Аёл алдамайди, Аёл сотмайди узбекча шеър

Аёл алдамайди, Аёл сотмайди узбекча шеър

Аёл алдамайди, Аёл сотмайди
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди

Эркаклар севгиси куним топмайди,
Кунгли билан жисми бирга ётмайди…
Мухаббат бобида севар чин дилдан,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди…

Баъзи бир аёллар эркакдан яхши,
Мардликда жонини тикворар бахши,
Ноз ила уйнатса хам, кузу-кошни,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди…

Севса, эс хушидан кетиблар севар,
Корнимас кадрига етиблар севар,

Борлигин фидолар этиблар севар…
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.

Бировга нигохин солмас кирини,
Икки килиб ташлар, унмас бирини,
Улгунича асрар, жуфтин сирини,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди…

Хафа эта курманг, орияти бор,
Хулку чегарасин &куот;мохияти&куот; бор,
Хаёсида обод &куот;Охирати&куот; бор…
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.

Тошни ёриб,гулни ундириб куяр,
Душманни дустликка кундириб куяр,
Эпсиз эр, рузгорин дундириб куяр…
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.

Дуч келганга кушдай учмайди улар,
Хузур, деб боридан кечмайди улар,
Маишат согиниб, ичмайди улар…
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.

Уларга ёт одат-ёлгон касамлар,
Сояси шубхали, тунги харамлар,
Фаришта суратли, гузал санамлар,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди…

Утинсиз, тафтида утказар кишин,
Тинчида бахтини топса хар кунин,
Суймас, бой касрида миннатли ошин…
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.

Топганин жамгарар хавас-туйига,
Томи таъмирталаб эски уйига,
Йикканин атаган яхши кунига,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди…

Айби бир номлари «ожиза»экан,
Шунданми, гох боши куп «изза» экан,
Асли Хак яратган «муъжиза» экан,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.

Дилбар табиатин феълидан билинг,
Унга окшом битта гул олиб келинг,
Дийдор дер: Хар нафас ишониб севинг,
Берсангиз Оналик бахтини беринг…

Шерлар
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди узбекча шеър