Аллоҳ кибрлиларни суймас

Аллоҳ кибрлиларни суймас

Аллоҳ кибрлиларни суймас

Эй Одам фарзанди! Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Фаришталар, илм эгалари адолатда барқарордир. Ҳакиму Азиз Зотдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул) дин Ислом (дини)дир. Кимки Исломдан бошқа динни хоҳласа, (бу «дини») ундан ҳеч қачон қабул этилмайди. Охиратда у кимса зиён кўргувчилардан бўлади.
Аллоҳ барча нарсаларнинг энг яхшиси жаннатда эканининг хабарини берди. Ким Аллоҳни холис ҳолатда таниса, кейин У Зотта итоат этса, нажот топди. Ким шайтонни таниб, унга итоат этмаса, саломат бўлди. Ким ҳақни таниб, унга эргашса, (хавф-хатарлардан) омон қолди. Ким ботилни таниб, ундан сақланса, ғолиб бўлди. Ким шайтонни ва дунёни таниб, уларни тарк этса, саодатга эришди. Ким охиратни таниб, кейин уни талаб қилса, ҳидоят топди. Албатта Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоятли қилади ва ёлғиз Унга қайтарилажаксиз.

Эй Одам фарзанди! Модомики, Аллоҳ таоло сенга ризқингнинг кафолатини берган экан, нега бу йўлда узундан-узоқ ташвиш чекасан?! Ўрнини қоплаш Аллоҳдан экан, бахиллик нега керак?! Иблис Аллоҳ таолонинг душмани экан, ғафлат нечун? Жаҳаннамда азоб бор экан, роҳат нечун?! Аллоҳнинг савоби жаннат экан, гуноҳ қилиш нечун?! Барча нарса Менинг қазои қадарим билан бўлар экан, сабрсизлик нечун?!

Бой берганларингизга ғам чекмаслигингиз учун қўлингизга кирганларига ҳам суюниб кетманг. Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас».

Ислом
Аллоҳ кибрлиларни суймас