод Эшонов — Дуст Текст песни

Ҳали сизни дўст билдимми?
Хом сут эмган бандая.
Содда қалбим чув тушишни
Ҳеч қилмайди кандая.

Синалмаганга сир бериб,
Аттанг қилмай не қилай?
Бедил кимсага дил бериб,
Қандай миннатдор бўлай?

Ҳали сизни дўст билдимми,
Одам қуриб кетгандай?
Эсиз, ишонч-оқибат ҳам
Юзин буриб кетгандай.

Тили бир-у, дили бошқа,
Амалингиз бўлакча.
Адашибмиз дўст тутиниб,
Йўлим бошқа йўлакча.

Дўст деб ёниб-ёниб юрардим,
Дўст, қани-қани вафойинг? (х2)

Сиздек дўстим турганида
Душман, айтинг, не даркор?
Ниқобингизни ечинг, бас,
Асл юзингиз ошкор.

Дўстингдан топ, деганларин
Бугун англаб етяпман.
Сиз кавлаган чоҳдан, ё Раб,
Бир-бир ҳатлаб ўтяпман.

Дўст деб ёниб-ёниб юрардим,
Дўст, қани-қани вафойинг? (х2)

Мен ҳавойи сўзингиздан
Маст бўлганга ўхшайман.
Сизни осмон билиб, ўзим
Паст бўлганга ўхшайман.

Ортимдан тиғ урган дўстим,
Қалбда борин кўчирдим.
Фақатгина ҳақ йўлида
Бугун сизни кечирдим.

Кушик матнлари
Бекзод Эшонов — Дуст