Бевафо экан айрилик хакида шеър

Бевафо экан айрилик хакида шеър

Бевафо экан
Бевафо экан

Ишк дардида жоним куйди,
Бир жонга минг жафо экан.
Дунёни бевафо дейди,
Ошиклар бевафо экан.

Каро тунни ёритар ой,
Сочларинг тун каро экан.
Юрагимдан олгандинг жой,
Кунгил бермок хато экан.

Дил огритган дили хастам,
Сенга кимлар шайдо экан.
Сен учун хам мен учун хам,
Мухаббат бир савдо экан.

Осмон колса гар Зухросиз,
Йиглаган бир само экан.
Энди иккимиз хам ёлгиз,
Сунгги суз алвидо экан.

Ошиклар бевафо экан!

Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Бевафо экан айрилик хакида шеър