Балкон интерери учун ажойиб ғоялар
Кўп қаватли уйлардаги ҳар бир балкон- ўзига ҳос омбор вазифасини бажаради. Бу ерда кўпчилик керакциз буюмларни сақлайди. Ҳамма бу нарсалар қачонлардир керак бўлиб қолади деган фикрда, албатта. Баъзи уй бекалари балкон қанчалар фойдали жойга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишолмайди.
Балконга кичик компютер столи ўрнатиш орқали уни шахсий кабинетга айлантиришингиз мумкин. У кўп жойни эгалламайди, сиз эса керакли пайтда тинч ишлаш имкониятига эга бўласиз.
Балконда ижодий устахона ҳам ташкил этиш мумкин. Бунинг учун шкаф ёки стол тумба керак бўлади. Ушбу мўжаз жойдаишлашингиз, тикиш ишлари билан машғул бўлишингиз мумкин, санъат асарларини чизишингиз ва бошқа ўзингиз истаган машғулотлар билан шуғулланишингиз мумкин.
Балконда кичик гулзор яратинг. Бунинг учун керакли гулларни танлаш ва ёритиш ҳамда иситиш тизими ҳақида ўйлашингиз кифоя.
Балкон фарзандингиз учун ажойиб ўйингоҳ бўла олади. Албатта, энг аввало, унинг ҳавфсизлигини таъминланг. Бу ерда унинг ўйинчоқларини сақлашингиз, ҳажм жиҳатидан тўғри келса, болалар ўйингоҳи жиҳозларини ўрнатишингиз мумкин.
Агар балконнинг ҳажми имкон берса, стол ва бир неча стул, шунингдек, идишлар учун тумба жойлаштириб, ажойиб овқатланиш хонасига эга бўласиз. Бу ерда ҳам таомланиш ҳам тоза ҳаводан нафас олиш имкони туғилади.
Кизикарли маълумотлар
Балкон интерери учун ажойиб ғоялар