Аёл агар окила булса узбекча шеър

Аёл агар окила булса узбекча шеър

Аёл агар окила булса
Аёл агар окила булса

Эр кучада ичиб юрмагай
Уйдан кечиб, безиб юрмагай
Узин ночор сезиб юрмагай
Аёл агар окила булса !!

Эр ~ хотиннинг гохо уруши
Гуё туфон, булар тиниши
Уят ота уйида юриши
Аёл агар окила булса !!

Уйдаги гап кучага чикмас
Шубхалардан асло тун бичмас

Гийбатларнинг лойида кечмас
Аёл агар окила булса !!

Ховли жойи доим топ ~ тоза
Кийимида гард йук, покиза
Булур париларга андоза
Аёл агар окила булса !!

Уйда мулки, увол этмагай
Гар йукдирки, йук торикмагай
Топкирдирки, хеч зорикмагай
Аёл агар окила булса !!

Яхшилигинг юз оширади
Ёмонлигинг сир яширади
Дилда мехринг хуп жуширади
Аёл агар окила булса !!

Йук~дегувчи сузлардан йирок
Эрга килмас хам нозу~фирок
Рашки бор~ у, урнида бирок
Аёл агар окила булса !!

Хато килмок Одамдан мерос
Авф этмок Момо хавога хос
Кечиргай эр адашса бир оз
Аёл агар окила булса !!

Жахлла енголмас, билади
Ширин сузлаб жонин олади
Адашса рост йулга солади
Аёл агар окила булса !!

Ёмон хотин эрни хор килар
Хатто ширин сузга зор килар
Ёммонни хам яхши ёр килар
Аёл агар окила булса !!

Хизматга шай, доимо хозир
Эр шох булса, аёлчи ~ вазир
Маслахати тиллога арзир
Аёл агар окила булса !!

Боши баланд доимо магрур
Кайгу билмас, хар дам шод юрур
Эркак учун чин бахт шу эрур
Аёл агар окила булса !! 🙂

Шерлар
Аёл агар окила булса узбекча шеър