Ақлли гаплар…

Ақлли гаплар…

Ақлли гаплар...

Ақлли гаплар...

Оғриқсиз бош фақат мозорда бўлади.

Дарахт қанчалик кўп мева берса, шохи шунчалик ерга эгилади.

Арпа экиб буғдой кутма!

Кўрлар орасида бир кўзли ҳам қўмондон.

Бойлик — худо олдида гуноҳ, камбағаллик — одамлар олдида…

Туядан сўрашди: «Сенга араб оҳуси ёқадими?». «Агар букри бўлганида янада яхши бўларди», деди у.

Қўлингдан келганини амалга ошир, қолганини тақдирга қўйиб бер.

Аллоҳ истаса- япроқ ғарқ бўлиб, тош сузиб юриши мумкин…

Бойга меҳмон бўлсанг, бақирасан, камбағалга меҳмон бўлсанг, кекирасан.

Биров сув тополмайди-ичгани, биров сув тополмайди-кечгани.

Ҳаво шари қоидаси: Баландроқ кўтарилиш учун барча ортиқча нарсаларни ташлаб юбориш керак.

Вақтида биргина сўз билан олишинг мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсанг ҳам ололмайсан…

Шундай инсон бўлгинки, «Аллоҳ сени ўзингга ўхшаганларга учратсин!» деб дуо қилишса, хотиржам кўнгил билан «Амийн»!!! дея олгин..

Ёмонларнинг ёмонлигига ҳам ҳайрон қолмадим. Мени ҳайрон қолдирган нарса, яхши деб ўйлаганларимнинг ёмонлиги бўлди…

Инсонларни манфаатлар бирлаштиради, бугун сени кимдир тарк этдими, демак кўзлаганига эришган…

Одам энг кўп севгилисини, энг яхши шаклда оиласини, энг узун муддат онасини севади.

Афоризмлар
Ақлли гаплар…