Бахтдан бошкасига кунмайман сира узбекча шеър


Гарчи эртам нурсиз, утмишим хира,
Мени кимлигимни такдирдан сура,
Мол-давлат менга оддий йулкира,
Бахтдан бошкасига кунмайман сира!
Кунглим эритолмас ошикона ис,
Майли, булса хамки канчалар нафис,
Бир пулга кимматдир, шоирона хис,
Бахтдан бошкасига кунмайман сира!
Бир кун яшасам хам, шуни сурайман,
Минг йил яшасам хам, шуни сурайман,
Алдовларинг курсин, «узим улай ман
Бахтдан бошкасига кунмайман сира!
Багрим кучса факат бахтни деб кучар,
Тонгу-тун тилимдан битта суз учар,
Ха, шундай ужарман, мен шундайин ужар,
Бахтдан бошкасига кунмайман сира!
Айт, кандок сурайин, суйиб, эркалаб,
Ё качон турайин, шомда, эрталаб,
Шундай жаранглайди юракдан талаб,
Бахтдан бошкасига кунмайман, сира!
Яна канча кутай, юз йилму, купрок?
Нахот, бахт дегани шунчалар йирок?
Неки берган булсанг, минг шукр, бирок,
Бахтдан бошкасига кунмайман сира!
Тоатларда утсин ёзу-кишимиз,
Токатларда утсин гам-ташвишимиз,
Биз битта эмасмиз, икки кишимиз,
Бахтдан бошкасига кунмаймиз сира…
Шерлар
Бахтдан бошкасига кунмайман сира узбекча шеър