Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Бақлажоннинг асл ватани Ҳиндистон бўлиб, у мазкур ҳудуднинг тропик шароитларида илк бор етиштирилган. Бошқа ўлкаларга эса кейинроқ тарқалиб, ўзгача иқлим шароитларига ҳам осонлик ила кўника олди. Ботаника нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, у сабзавот эмас резавордир. Ўзининг фойдалилик жиҳатлари билан эса кўпчилик маҳсулотларни ортда қолдириши мумкин.

1. Саломатлик учун
Саломатлигингиз ҳақида қайғурасизми? Ундай бўлса, кўпроқ бақлажон истеъмол қилинг. У танадаги ҳолестерин ўзлаштирилиши жараёнига тўсқинлик қилиб, токсинларни организмдан чиқариб юборади. Юрак, буйрак ва жигар фаолиятини рағбатлантиради. Хотирани ҳам яхшилайди. Бундан ташқари унинг таркибида калориялар ҳам кўп эмас.

d0b1d0b0d29bd0bbd0b0d0b6d0bed0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e39867ddea2. Зарарли одатлардан қутилишга ёрдам беради.
Ушбу маҳсулот таркибида никотин моддаси бор. Шу сабабли ҳам шифокорлар уни чекишдан воз кечмоқчи бўлган инсонларга тавсия қиладилар. Бу тамакидан қутилиш истагидаги одамларда мавжуд бўлган “қарамлик”ни кетказади.
d0b1d0b0d29bd0bbd0b0d0b6d0bed0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e3986a89913. Гўзаллик учун
Ушбу маҳсулот теридаги яллиғланишнинг олдини олади, ҳуснбузарлар билан курашади. Бунинг учун маҳсулотни бўтқа ҳолига келтириш ва массани юз терисига суртиб олиш кифоя. Орадан 15 дақиқа ўтгач эса ниқобни ювиб ташлаш мумкин бўлади.
d0b1d0b0d29bd0bbd0b0d0b6d0bed0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e3986be3244. Пўчоғи ҳам фойдали
Бақлажоннинг пўстлоғи ҳам жуда фойдали бўлиб уни арчмай истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабаби, пўстлоқ таркибида камёб антотианин моддаси мавжуд. Бу инсон мия тўқималарини зарарланишдан асровчи ўта кучли антиоксидантдир.
d0b1d0b0d29bd0bbd0b0d0b6d0bed0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e3986d50315. Қизиқарли маълумот
Бақлажоннинг оқ ранглисидан қовурмалар, яшил ранглисидан димлама ва икра пиширса мазали чиқади. Узун ва юпқа тури эса рулетлар ва консервалар тайёрлаш учун яхши. Силиндирсимон ва ноксимон турлари рагу, музлатиш ва қуритиш ишлари учун мос келади.
d0b1d0b0d29bd0bbd0b0d0b6d0bed0bdd0bdd0b8d0bdd0b3 d184d0bed0b9d0b4d0b0d0bbd0b8 d2b3d183d181d183d181d0b8d18fd182d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e3986ec073

Кизикарли маълумотлар
Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот