Асосли крокетлар
Устки қисми қарсилдоқ, ичи нозик асосли — бу жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, чинакам лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 600 грамм картошка
- 5-6 дона саримсоқ доначаси
- Петрушка
- 6-7 дона анчоус балиқ
- 60 грамм саримсоқ
- 2 дона тухум
- Ун ва қуритилган нон ушоғи
Тайёрлаш усули:
1. Туз солинган сувда картошкани, бутунлай тайёр бўлгунга қадар пиширинг. Сўнг, совутинг.
2. Бу вақт мобайнида асосни тайёрланг. Саримсоқ ва петрушкани майда тўрғанг. Бирлаштиринг.
3. 6-7 дона анчоус балиғини саримсоқли массага бирлаштиринг. Майда тўрғалган, юмшатилган сарёғни солинг.
4. 2-3 дақиқа давомида, бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар, санчқи ёрдамида аралаштиринг. Картошка пюреси тайёрлангунга қадар музлатгичга қўйинг.
5. Пиширилган картошкани тозаланг. Тухумни солинг ва пюре қилинг.
6. Чой қошиқ ёрдамида асосдан шарчалар қилинг. Ош қошиқда картошка пюресидан кафтингизга ёзинг, асос шарчасини солинг ва асосни пюре билан ўранг. Қолган масаллиқлар билан ҳам шу ҳолни такрорланг.
7. 1 дона тухум ва 1 ош қошиқ сувни аралаштиринг. Унни алохида идишга солинг. Нон ушоғини алохида идишга солинг.
8. 180 даражада ёғни қиздиринг. Крокетларни биринчи унга, тухумга, сўнг, нон ушоғига юмалатинг ва дарҳол ёғда қовуринг. Крокетларни ошхона сочиғига, ортиқча ёғи ажралиши учун олинг.
9. Тайёр ва нозик крокетларни таъбга кўра соус билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
Асосли крокетлар