БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий урф-одатларимизга кўра, келинлар эрта тонгдан кўчаларга сув сепишади, ҳовлини, кўчаларни супуриб-сидириб, саранжом-саришта қилиб қўядилар, ахлатларни олиб, ёғ тушса ялагудек топ-тоза ҳолга келтирадилар. Бу ишларда кўп хайр-барака бор.

Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул. Айниқса, болаларни шом пайтида ташқарига чиқармаслик таъкидланган. Чунки шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Улар болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Эътибор берсангиз, бемаҳалда кўчада санқиб юрганларга жин текканини, турли руҳий касалликларга чалинганини кўрамиз. Шариат кўрсатмасига амал қилинса, бундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, “Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!” деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради.
“Тонгги (уйқу) ризқ (келиши)ни тўсади” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Ким кунини хайрли суратда бошласа, қолган қисми ҳам хайрли бўлади, ишлари бароридан келади, Аллоҳ тарафидан ўша банда ризқига барака берилади. Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач ҳам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили хира бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни ҳафсала билан қилмайди. Шунинг учун ризқидан барака кетади.

Хикоялар
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!